Муҳаммад ибн Жаъфар (ан-Наршахий) > асаридан



Download 24,8 Kb.
bet1/2
Sana22.04.2022
Hajmi24,8 Kb.
#572016
  1   2
Bog'liq
Buxoro tarixi asaridan


Муҳаммад ибн Жаъфар (ан-Наршахий) << Бухоро тарихи >> асаридан

БИСМИЛЛОҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ


Шукр ва мақтовлар жаҳонни яратувчи, яширин (нарсалар)ни ҳам билувчи жониворларга ризқ берувчи ва еру осмонни тутиб турувчи улуғ танғрига бўлсин! Унинг шаъни улғайсин! (Худонинг) марҳамати ва саломлари одамларнинг сараси, пайғамбарларнинг сўнггиси Муҳаммад Мустафога,— худо унга раҳмат ва саломини йўлласин,— унинг хонадони, ёр- дўстлари ва тобеларига бўлсин! Уларнинг барчасидан оллоҳ рози бўлсин!


Бу китоб араб тилида, гўзал иборалар билан уч юз ўттиз иккинчи
йил ойларида (4 сентябрь 943—23 август 944) ёзилган эди. (Аммо) кўпчилик кишилар араб тилида ёзилган китобни ўқишга рағбат кўргазмаганликлари сабабли, дўстларим мендан у китобни форс тилига таржима қилишни илтимос қилдилар. Мен илтимосни қабул қилдим ва беш юз йигирма иккинчи йилнинг жумод ал-аввал ойида (май, 1128) китрбни форс тилига
таржима қилдим. Бироқ, араб тилидаги нусхада кераксиз ва бунинг устига ўқиганда (киши) табиатига малоллик орттирадиган нарсалар (ҳақида ҳам) сўзланган экан. У нарсаларнинг баёни (таржимага) киритилмади».


«БОЗОРИ МОХ» НИНГ БАЁНИ

Бухорода бир бозор бор эдики, уни «Бозори Мох рўз» дер эдялар. У ерда йилига ҳар гал бир кундан икки марта бозор қилар ва ҳар бир бозор бўлган куни бутлар сотар эдилар. Ҳар бозор куни эллик минг дирамдан ортиқ савдо бўлар эди. Муҳаммад ибн Жаъфар (ан-Наршахий) ўз китобида шундай дейди: «Бу бозор бизнинг вақтларда (ҳам) бор эди; мен нега бундай одат расм қилинган деб жуда ажабланар эдим; Бухоронинг кексалари ва шайхларидан: «бунинг сабаби нима» деб сўрадим. Улар: «Қадим вақтларда Бухоро аҳолиси бутпараст бўлганлар ва бу бозор расм бўлиб, ўша даврлардан бошлаб бу ерда бут сотганлар ва (бозор) ҳозирда ҳам ўша (қадимгидек) қолиб келмоқда»,— деб жавоб бердилар. Абу-л-Ҳасан Нишопурийнинг «Хазоин ул-улум» китобида айтишича, қадимги вақтларда Бухорода бир подшоҳ бўлиб, унинг номи Мох эди. У ана шу бозорни қуришга буюрди; унинг фармони билан дурадгорлар ва наққошлар у йилдан бу йилгача бут йўниб, белгиланган кунда шу бозорга келтириб сотишар ва халқ уни сотиб олар экан. Ҳар қачон у бут йўқолса ёки синса, ёки эскиса, шу бозор куни бошқасини сотиб олар ва эскисини ташлар эканлар.


Ҳозир Мох масжиди ўрнашган ерда катта ариқ бўйида бир сердарахт текислик жой бўлиб, шу дарахтлар соясида бозор бўлар ади. У подшоҳ, халқ бут сотиб олишга қизиқсин учун, шу бозорга келиб ҳозир Мох масжиди ўрнашган ерда тахтда ўтирар, ҳар ким ўзи учун бут сотиб олар ва уйига олиб кетар эди. Бу жой яна оташпарастлар ибодатхонаси (ҳам) бўлди; бозор куни одамлар бу ерга йиғилганларида ҳаммалари ибодатхонага кириб оловга топинар эдилар. Бу ибодатхона то исломият давригача бор эди, мусулмонлар қувватланиб кетгач, мазкур (Мох) масжидиии худди шу жойга бино қилдилар. Ҳозир у Бухоронинг мўътабар масжидларидандир.

БУХОРО АРҚИНИНГ БИНО ЭТИЛИШИ ҲАҚИДА


Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср бунинг ажойаботлари ҳақида тўхтаб, шундай дейди: Абу-л- Ҳасан Нишопурийнинг «Хазоин ул-улум»да айтишича, Бухоро куҳандизининг, яъни Бухоро арки ҳисорининг бино этилишига мана шу (воқеа) сабаб бўлган: Сиёвуш ибн Кайковус ўз отасидан қочиб Жайҳун дарёсидан ўтиб Афросиёбнинг олдига келди. Афросиёб уни яхши қабул этди ва ўз қизини унга хотинликка бериб, айтишларича, барча мулкини ҳам унга топширди. Бу вилоят ўзига вақтинча бериб қўйилган жой эканлиги туфайли, Сиёвуш бу ерда ўзидан бир ёдгорлик қолдиришни истади. Шундай қилиб, у Бухоро ҳисорини бино қилди ва кўпроқ вақт ўша жойда турар эди. (Кимлардир) у билан Афросиёб ўртасида ёмон гап юргизди ва (натижада) Афросиёб уни ўлдирди ҳамда ана шу ҳисорда шарқий дарвозадан кираверишингда «Дарвозайи ғуриён» деб аталган сомонфурушлар дарвозасининг ичкарисига дафн этдилар.


Шу сабабли Бухоро оташпарастлари ўша жойни азиз тутадилар ва унга атаб ҳар бир эркак киши ҳар йили наврўз куни қуёш чиқишидан олдин ўша жойда биттадан хўроз сўяди. Бухоро аҳолисининг Сиёвушнинг ўлдирилишига бағишлаб айтган марсиялари бўлиб, у барча вилоятларга машҳурдир. Куйчилар унга мослаб куй тузганлар ва қўшиқ қилиб айтадилар. Қўшиқчилар уни «оташпарастлар йиғиси» дейдилар. Бу гаплар бўлганига ҳозир уч минг йилдан ортиқроқ вақт ўтди.
Бу ҳисорнинг иккита дарвозаси бор, бири шарқ томонда, бири ғарб томонда; шарқ томондагисини «Дари ғуриён», ғарб томондагисини «Дари Регистон» дейдилар, таржимоннинг даврида кейингисини «Дари алаффурушон» деб атаганлар.



Download 24,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish