Амир Темур дахмаси. Жаҳонгир Мирзо мақбарасидан деярли 40 метр жануби-шарқда Соҳибқирон ўзи учун қурдир-ган сағана жойлашган. Бир қарашда баланд қилиб қурилган мақбара билан ер ости сағанасини бир-бирига боғлаш жуда мушкул. Лекин қадимда уларнинг ҳар иккиси ҳам ягона улкан, маҳобатли Дор ус-саодат кошонасининг ажралмас таркибий қисми бўлган.
Хилхонага бир вақтлар мавжуд бўлган худойихонанинг жа-нуб томонидаги кириш зиналари орқали тушилган. Ер ости сағанаси ўзига хос тўрт бурчакли хонадан иборат бўлиб, атро-фига юза равоқли токчалар ўйилган. Унинг бутун юзаси-девор-лари ости, токча, равоқлари усти мармарсимон оппоқ ганч би-лан қопланган.
Унча баланд бўлмаган тош гумбазнинг қоқ ўртасида эса саккиз қиррали нафис, улуғвор гултож ишланган бир хил ба-ландликдаги бешта равоқли токчаларнинг деворларида тўлиқ туташтирилган сулс хатидаги тасмасимон ёзувлар нозик дид билан битилган. Қибла томондаги деворда, нақшинкор тўрт-бурчакли мармартошга эса Фотиҳа сураси маҳорат билан ўйиб кўчирилган.
Шифтга туташтирилган бурчакли мармар токчаларда бодомсимон тамғалар кўндалангига ўйиб ишланган.Улардаги барча ёзувлар Қуръони Карим оятларидан кўчирмалар бўлиб, Оллоҳнинг исми ва сифатларидир. Жумладан, “Оллоҳу акбар” (Оллоҳ буюкдир), “Субҳоноллоҳ” (Оллоҳ ҳамма нарсадан пок-дир), “Алҳамдуллиллоҳ” (Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин) ка-билар.
Сағана ўртасида Амир Темур учун аталган тош тобут (2,5×1,40×0,73) жойлашган. Тобут кулранг яхлит мармар тош-дан ичи ўйиб ясалган. Тобут оғзи ҳам яхлит мармардан ясалган бўлиб, қалинлиги 11 см. Тобут чеккасида қуйидаги мазмундаги ёзув битилган: “Пайғамбар айтмишлар: Оллоҳ уни раҳмат қил-син. Бандаси охиратга рихлат қилгач, унинг олдига (қабрга) қо-ра танли ва кўк кўзли икки фаришта келади. Улардан бирининг исми Мункар, иккинчисиники Накирдир. Уларга марҳум мусул-мон бўлса айтадиким, у (пайғамбар) Оллоҳнинг бандаси ва ра-сулидир. Мен Оллоҳдан бўлак тангри йўқлигига, Муҳаммад унинг ердаги расули эканлигига шаҳодат бераман. Улар айта-диларким, биз шундай жавоб беришингга ишонгандик. Шундан (саволдан) сўнг марҳумнинг қабри етмиш газ кенгаяди. Сўнгра унга айтадиларки, “Ухла” –деб. У айтади: “Уйимга қайти-шимга ва ўз тақдирим ҳақида хабар беришимга рухсат берсан-гиз”. Унга айтишади: “ухла” ва у ухлайди. У худди келинчакка бўлган муҳаббатигина уйғота оладиган куёвдек ухлайди. Эй Оллоҳ, чинакам жаннат бор, дўзах бор, ҳовуз бор, сирот кўп-риги бор, маҳшар куни бор ва ўша куни оллоҳ ҳаммани – қабр-дагиларни тирилтиради…мен унда яшайман, унда ўламан, агар Оллоҳ истаса унда тириламан”. Ушбу ёзувлар сулс усулида ёзилган бўлиб, Муҳаммад пайғамбарнинг сўзларидан кўчириб олинган.
Қопқоқнинг ўртасида Амир Темурнинг эпитофияси ёзилган мармар лавҳани қўйиш учун тўғри бурчакли жой ўйиб ҳозир-ланган. Аммо бевақт ўлим ҳамда Амир Темурнинг Самарқандга дафн этилиши қопқоқдаги ўйиқ жойни бўш қолиб кетишига олиб келади.
Қопқоқ юзасида бешта темир тутқичлар жойлаштирилган бўлиб, бир вақтлар қопқоқни очиб ёпиш учун уларга занжирлар ўрнатилган.
Бир кишига мўлжалланган ушбу сағана ўзининг ҳажми (6,40×6,12), қурилиш ва муҳандислик жиҳатидан ягоналиги, ёзувларга мўллиги ҳамда оддийлиги билан бошқа сағаналардан ажралиб туради. Ҳатто М.С.Андреев уни тўлиқ Тошкентдаги санъат музейига кўчиришни таклиф қилган эди.
Маълумки, одатда мақбаралар икки қисм, яъни сағана – ер ости қисми ва зиёратхона – ер устки қисмидан иборат бўлади. Амир Темур сағанаси ҳам шундай тартибда қурилган. Афсуски, мақбара устки қисми ХVI аср ўрталарида Абдуллахон II томо-нидан вайрон қилинган.
Манбаларда сағананинг устки қисми ниҳоятда гўзал бўл-ганлиги қайд қилинади. Хусусан, испан элчиси Клавихо гўрхо-налар жуда бой бўлганлиги, олтин, ложувард ва кошинлар би-лан безатилганлигини қайд этади. Шунга ўхшаш маълумот ХV асрнинг биринчи чорагида Шаҳрисабзда бўлган Хитой элчи-лари эсдаликларида ҳам учрайди. Хитой элчиларининг сўзла-рига қараганда “ибодатхона (Дор ус-саодат)нинг эшик ва дера-залари олтин, турли рангдор шишалар ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган”.
Сағананинг устки қисми юқорида қайд этганимиздек, ХVI аср ўрталарида вайрон бўлади. Айни пайтда унинг остки қисми кўмилиб, асрлар давомида башарият томонидан унутилади.
XIX аср ўрталарида Ҳазрати Имом масжидини қуриш учун тупроқ олинаётган вақтда ишчилар сағанага кириш учун мўл-жалланган тош тиқин(қопқоқ)га дуч келишади. Қопқоқни очиб кўрган ишчилар сағана ичкарисига кирмай, юқоридан, йирик тош тобутга кўзлари тушади ва бу бирор авлиёнинг қабри бўлса керак деган тахминга келишади.
Шаҳрисабз Бухоро амирлигига қўшиб олингач, Амир Му-заффархон фармонига биноан сарбозлар отряди томонидан ўраб олинган сағана маҳаллий маъмурлар иштирокида очиб кў-рилади. Шундан сўнг халқ орасида қабр Жаҳонгир Мирзога тегишли эканлиги ва сағанадан турли хил қимматбаҳо буюмлар топилиб, олиб кетилганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалади.
1933 йилда сағана эндиликда “Узкомстарис” комиссияси томонидан тадқиқ этилади. Сағанани ўлчаб расмга олган ва унинг дастлабки очилиши тўғрисидаги ҳолатлар билан таниш-ган, Шарафиддин Али Яздий ва Клавихонинг бу борадаги маълумотларига таянган комиссия сағана ўзининг топографик жиҳатига кўра Жаҳонгир Мирзо қабрига тўғри келиши тўғриси-даги хулосани беради.
Аммо ХХ асрнинг 40 йилларида қайтадан олиб борилган тадқиқотлар амалда Ҳазрати Имом мақбараси ва сағана ягона меъморий мажмуага тегишли эканлигини, Ҳазрати Имом мақ-бараси аслида Жаҳонгир Мирзо мақбараси, сағана эса Амир Те-мурга атаб қурилганлигини илмий жиҳатдан исботлаб берди.
Манба:
Юнусов М.А., Саидов М.М. Ўзбекистон меъморий ёдгорликлари. Тошкент, 2018 й. 146-149 бетлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |