ЎЗБЕКИСТОНДА ЎСАДИГАН ЎСИМЛИК ҚОЛДИҚЛАРИДАН ФУРФУРОЛ ОЛИШ МУАММОЛАРИ
Назирташова Розия Мамадалиевна
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти
"Тиббий ва биологик кимё" кафедраси ассистенти
Киргизов Шахобиддин Мирзараимович
Андижон Давлат Университети "Кимё" кафедраси профессори, к.ф.д.
Кўпчилик истеъмолчиларнинг фурфуролга бўлган эхтиёжи кундан кунга ортиб бораётган ҳозирги даврда фурфурол ишлаб чиқариш жараёнини орттиришни тақозо қилади. Фурфурол ишлаб чиқаришнинг муҳим усулларидан бири унинг унумини ошириш ҳисобланади. Фурфурол унумини 10% га орттириш, ҳар йили 100 минг тонналаб ҳомашёни иқтисод қиладиган янги завод қуриш билан баробардир.
Бу усулда фурфурол олиш учун ўсимлик хомашёсидан 4-5 см катталикда майдалаб олинади сўнгра автоклавга жойланади. Катализатор эритмаси қўшилиб секин-аста 170°С да сув буғи берилади. Катализатор сифатида аммоний хлорид, сулфат кислота, сирка кислота ва калций фосфат ишлатилади. Айрим ҳолларда, хром уч хлорид ва бошқа металларнинг хлоридларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистонда ҳар йили 15 турдан ортиқ ўсимлик чиқиндилари ҳосил бўлади. Шулардан ҳозирча пахта шелухаси, шоли ва кунгабоқар қипиғи ёғоч кириндиси, маккажўхори сўтаси ( ўзаги) ва бошқалар. Боғдорчиликдаги шох-шаббалар, ғўзапоя, маҳаллий аҳоли томонидан ўтин сифатида ишлатилади. Улардан гидролиз саноатида керакли модда олиб, ҳосил бўлган целлолигнинни пресслаб, ёқилғи сифатида ишлатиш мумкин. Пептозанларни гидролизлаш реакциясининг тезлиги пентозаларни дегидратациялаб фурфурол олиш реакциясига нисбатан 3/4 марта катта ҳисобланади. Пахта шелухасида ва кузги буғдой сомонидан 7%, тамаки поясидан 8%-8,5%, маккажўхори сўтасидан 8,5%, ёғоч қипиғидан 8,1% фурфурол ҳосил бўлади.
Ушбу ўсимлик қолдиқларидан фурфурол олиш жараёни тадқиқ қилинди ва ўсимлик ҳомашёсининг абсолют қуруқ массага нисбатан кимёвий таркиби ҳамда тадқиқот натижалари жадвалда келтирилди.
Айрим пентозан сақловчи ўсимлик маҳсулотларининг абсолют массага нисбатан фоиз таркиби.
Кўрсаткичлар,
%
|
Каноп пояси
|
Зиғир пояси
|
Ёғоч кукуни
|
Шоли қипиғи
|
Шоли сомони
|
Буғдой пояси
|
Тамаки пояси
|
Намлик миқдори
|
7,02
|
9,06
|
10
|
10
|
11
|
11
|
11
|
Смолалар миқдори
|
2,04
|
4,84
|
2
|
2
|
1
|
2
|
2
|
Азот миқдори
|
1,03
|
1,25
|
1
|
1
|
8
|
8
|
7
|
Кул миқдори
|
2,13
|
1,96
|
2
|
2
|
2
|
2
|
1
|
Целлюлоза миқдори
|
40
|
34
|
40
|
43
|
42
|
27
|
28
|
Урон кислоталари миқдори
|
5,80
|
5,40
|
4,0
|
5,0
|
5,0
|
5
|
4
|
Лигнин миқдори
|
27,40
|
32,80
|
20
|
25
|
22
|
25
|
24
|
Осон гидролизланувчи полисахарид
|
16,63
|
19,08
|
20
|
22
|
21
|
26
|
24,7
|
Қийин гидролизланувчи полисахарид
|
42,30
|
34,40
|
40
|
43
|
42
|
32
|
37,1
|
Пентозанлар миқдори
|
22,1
|
21,0
|
22
|
23
|
22
|
27
|
20
|
Юқорида келтирилган технологиянинг ютуқ ва камчиликлари мавжуд. Узлуксиз технологиялар иқтисодий ва экологик жиҳатдан юқори самарадорликка эга бўлиб, тайёр маҳсулотларнинг унуми 0,8-1,0 % га юқори бўлади.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда ўсимлик чиқиндиларидан фурфурол олиш жараёни иқтисодий ва экологик жиҳатдан самарали бўлиб атроф-муҳит муҳофазасини яхшилаш, ҳамда қўшимча маҳсулот сифатида фурфурол олиш имконини беради. Олинган фурфуролдан фурфурол-ацетонли мономерлар, фурфурил спирти ва тетрагидрофурфурил спирти олинади. Бундан саноатда полимеркомпозицион материаллар олишда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |