18-маъруза адаптив автоматик бошқариш тизимлар



Download 132,5 Kb.
bet1/4
Sana30.04.2022
Hajmi132,5 Kb.
#597917
  1   2   3   4
Bog'liq
АБН-18 маъруза


18-маъруза
АДАПТИВ АВТОМАТИК БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАР
Агар бошқариш объектининг статик, динамик ва ғалаёнли таъсирланиш тавсифлари маълум бўлса, унда бундай объектларни бошқариш учун бошқариш қонуни берилган бошқариш қурилмасини қўллаш мумкин. Бундай тизимлар бошқариш объекти ҳақидаги тўла бошланғич (тажрибада кўрилмаган) маълумотларга эга бўлган тизимлар қаторига киради.
Кўпинча бошқариладиган объектнинг тавсифлари, шунингдек унга таъсир кўрсатадиган ғалаёнлар вақт ўтиши билан сезиларли (ва олдиндан айтиб бўлмас) даражада ўзгарадилар. Бундай объектлар мисолида самолёт ва ракеталар хисобланади. Уларнинг параметрлари баландлик, учиш тезлиги ва ёқилғи истеъмолининг ўзгариши билан сезиларли даражада ўзгаради. Шундай объектлар борки, уларнинг динамик тавсифлари олдиндан маълум эмас ёки етарли даражада осон аниқлаб бўлмайди. Масалан, саралаш тепачасидан вагон узмаларини ғилдиратиб тушириш, уларнинг ҳаракатланиш хусусиятлари подшипниклар тури, вагон массаси, атроф мухит харорати ва бошқаларга боғлиқ бўлади.
Бундай объектларни бошқариш учун битта дастлабки маълумот етарли бўлмайди. Ушбу объектларни бошқариш тизимлари, бошқариладиган объект ҳақида тўла дастлабки маълумотга эга бўлмаган, тизимлар қаторига киради. Шу каби объектларни сифатли бошқариш учун, ишлаш жараёнида автоматик равишда объект ва ғалаёнланувчи таъсирлар ҳақидаги маълумотларни тўлдириб туриш керак бўлади. Тизимни ишлаш жараёнида олинадиган ва бошқариш учун зарур бўлган маълумотларни ишчи ёки жорий маълумотлар деб номланади.
Объектни энг яхши бошқаришни амалга ошириш учун, бошқарувчи қурилмаларнинг ишлаши автоматик аниқ бир мақсадга йўналтирилган усулда ўзгарадиган бошқариш тизимлари, адаптив­ (ёки ўзи мосланувчи) деб номаланади. Бошқарувчи қурилманинг ишлаш усулини автоматик ўзгартиришни адаптация (мослашиш) ёки ўзи мослашувчи тизимни созлаш деб номланади.
Созлаш параметрларни, тузилишини ва алгоритмини ўзгартириш билан амалга оширилади. Адаптив САУ бошқариладиган объект ва ғалаёнланувчи таъсирланиш ҳақидаги маълумотларни тўлдириб турувчи, шунингдек тизимни росташни амалга ошириш учун қурилмага эга бўлиш керак.
Бошқарувчи қурилма параметрлари ўзгариши аниқ бир мақсадга йўналтирилган адаптив тизимлар, ўзи ростланувчи деб номланади. Агар бошқарувчи қурилманинг параметрлари ва тузилиши ўзгарса, унда тизим ўзи ташкил этувчи деб номланади. Агар параметрлари, тузилиши ва бошқариш алгоритми тизимни ишлаш тажрибасини хисобга олиб алмашсалар, унда тизим ўзи ўқитувчи деб номланади.
Экстремал бошқарадиган тизимлар (СЭУ) ўзи созланадиган тизимларнинг содда тури хисобланади, улар ишлаш жараёнида бошқариладиган объектнинг киришида шундай автоматик бошқарувчи таъсирларни қидириб топадики, бунда унинг экстремал қиймати яқинида тизимнинг сифат кўрсаткичлари узлуксиз таъминланади.
Бундай тизимларнинг асосий хусусиятлари шундан иборатки, уларда бошқариш тизимидаги алоҳида мослашувларни (оғишларни) ўрнини тўлдириш йўли билан эмас, унинг холатини бирорта функциясига-бошқариш тизимининг сифат кўрсаткичига, мақсадли йўналтирилган таъсири билан амалга оширилади.
Экстремал бошқариш тизими оддий САУ мураккароқ, агар бошқариш объекти етарли даражада яққол ажралиб турадиган сифат кўрсаткичи экстремумига эга бўлса ва ташқи шароитлар ва етарли даражада бошқариш таъсирларига боғлиқ бўлганда, уларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.




20.6-расм. Бошқариш таъсирларига сифат кўрсаткичини боғлиқлиги



20.6-расмда I сифат кўрсаткични бошқариш таъсирларига ташқи шароитларда боғлиқлигини турли вариантлари кўрсатилган. Агар ташқи шароитлар ўзгарса фақат сифат кўрсаткичи IЭ қийматининг экстремал катталиги ўзгаради, экстремумга мос координата Uэ эса ўзгармайди ёки фақат Iэ экстремумга мос U3 координата ўзгаради, Iэ катталик эса ўзгармайди. Шундай экан, оддий САУ фойдаланиб сифат кўрсаткичи экстремум қийматини таъминлаш мумкин бўлади, яъни бошқариш қурилмасининг доимий парамерли САУ.
Одатда СЭУ сифат кўрсаткичи бир нечта бошқариш таъсирлари функцияси хисобланади, яъни I=I(uv ,...,ип).
Агар дифференциумнинг охирги функцияси, экстремумга мос бўлган нуқтада бўлса
, , ёки

бунда ,...., - и1,..., ип. катталиклар хисобланадиган ўқларнинг бирлик векторлари.
Экстримал тизим I юза бўйича у], у2,..., уп ўзгарувчанлар майдонида ишчи нуқтанинг ҳаракатини grad I=0 бўлган нуқтагача таъминлаши керак. Буни амалга ошириш учун, биринчидан, градиентни аниқлаш, иккинчидан, нуқтани экстремум бўйича ҳаракатини таъминлаш керак бўлади. Биринчи ва иккинчи масалаларни ечиш учункўп усуллар мавжуд. Уларнинг соддаларини кўриб чиқамиз.
Чеки бўлган ошиб кетиш усули алоҳида хосилаларни чеки бўлган ошиб кетишга нисбатан алмаштиришга асосланган:
,(i=1,2,…,n)
Навбатма-навбат и1,...,ип катталикларга сакраш йўли билан содир бўладиган катта бўлмаган ўзгаришларни бериб, мос бўлган ошиб кетишларни хисоблайдилар. Ушбу усулнинг аниқлиги I функциясининг тавсифи ва ошиб кетиш катталигига боғлиқ бўлади.

Download 132,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish