Халқимиз орасида «Соғлом танда соғ ақл», «Соғ юрак тоғ юрак» каби мақоллар бот-бот такрорланади. Айтиш жоизки, келтирилган соғлом ақлу, тоғдай юракка эга бўлишда спортнинг ўрни бўлакчадир



Download 1,02 Mb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi1,02 Mb.
#123596
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Тхэквондо спортының пайда болу тарихы


Халқимиз орасида «Соғлом танда – соғ ақл», «Соғ юрак – тоғ юрак» каби мақоллар бот-бот такрорланади. Айтиш жоизки, келтирилган соғлом ақлу, тоғдай юракка эга бўлишда спортнинг ўрни бўлакчадир.
Авваламбор, спорт ҳақида гапирадиган бўлсак, у жисмоний маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланади. Спортда асосий мақсад кишилар соғлиғини мустаҳкамлаш ва умумий жисмоний ривожлантириш билан бир қаторда турли спорт мусобақаларида иштирок этиб, юқори натижаларга эришишдир.
Юртимизда спортга бўлган эътибор жуда катта. Фикримиз тасдиғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003- йил 3- июньда чиққан «Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида» ҳамда 2003- йил 4- ноябрьдаги «Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлар остида амалга оширилаётган ишларни айтиш мумкин. Натижада спорт билан шуғулланувчи ўғил-қизларга 100дан зиёд машғулотлар учун мўлжалланган иншоотлар барпо этилмоқда. Барча спорт турлари билан шуғулланиш учун имкониятлар кўлами кенгайиб бормоқда. Масалан, шахмат, теннис, гимнастика, фигурали учиш, стол теннис кабилар. Ана шундай спорт турларидан яна бири таэквондодир. Бугунги кунда у тобора тараққий этиб бормоқда. Диёримизда ёшларимизнинг энг кўп шуғулланадиган ва севимли спорт турларидан бири ҳисобланади. Таэквондо аслида спорт тури эмас, балки жанговар санъат сифатида намоён бўлган. Унинг ватани Корея бўлиб, ўтган асрнинг 50 60- йилларида тарқала бошлаган. Ушбу спорт тури ўз халқини севиш, ўзини тарбиялаш, руҳий юксалиш кабиларни ўзида мужассамлаштирган.
Таэквондо – корейсча «таэ» – оёқ, «квон» – қўл, «до» – йўл яъни, оёқ ва қўлларнинг ҳаракат йўли деган маънони англатади. Бунда эркак ва аёллар белгиланган майдончада ўз вазн тоифаларида яккама-якка олишиш ва жамоавий тарзда оёқ-қўлларда зарбалар бериш ёки зарба ҳаракатларини қайд этиш бўйича мусобақалашадилар. Таэквондо мусобақалари икки йўналишда — ITF (Халқаро таэквондо федерацияси) ва WTF (Жаҳон таэквондо федерацияси) йўналишларида ташкил этилади. Бунда 6та белбоғ турлари: оқ, сариқ, яшил, кўк, қизил ва қора бўлиб, босқичма-босқич шу рангдаги белбоғларга эга бўладилар.
Таэквондонинг ривожланишида субак, хваран каби кураш йўналишлари муҳим роль ўйнайди.
Таэквондонинг ITF йўналишига 1955- йил Корея Халқ Демократик Республикасида асос солинган бўлиб, бу йўналишда спортчиларнинг бошга тепиши, белдан пастга зарба бериши таъқиқланган. Шунингдек, тананинг рухсат этилган қисмларига қўл ёки оёқ билан тўлиқ зарба бериш мумкин эмас. Олиб бориладиган жанглар 8 га 8 ўлчамдаги даян яъни майдонда ўтказилади.
Таэквондонинг WTF йўналишига эса Корея Республикасида 1961- йилда асос солинган. 2000- йилда эса спортнинг ушбу тури Сидней олимпиадаси дастуридан ўрин олган. WTF турида спортчиларнинг қўл-оёқларда тананинг белдан юқори, олд қисмига зарбалар беришга рухсат этилади.
Бу спорт тури 1989- йилдан юртимизда оммалашиб келган. Олек Пак, Алексей Кан, Адик Ли ва бошқалар таэквондонинг диёримиздаги дастлабки тарғиботчилари бўлишган. Бугунги кунда бу меросни Дмитрий Шокин, Севара Усмонова, Никита Максим Рафалович, Нигора Турсункулова, Умида Абдуллаевалар давом эттириб бир қатор муваффақиятларга эришиб келмоқдалар.
Бугунги кунда ушбу жанговар санъат тури билан 20 мингдан зиёд юртдошимиз шуғулланмоқда. 1993 йил Таэквондо миллий ассоциацияси ташкил этилди. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида фаолият кўрсатаётган таэквондо кафедрасида малакали мураббийлар тайёрланмоқда.
Сўнгги йилларда ўзбекистонлик спортчилар йирик халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, жаҳон ва қитъа чемпионатларида ғалаба қозонмоқда, Олимпия ўйинларида юқори ўринларни эгалламоқда.
Ҳозирда таэквондо WTF федерацияси президенти Чунг Вон Чоунинг таъкидлашича, Кореяда ушбу спорт тури билан 4 ёшдан шуғулланишади ҳамда таэквондони мажбурий таълим дарслигига киритиб, бошланғич синфдан ўқувчиларни ушбу спорт турига тайёрлаб борилади.
Бу уларнинг ўзларидаги миллий спортга бўлган ҳурматларининг чексизлиги ва келажак авлод қадимий жанг санъати билан танишиб ўзлигини англашига имкон беради. Хўш, нега бизда ўзимизнинг миллий курашимизни ёки жанг санъатимизни ўрганишимиз учун таълим тизимига киритилмаган? Назаримда, агар бизда ҳам Корея давлати сингари мактабларимизда таълим тизимига жисмоний тарбияга қўшимча тарзида жанг санъатимизни ёки бошқа спорт тури дарс сифатида киритилса, ҳаёт давомчилари бўлган ёшлар ўша спортнинг ҳам тарихи, ҳам бугуни билан танишадилар ва соғлом бўлиб етишиб чиқадилар.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish