FAZOVIY JISMLARNI O’QITISHNING TATBIQIY TOMONLARI.
Агар биз уларни математика билан яқинлаштириш ниятимиз бўлса, иложи борича ўқув математикасидан меҳнат математикасига ўтиш жараёнини енгиллаштиришга эришмоьимиз керак.
Маълумки, тўьри чизиқлар, текисликлар, фазовий фигураларнинг мавжудлиги, тўьри чизиқ, икки нуқта орасидаги масофа ва ҳоказоларни билиш ҳар бир касб эгасининг асосий математик билимларининг минимал даражасини белгилайди. Бунда математиканинг асосий вазифаси таърифлар, теоремалар, қонуниятлар, формулалар ва уларни татбиқини ўқувчилар онгида тўьри шаклланишига эришиш ҳамда табиат, жамият қонунларини ўрганишда уларга ёрдам беришдан иборатдир. Шундай экан, касб-ҳунар коллежлари учун мўлжалланган “Математика” фани дастури қаралаётган мулоҳазалар учун ўқувчиларнинг кўпчилигига тушуниш оьир бўлган қатъий исботларни талаб этишдан ҳоли бўлиши керак.
Шунинг учун ҳам, кескин ўзгаришларни кутиб ўтирмасдан, ҳозирга кунда мавжуд бўлган режа, дастур, дарслик ва ўқув қўлланмаларидан фойдаланган ҳолда бу ишни ижобий ҳал эитиш мақсадга мувофиқ. Лекин бу ҳақда сўз бошлашдан аввал мавзумизнинг асосий атамалари бўлмиш – “Математика ўқитишнинг татбиқий йўналиши” ва “Амалий йўналиши” деганда тушунчаларга аниқлик киритиш мақсадга мувофиқ.
Математика ўқитишнинг татбиқий йўналиши – таълим мазмуни ва методларини математиканинг техникада ва турдош фанларда, касбий фаолиятда, халқ хўжалигида ва маиший ҳаётда қўллашга йўналтиришдир.
Математика ўқитишнинг татбиқий йўналиши:
унинг техникавий йўналишини;
унинг Математика, химия, география, чизмачилик, меҳнат таълими билан алоқаларининг амалга оширилишини;
математик тафаккур ва фаолиятнинг шаклланишини ўз ичига олади.
Математик таълимнинг амалий йўналтирилганлиги – таълимнинг мазмуни ва методларини математик характердаги мустақил фаолият кўникмаларининг шаклланишига йўналтириш.
Математика ўқитишни амалий йўналтириш қуйидаги педагогик-методик масалаларни ўз ичига олади:
ҳисоблашларда, алгебраик шакл алмаштиришда, ўлчаш ва графиклар билан ишлаш ва ҳоказоларда зарур бўлган асосий математик малакаларни шакллантириш;
назарий материални мисол ва масалалар ечишга боьлаб ёки бевосита масалалар ечиш жараёнида ўрганиш;
келгусида математикани ёки унинг татбиқларини муваффақиятли ўрганиш учун керак бўладиган билим ва кўникмаларни эгаллаш;
ўқувчиларнинг фанга қизиқишини, уларнинг математик фаоллигини, математикада қўлланиладиган предметлар бўйича мустақил ўрганиш қобилиятини ривожлантириш.
Таълим жараёнида математиканинг татбиқий ва амалий йўналтирилганлиги, одатда, ўзаро боьлиқликда амалга оширилади.
Масала. Ҳисоб-китоб ишлари ва графиклар билан ишлаш – таълимнинг амалий йўналиши билан боьлиқ масала ҳисобланади, лекин бу кўникмаларга эга бўлмасдан туриб, математиканинг, ҳатто, энг содда татбиқлари билан ҳам ишлаб бўлмайди.
Таълимнинг амалий ва татбиқий йўналишларини кучайтириш математик дастур ва дарсликларни тегишли равишда қайта ишлаш ва қайта мазмунлаштириш имкониятларига кўп жиҳатдан боьлиқ, албатта. Амалий ва татбиқий йўналтиришни характерловчи омилларнинг кўп қисми дастур, дарслик ва услубий қўлланмаларда ўз аксини топган бўлиши керак. Улар:
таълимнинг мақсадларида;
ўзлаштирилган математик билим ва кўникмаларнинг даражаси ва ҳажмига қўйиладиган талаблар мажмуида;
дарсликлардаги назарий материалнинг баёнида;
мисол ва масалалар мазмунида акс этган бўлиши мақсадга мувовиқ.
Уларни амалга ошириш учун эса маълум вақт талаб этилади. Шунинг учун математика ўқитувчилари ва методистларининг вазифаси – янги ёки қайта ишланган дарсликларга эга бўладиган вақтни кутиб турмасдан барча касб-ҳунар коллежлари ишни фаоллаштиришдан иборат.
Бунинг учун касбга йўналтириш имкониятларини аниқлаш учун математика ва касбий фанлар бўйича ўқув режа ва дастурлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари қиёсий таҳлил этиш ва шу асосида тегишли касб учун ишчининг касбий хислатлари ўрганилади.
Масалан. 1) Слесар-йиьувчи ишчи чизмаларни бемалол ўқий олиши, назорат-ўлчаш асбоблари ва мосламаларининг тузилишини яхши билиши лозим. Бундан ташқари, геометрия ва тригонометриядан бошланьич тушунчаларни, тригонометрик жадваллардан фойдалана олишни, мураккаб бўлмаган деталларнинг чизмасини чиза олишни, тановар (заготовка), детал ва тугунларни ўзаро жойлаштириш ва ўлчамларини текшириш ҳамда режалаш учун геометрик ясашларни эплай олиши зарур. Деталга ишлов беришда қўлланиладиган кесувчи асбобнинг геометриясини, назорат-ўлчов асбоблари ва мосламаларидан фойдаланиш қоидалари ва уларнинг татбиқ доирасини билиши лозим.
2) Кран машинистлари эса ишлаб чиқариш таълими жараёнида слесарлик ва слесарлик-йиьув ишлари: деталларни, маҳсулот ва йиьма бирликларни станокка ўрнатиш; мослама ва механизмларни алмаштиришни бажара олишлари керак. Кранчиларга қўйилган умумий талабларга кўра, улар юкнинг оьирлигини аниқлаш усуллари (чизма бўйича, режалаш бўйича ва ҳ.к.) ни билиши, машинасозлик чизмаларини, хизмат кўрсатилаётган жиҳозлар, асбоб-ускуналарнинг электрик ва кинематик схемаларини ўқий олиши керак.
Геометрияда олинган билим ва кўникмаларнинг айнан қайсилари касбий тайёргарликнинг асосини ташкил этишини кўрсатиш учун тегишли касб ишчилари фойдаланадиган асбоб ва мосламаларнинг “геометрик характери”ни аниқлаш лозим. Маълумки, слесарлик ишлари деталларни чизма ёки намуна бўйича режалашдан бошланади. Деталларни режалаш эса фазода тўьри чизиқ ва текисликларнинг ўзаро жойлашувини билишни ва чизма бўйича фазовий жисмни тўьри тасаввур қила олишни талаб этади.
Махсус технология курсида ўтиладиган “Деталларга ўлчамли ишлов бериш ҳақида асосий маълумотлар” ва “Кесиш асослари ва кесувчи асбоблар” мавзулари тегишлилик аксиомаларини, фазода тўьри чизиқ ва текисликнинг параллеллиги ва перпендикулярлиги ҳақидаги билимларни билишни тақозо этади. Пўлат тунукадан турли маҳсулотлар тайёрлашда сарфланадиган материал миқдорини аниқлаш, кўп жиҳатдан, кўпёқ, айланма жисм сиртини ҳисоблаш ва бу юзаларнинг ёйилмасини тузиш билан боьлиқ билимларни.
Хулоса қилиб айтганда, “Кичик мутахассис”ларнинг касбий хислатлари таҳлили шуни кўрсатдики, металлни қайта ишлаш билан боьлиқ бўлган кичик мутахассисларни тайёрлаш сифатига ҳисоблаш қобилиятининг шаклланганлиги жуда катта таъсир этади. Слесар-таъмирчи, слесар-асбобсоз, токар, фрезаловчи касбларининг хислатлари таҳлили эса саноат касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг касбий тайёргарлиги даражаси уларнинг геометрик тасаввурининг шаклланганлигига, геометрик билимларига кўп жиҳатдан боьлиқлигини кўрсатади.
Ўқитишнинг касбга йўналтирилганлиги таълим мазмунининг ўқитиш методикасида ҳам акс этиши керак. Ўрганиладиган математик тушунча ва услубларни танлашнинг ўзи амалий талаблар таъсири остида, битирувчи коллеж ўқувчилари ўз фаолиятларида кўпроқ дуч келадиган тушунча, услубларга эътиборни қаратган ҳолда амалга ошириш лозим. Ўқув материалининг баёни шундай амалий масалалар билан боьланиши керакки, бу масалалар соф математик масаланинг қўйилишига олиб келсин. Масалан, қуйидаги масала шулар жумласидандир:
Масала. радиусли юпқа металл доирадан энг катта сиьимли воронка ясашга мўлжалланган сектор қирқиб олиш керак. Металнинг деформацияланиши ва ишлов беришга қолдирилган қўйимлар ҳисоблашларда назарга олинмасин.
Математик тушунчаларнинг хоссаларини баён қилаётганда амалий аҳамияти юқорироқ бўлган хоссаларга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ, бунда янги билимлар эгалланилган назарий материални амалда қўлланилиш йўллари билан мустаҳкамлаш талаб этилади.
Масалан. 1) Функция ва унинг хоссалари қурилиш соҳасида, машинасозликда ва бошқа соҳаларда.
Do'stlaringiz bilan baham: |