Исми шарифи Қаламтасвир фанини ўҚитишда талабаларнинг бадиий—образли тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш



Download 36,04 Kb.
bet1/6
Sana01.02.2023
Hajmi36,04 Kb.
#906497
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
АСОСНОМА (2)


..............................................ИНСТИТУТИ


ИСМИ шарифи

ҚАЛАМТАСВИР ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ТАЛАБАЛАРНИНГ БАДИИЙ—ОБРАЗЛИ ТАФАККУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ




13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат) (педагогика фанлари).

Педагогика фанлари бўйича фалсафа (PhD)доктори илмий


даражасини олиш учун ёзилган
Диссертация АСОСНОМАСИ


Илмий раҳбар:..................
Бухоро – 2023


КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда тараққиётнинг ҳозирги даражаси жамиятни интеллектуаллаштириш билан характерланмоқда ва улар асосида тараққиёт динамикасининг бардавомлиги таъминланмоқда. Таълим сифатини ошириш, таълим жараёнига инновациялар ҳамда рақамли технологияларни тадбиқ этиш, бу жараёнда бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисидан нафақат замонавий таълим технологиялари билан ишлаш малакаси, "Simple abilities" - маълумотларни қидириш ва ахборотларни яхлит идрок этиш, ахборотларнинг мазмун-моҳиятини ижобий ва танқидий тарзда баҳолаш, жамоавий ишлаш ҳамда ижодий, мантиқий фикр, тасвирий, бадиий—образли тафаккур кабилар талаб этилмоқда. Шу сабабли, талабаларнинг бадиий—образли тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш долзарб ҳисобланади.
Дунёдаги етакчи илмий марказлар ва олий таълим муассасаларида бўлажак тасвирий санъат фани ўқитувчиларининг бадиий-образли тафаккурини ривожлантириш моделларини ишлаб чиқиш, таълимнинг барча турлари ва босқичларида ўқув жараёнлари самарадорлигини ошириш, мактаб ёшидан бошлаб таълим олувчини тўғри касбга йўналтириш, олий таълим муассасалари талабаларида бадиий-ижодий компетенцияларни таълимнинг турли шакллари орқали такомиллаштиришга оид илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда “STEAM – таълим” дастури асосида таълим олувчиларнинг бадиий-ижодий компетенциясини, илмий дунёқарашни ривожлантиришнинг инновацион ўқитиш технологияларини ишлаб чиқиш, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини бадиий-образли тафаккурини ривожлантириш, олий таълим муассасаси тасвирий санъат йўналишидаги фанларни ўқитиш тизимини компетенциявий ёндашувлар асосида янада такомиллаштириш масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, жамият талабларига мос рақобатбардош кадрлар тайёрлашда назарий билимларга асосланган амалий фаолият уйғунлиги орқали қаламтасвир фанини ўқитишда талабаларнинг бадиий—образли тафаккурини ривожлантиришни тақозо қилмоқда.
Мамлакатимизда “Қаламтасвир” фанини ўқитишда бўлажак санъат ўқитувчиларининг бадиий—образли тафаккурини ривожлантириш орқали уларни касбий фаолиятга тайёрлаш тизими ислоҳ қилиниб, бу тизимга нисбатан халқаро инновацион ва самарадор ёндашув имкониятларидан самарали фойдаланиш, юқори даражадаги компетентли ўқитувчилар тайёрлашга қаратилган давлат таьлим стандартлари, малака талаблари, ўқув дастурлари ҳамда таълимнинг интеграцион шаклларида инновацион фаолиятга тайёрлашда юадиий-образли тафаккурни ривожлантиришнинг илмий асосланган тизимини такомиллаштириш зарурати кучаймоқда. Бу ўз навбатида олий таълим тасвирий санъат йўналишида ўқитиладиган “Қаламтасвир” фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг бадиий—образли тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, таълим сифатини оширишга катта эътибор қаратиш, таълим мазмунини лойиҳалаш, ўқитишнинг янги методик моделларини ишлаб чиқиш, тасвирий санъатни ўқитиш методикаси муаммоси чуқур ўрганилишини тақозо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони, 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид Давлат дастуридан ўрин олган "Янги Ўзбекистон устозлари" дастури хаётга жорий этиб, таълим сифатини ошириш ҳамда мазкур фаолият билан боғлиқ бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 36,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish