ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Урганч давлат УНИВЕРСИТЕТИ
Рўйхатга олинди:
№ _№ БД-5140200-4.04.02___
2020 йил “___” __________
|
«Тасдиқланди»
Ўқув ишлари бўйича проректор
__________доц. С.У. Ходжаниязов
2020 йил “___” __________
|
НОАНЪАНАВИЙ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ ФИЗИКАСИ
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
100000 –
|
Гуманитар
|
|
Таълим соҳаси:
|
140000 –
|
Табиий фанлар
|
Мутахассислик:
|
5140200 –
|
Физика
|
Урганч - 2020
Фан дастур ЎзР ОЎМТВ ______ йил “___” _______ даги ___ – сонли буйруғи билан тасдиқланган 5140200 – Физика мутахассислиги талаблари асосида тузилган.
Фан дастур Урганч Давлат университетида ишлаб чиқилди.
Фан дастури Урганч Давлаи университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
Якубов К.Р.
|
– УрДУ “Физика” кафедраси доценти, ф.-м.ф.н.
|
Тақризчи:
Атамуратов А.Э.
|
– УрДУ, “Физика” кафедраси доценти, ф.-м.ф.д.
|
Фан дастур Урганч Давлат университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тасдиққа тавсия қилинган (2020 йил “___” _______ даги “___” – сонли баённома).
I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Қайта тикланувчан энергия манбалари таркибига қуёш энергияси, қуёш иссиқлик энергияси, қуёш электр фотоэлектрик энергияси, шамол энергияси, гидроэлектр ва океан энергияси, геотермик энергия, биомассалар, биогаз ва биоёқилғи, водородли ва иссиқлик элементлари, гибрид тизимлар киради. Ушбу қайта тикланувчан энергия манбалари ҳозирги пайтда амалда ишлатиладиган деярли барча турли саноат ва ижтимоий соҳаларда мос равишда долзарб ҳисобланади. Ушбу қайта тикланувчан энергия манбаларининг ишлатилиш соҳалари, қурилмаларнинг ишлаш принциплари, технологиялари ва конструкцияларини тушуниш учун қайта тикланувчан энергия манбаларида содир бўладиган турли электрофизик ҳодисалар ҳақида чуқур билимга эга бўлиш керак. Ушбу қайта тикланувчан энергия манбаларининг физика ва техниканинг, саноат ва маиший хизматларнинг деярли барча соҳаларида, жумладан яримўтказгичлар физикаси, микроэлектроникаси ва оптоэлектроникасининг ривожланишида кенг қўлланилаётганлиги туфайли уларнинг турли физик хоссаларини ўрганиш жуда муҳимдир.
II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишнинг мақсади - “Қайта тикланувчан энергия манбалари” фанининг мақсади - қайта тикланувчан энергия манбаларидаги физик ҳодисаларнинг асосий назариялари, принциплари ва қонуниятлари билан таништиришдан иборат.
Фанни ўқитишнинг вазифалари:
Ушбу фаннинг вазифаси - талабаларда келажакда мустақил илмий тадқиқот ва амалий ишлаб чиқариш жараёнларида қайта тикланувчан энергия манбалари сифатида қайта тикланувчан энергия манбалари таркиби, такриби, ишлатиш механизмалари ва физик-кимёвий хоссалари бўйича ажрата билиш, иш вазифаси талабларга мос келувчи қайта тикланувчан энергия манбаларининг физик хоссалари, параметрлари ва ишлатиш механизмларини назарий лойиҳалаш ва ҳисоблашни билиш ва ярата олиш уқув ва малакаларини ҳосил қилишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади: Бакалавр:
- қайта тикланувчан энергия манбалари таркибига қуёш энергияси, қуёш иссиқлик энергияси, қуёш электр фотоэлектрик энергияси, шамол энергияси, гидроэлектр ва океан энергияси, геотермик энергия, биомассалар, биогаз ва биоёқилғи, водородли ва иссиқлик элементлари, гибрид тизимлар ва ҳ.к. ҳодисаларнинг моҳияти ва табиати; жараёнлардаги физик катталикларнинг ўрни ва моҳияти, ўлчов бирликларини таққослаш; асосий физик ва тамойилларни, илмий тадқиқотда ва амалиёт жараёнларида қўллаш усуллари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
- экспериментал ва илмий тадқиқот қурилмаларининг асосий блок ва модулларини, улардан ташкил топган лаборатория ишларини йиғиш, созлаш, ўлчашларни бажариш ва натижаларни ҳисоблаш, эксперимент хатоликларини ҳисоблаш ва тажриба сифатини ҳулосалаш, тажрибаларда ишлатиладиган ўлчов асбобларидан тўғри ва аниқ фойдаланиш; физик асбоблар қурилмаларининг ишлаш тамойилини физик қонунлар асосида тавсифлашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- экспериментал тажрибаларни режалаштириш, қўлланиладиган схемалар ва улардаги таркибий элементларни танлаш, электр занжирларининг асосий параметр ва хоссаларини экспериментал ўлчаш ҳамда электроника техникаларини ва ўлчов қурилмаларини эксплутация қилиш; олинган билимларни амалиётга қўллаш, олинган ўлчаш натижалари асосида мавжуд тадқиқот объектларининг қўлланиш чегараларини аниқлашни билиш; фанни яхши ўзлаштириши учун электр курси, квант механикаси ва статистик физиканинг бўлимлари, шунингдек олий математиканинг зарурий бўлимлари бўйича етарли билимга; хатоликларни ҳисоблаш ва тажриба сифатини хулосалаш, тажрибаларда ишлатиладиган ўлчов асбобларидан тўғри ва аниқ фойдаланиш борасидаги илмий билимлар, амалий маҳорат бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |