Карам-крестгулдошлар оиласига мансуб йиллик ва йиллик сабзавот ўсимликлар гурухига киради



Download 17,33 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi17,33 Kb.
#22239
Bog'liq
Карам


Карам-крестгулдошлар оиласига мансуб 1 йиллик ва 2 йиллик сабзавот ўсимликлар гурухига киради. Карамнинг бошли карам, рангли карам, савой карами, тошкарам, баргли карам, Брюсселъ карами, Хитой карами, шалғом карам, каби асосий турлари мавжуд бўлиб, булар орасида бошли карам Ўзбекистонда кўплаб экиладиган сабзовот ўсимлигидир. Бошли карам 2 йиллик кулранг-яшил ўт бўлиб, барглари бандли, юқоридаги бандсиз. 1 чи йил карамнинг пояси қисқа бўлиб, илдизолди баргларини ҳосил қилади. Улар бир-бирига зич жойлашган бўлиб, думалоқ карам ўрайди. 2 чи йили пояси ўсиб чиқади. Ўсимликнинг гуллари оч сариқ рангда шингил ҳосил қилади. 4 тож баргли. Меваси қизиқ пишганда очилиб кетади. Карам ёввойи холда учрамайди. Карам тарихидан Бошли карам Ўрта ер денгизи мамлакатларида эрамизнинг бошланиш даврларида жумладан, қадимий Грекцияда бошли карам хамда баргли карам маданий холда етиштирилгани хақида ўз даврида плиний (эрамизнинг 1 чи асри) маълумот қолдирган. Ўрта асрларда Ғарбий Европа мамлакатларида карам кенг кўламда етиштирила бошлаган. Ҳозирда субтропик мамлакатларида (Япония, Миср, Жанубий Африка, Австралия, Янги Зирландия) кўплаб экилмоқда. Карамнинг 100 дан ортиқ турлари бўлиб юқаридагилар бизларда учрайди. Асосан карамнинг 7 тури бизларни иқлимга мосланган бўлиб экилиб келинади. Жумладан бош карам, рангли карам, савай карами, брюселл карами, хитой карами, шолғам карам ва баргли карамлар шулар қаторига киради. Бош карам дехқончиликда кенг экилади. Баргли карам эса чорвачиликда чорва моллари учун емиш сифатида фойдаланилади. Карам асосан эрамиздан тўрт минг йиллар аввал хонакилаштирилган. Аввало, одамлар денгиз бўйларида ўсган ёввайи баргли карамни етиштирганлар. Асрлар давомида танлаш йўли орқали бош карамни етиштирганлар. Бизгача етиб келган тарихий маълумотларга қараганда улуғ математик ва файласуф ПИФАГОР хам бу ўсимликни чуқур ўрганган. Унинг ёзишича, карам инсонга рухан тетиклик ва яхши кайфият берган. Пифагор карамнинг хилларини яхшилаш бўйича хам иш олиб борган. Ўша даврда етказилган бир карамнинг хили ПИФАГОР номи ила аталган. Карам истеъмоли Карам савзавот сифатида турли таомлар салатлар кансервалар тайёрлашда файдаланилади. Уни тозалаб истеъмол қилинади. Карам барглари таркиби Карам барглари таркибида 2,6-5,7 % миқдорида қанд, 1,1-2,3 % оқсил, витамин С, В1 , В2, В6, РР, каротин магний Фосфор тузларини, фермент хамда аминакислаталарни сақлайди. Бошли карам таркиби витамин У топилган. Шу витамин “У” медда жарохати касаллигини даволашда тавсия қилинади. Карамнинг сархил баргларининг ўзида олтингугурт сақловчи гликазитлар хам учрайди. Илмий тиббиётда Илмий тиббиёт амалиётида карам шарбати билан меъдда ва ичак яраси даволанади. Карам барги таркибидаги витамин У ярага қарши фактор сифатида инобатга олинган. Бу витамин метилметионсулфоний медданинг шиллиқ қаватига маҳсус таъсир кўрсатиб, ярани тузатувчи хусусиятга эгадир. Бунинг учун 3-4 хафта давомида кунига 3 маҳал ярим стакан миқдорида илитилган холда карам шарбатидан ичиб туриш тавсия этилади. Жигар касалликларида А.Д.Турованинг берган маълумотларига қараганда клиникниститутларнинг кузатувларида карам шарбати сурункали холанитгепатитда ижобий натижа беради: жигар атрофида оғриқ камайиб, диспепсик ҳолатлар йўқолган, жигар шиши камайган. Атеросклероз касаллида Карам шарбатининг қуритилгани атеросклероз касаллигини даволашда қўлланилади. Семириб кетиш Маълумки карам таркибида мавжуд бўлган тартрон кислота одамнинг семириб кетишига йўл қўймайди. Шунинг учун организмдаги ошиқча вазнни йўқотмоқчи бўлсангиз албатта карам истеъмол қилиб туринг. Қанд касаллиги Карам ўз таркибида қанд миқдори сақлагани сабабли уни қанд касаллиги билан оғриганлар овқат рационига қўшиши мумкин. Халқ табобатида Карам халқ табобати амалиётида жуда қадрланади. Қўхна Рим врачлари карам одам организмини мустахкамловчи, турли касалликларга нисбатан бардошли қилувчи, бош оғриғини қолдирувчи неъмат сифатида таърифланганлар. Рус халқ табобатида Рус халқ табобатида майдаланган ёки нордон карам овқатни яхши хазм эттирувчи, лавха (цинга) касаллигини ривожланишига хотима сифатида тавсия этилади. Карам енгил сурги сифатида колит касаллигида фойда беради. Истисқо хамда подагра хасталигида эса сийдик хайдовчи омил бўлиб хизмат қилади. Карам шарбати Сархил карам шарбати билан аралаштирилган холда юқори нафас йўллари катарни даволашда, шунингдек сариқ касаллигида истеъмол қилинади. Муолажа сифатида Карам халқ табобати ташқи муолажа сифатида сархил карам барги оғриётган жойга қўйилади. Мулклар бўшашганда Мулклар бўшашишида хам карамдан даволаниш мумкин. Бунинг учун нордон карам шарбати билан оғиз чайқалади ёки нордон карам чайналади. Нордон карам Нордон карам ёки унинг шарбати бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса касаллик қабзият хамда қон кетиши билан кузатилаган бўлса янада нафлироқ бўлади. Шунингдек, уни ич кетишида, жигар касалликларида, оддий қабзиятда ҳам фойдаланиш мумкин. Бош оғриғида Бош оғриғида ярим пиёла карам сувини ичиб, чалқанча ётилади. Янги карам баргларини оғриётган жойларга қўйилади. Қадимда беморнинг ҳарорати кўтарилганида бошнинг пешона ва чакка қисмларига карам барглари қўйилаган. Худди шу мақсадида тузланган карам бўлаксачасини тоза докага ўраб қўйиб хам фойдалананиш мумкин. Мулклар қонаганда Мулклар қонаганида тузланган карамни узоқ чайнаш ёки оғизни унинг сувида чайиш тавсия этилади. Стоматит-бу оғиз бўшлиғининг Яллиғланиши ҳисобланади. Бунда карам сувига иссиқ сув қўшиб чайланади. Эрталаб ва ётишдан олдин карам сувига иссиқ сув қўшиб чайилади. Эрталаб ва ётишдан олдин карам сувида докани хўллаб тишлар ва оғиз бўшлиғи артилади.
Download 17,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish