9
Шу билан бирга саноатда ―Пиролиз‖ жараѐни бўлиб, худди крекинлаш жараѐнига
ўхшаб нефт ва газ маҳсулотларини молекуляр массасини камайтиришга қаратилган. Фақат
бу жараѐнда суюқ бензин ва газ фракцияларини қўллашимиз мумкин. Кўпинча пиролиз
жараѐни орқали олефинларни олишга қаратилган. Бу жараѐн 1950 йилдан бошлаб
қўлланилиб кела бошлаган ва натижада 99,9% этилен, пропилен бутадиен ҳамда ароматик
бирикмалар ҳосил бўлади.
Газларни қайта ишлаш жараѐни. Илк бор газларнинг 1930 йилдан бошлаб
фойдаланила бошлаган. Одатда улар таббий газ, йўлдош газ ва газ конденсатга бўлинади.
Табиий газнинг асосий қисми метан ҳисобланиб коннинг жойлашишига қараб 70-90%
гача бўлади. Метандан ташқари этан, пропан, бутан, азот, СО
2
, Н
2
S ва инерт газлар (гелий
ва аргон)лар бўлади. Йўлдош газнинг асосий қисми табиий газга ўхшаш бўлиб, фақат улар
нефт маҳсулотларини қазиб чиқариш натижасида ҳосил бўлади. Газ
конденсатнинг асосий
қисми пропан, бутан ва пентан ҳисобланади. Барча турдаги газлар пиролиз жараѐни
ѐрдамида қайта ишланади.
Пиролиз жараѐнини кимѐси. Пиролиз жараѐни бу радикал занжирли жараѐн бўлиб,
иницирлаш – ўсиш ва актив марказни узилиш бошқичи билан амалга оширилади. Бунда
юқори ҳарорат натижасида С-С боғлари ўзилиши яъни радикал парчаланиш
жуфтлашмаган электрони мавжуд
-ҳолатдаги С-С боғларни ҳисобига боради. Масалан
бутан пиролизи механизми қўйидагича:
Газларни қайта ишлаш натижасида кенг қамровли маҳсулотлар (ўғитлар, пластик
массалар учун мономерлар, синтетик каучук ва толалар, органик кислоталар ва спиртларга
бошланғич хом ашѐ олишда қўлланилади.
Дунѐдаги энг йирик нефт-кимѐси махсулотлари ишлаб чиқарувчи давлат АҚШ да
300 дан ортиқ номли органик нефт-кимѐси махсулотлари ишлаб чиқарилади. Бу мамлакат
кимѐвий ишлаб чиқаришдаги нефт махсулотларини солиштирма оғирлиги (улуши) 28 %
дан юқорироқдир. Шу билан бирга нефт-кимѐ заводларида қайта
ишланган нефтнинг
сувли барча бирламчи қайта ишланган 5% дан ортмаяпти. Истеъмол қилинган табиий
газнинг миқдори бутун олинган газнинг 4-8% ташкил қилаяпти. Органик синтез учун
углеводород, айниқса ароматик углеводородлар хом ашѐнинг асосий манбаи бўлиб кўмир-
кимѐ саноати мухим рол ўйнайди. Бу саноат тошкўмирларни юқори хароратдаги кокслаш
жараѐнини кокс-газ кимѐси ишлаб чиқаришни, ярим кокслашни, синтез газ олиш учун
қаттиқ ѐқилғини гидрогенизациялаш, кўмирни йўналтирилган гидрогенлашларни ўз ичига
қамраб олади. Кокслаш саноатида бир тонна кўмир шахтасини кокслашда ажратиб
олинган кимѐвий махсулотларни чуқур қайта ишлашда 200 кг ярим махсулотлар олиш
мумкин. Бу
ярим махсулотлардан полимерлар, пластмассалар, синтетик толалар олиш
мумкин.
Органик синтез саноатининг юқорида санаб ўтилган табиий газ йўлдош нефт
газлари нефт кимѐси саноати махсулотлари, кокс қилиш саноати махсулотлари, кўмир
кимѐси саноати махсулотлари каби хом ашѐ манбалари қаторига битта ўрмон кимѐси
саноати махсулотларини ҳам қўшиш керак.
Ёғочга механик ишлов берилганда, уни масалан учдан бир қисми фойдаланилади.
Кимѐлаштириш эса ѐғоч тайѐрлаш ва ўрмон қирқишнинг барча чиқиндиларини
10
целлюлоза, синтетик тола, пластмассалар,
сирка кислотаси, скипидар, ацетон ишлаб
чиқариш тўла фойдаланиш имконини беради.
Ёғочни кимѐвий қайта ишлашнинг асосий махсулоти целлюлоза, қоғоз, картон,
сунъий тола ва турли пластмассалар олиш учун қўлланилади.
Полимер материаллар саноатининг яна бир мухим хар йили табиий қайта
тикланадиган хом ашѐ манбаларидан бири, ўрмон ва ѐғочни қайта ишлаш саноати
чиқиндилари билан бир қаторда, қишлоқ хўжалик ўсимликлари чиқиндиларини қайта
ишлаш махсулотлари жўхори сўтаси, кунгабоқар лузгаси, сомон, пахта шулхаси, қамиш ва
х.к. дир.
Бу чиқиндилар 70% гача углеводородни сақлайди ва уларни гидролизи юқори
молекулали бирикмалар олинадиган мономерларни беради. Масалан, спиртлар, глицерин,
фенол ва бошқалар. Гидролиз жараѐнининг энг мухим махсулотларидан бири - фурфурол
бўлиб, у полимер материалларини олишда мухим дастлабки моддадир. Масалан, 1 т
жўхори сўтасидан 150 кг
фурфурол олинади, ундан 60 кг нейлон ѐки 200 граммгача
ҳароратбардош ва қимматли картонлар олинади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, полимерлар ишлаб чиқаришда саноатнинг
ривожланишининг илк дамларида асосий хом ашѐ манбаи тошкўмир кимѐси, кокс кимѐси
саноатлари махсулотлари бўлса, кейинчалик газ, нефт қазиб олиш кўпайиб,
таннархи
арзонлашгач уларни кимѐвий қайта ишлаш махсулотлари асосий хом ашѐ бўлиб қолди.
Аммо шуни айтиб ўтиш керакки, нефт захираларини камайиб бораѐтганлиги туфайли хар
йили табиий тикланадиган хом ашѐ манбаларига қизиқиш яна қайтадан ортмоқда
(целлюлоза, фурфурол, унинг ҳосилалари).
Полимер махсулотларини ишлаб чиқариш таннархининг таркибига қуйидаги
асосий кўрсаткичлар киради: хом ашѐга кетган сарф-харажатлар, ѐқилғи таннархи
(энергетик сарфлар, яъни буғ, электроэнергия, совуқ сув), жихозлов учун аппаратизация
чегирмалари, ишчилар иш хақи. Агар асосий органик синтезда хом ашѐга кетган
харажатлар ўртача барча харажатларнинг 70-80%-ини ташкил қилса, полимер саноатида
бу кўрсаткич 40-60%-га тенгдир.
Do'stlaringiz bilan baham: