Маъруза №4
Типик кириш сигналлари. Узатиш функциялари. Частотавий характеристикалар. Вақт характеристикалари.
Типик кириш сигналлари
Система ва унинг алоҳида звенолари динамик хоссаларини ўрганиш учун уларнинг типик кириш сигналларга реакциялари тадқиқ этилади. Бунда типик кириш сигналлар сифатида реал таъсирларни тўлиқроқ акс эттирувчи сигналлардан фойдаланилади. Бу биринчидан звеноларни динамик хоссалари нуқтаи назардан ўзаро солиштириш имконини беради. Иккинчидан системанинг типик кириш сигналларига реакциясини билган ҳолда унинг кириш катталиги турли хил ўзгаришларига нисбатан ўзини қандай тутиши (жавоб бериши) ҳақида фикр юритиш мумкин.
Кенг тарқалган типик кириш сигналлари поғонали, импульсли ва гармоник сигналлар ҳисобланади. Ихтиёрий мураккаб сигнални шу учта сигнал ва уларнинг кўринишларига ёйиш мумкин. Ва системанинг ҳар бир кириш сигнали ташкил этувчиларига реакцияларини тадқиқ этиш, кейин суперпозиция принципига асосан уларни умумий натижавий чиқиш сигналини олиш мумкин.
4.1 – расм.
Системанинг динамик хусусиятларини аниқлаштиришда қуйидаги типик кириш сиганлларидан фойдаланилади:
Бирлик поғонали сигнал ёки поғонали функция.
билан ифодаланиб, A=const
бирлик поғонали функция
4.2 – расм.
бу дегани ўзгармас кучланиш улаш деганидир.
Мисол сифатида ўзгармас токни улашни келтириш мумкин.
Система ёки звенонинг поғонали сигналдан олинган реакциясига ўткинчи характеристика деб аталади ва h(t) билан белгиланади.
Поғонали сигнал Лаплас тасвири ;
Импулъсли сигнал (функция).
, .
нинг амплитудаси 0 да га тенг бўлиб, давомийлиги чексиз кичик бўлган функцияга айтилади.
4.3 – расм.
нинг Лаплас тасвири бирга тенг, яъни .
Система ёки звенонинг бирлик импульсли функциядан олинган реякцияга импульсли ўткинчи характеристика ёки вазн функцияси дейилади ва билан белгиланади.
Гармоник (синусоидал) сигнал (функция).
Бу сигнал ҳақиқий ёки комплекс кўринишда бўлиши мумкин
;
.
– комплекс кўриниши.
- кириш сигналларининг амплитудаси; - кириш сигналининг фазаси; - частотаси, ; T – давр, .
Чизиқли стационар бир ўлчамли системанинг киришига сигнал таъсири берилганда унинг чиқишидаги мажбурий тебранишлари кириш сигналининг тебранишлари частотасига тенг частота билан тебраниш ҳосил қилади. Лекин чиқиш тебранишлари амплитудаси ва фазаси кириш тебранишлари амплитудаси ва фазасидан фарқли бўлган гармоник қонун бўйича ўзгаради.
4.4 – расм.
Система ёки звенонинг гармоник сигналдан олинган реакциясига частотавий характеристика дейилади.
4) *t – чизиқли сигналлар.
5) *t2 – квадрат сигналлар.
6) *t3 – куб сигналлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |