8-мавзу. Геотермик энергия
Геотермик энергия ресурсларни баҳолаш. Геотермал тизимлар ва манбалар. Конструкцион ечимлар ва амалга оширилган лойиҳалар.
9-мавзу. Биомассалар
Биомасса–энергия манбаи. Биомасса ресурслари. Биомасса технологияси. Юқори температура ва электр энергия ишлаб чиқиш.
10-мавзу. Биогаз ва биоёқилғи
Биоёқилғи. Биодизель ва биоэтонол. Биоэнергия манбаларини етиштириш. Биогаз ва унинг технологияси. Биотозалаш заводлари ва экология.
11-мавзу. Водород ва иссиқлик элементлари
Водород ишлаб чиқариш технологиялари. Водородни сақлаш ва ташиш. Иссиқлик элементлари.
12-мавзу. Гибрид тизимлар
Гибрид тизимлар турлари (фото-термо, фото-шамол, фото-гидро ва ҳ.к.) ва улардан фойдаланишнинг муҳим назарий ва амалий жиҳатлари.
IV. Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
“Қайта тикланувчан энергия манбалари” фани бўйича лаборатория машғулотларида ўлчаш усуллари ва махсус материаллар, қурилмалар, асбоблар ўрганилади ва мустақил равишда тажрибалар бажарилади. Олинган натижалар илмий таҳлил қилинади. Лаборатория машғулотлари талабаларда мазкур фандан тўпланган билимларини мустаҳкамлаш ва мустақил ҳолда тажрибалар ўтказиш кўникма ва малакаларини шакллантиришга мўлжалланган. Лаборатория ишлари қурилмаларни йиғиш, уларнинг ишлаш принципларини ўрганиш, керакли параметрларини ўлчаш каби вазифалардан иборат.
Лаборатория машғулотларининг мақсади қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
лаборатория ишига тегишли назарий билимларга эга бўлиш;
лаборатория ишининг мақсадидан келиб чиқиб, унинг методикаси билан танишиш;
лаборатория ишига тегишли экспериментал қурилмалар билан мустақил ишлаш;
тўғри, юқори аниқликда тажриба натижаларини олиш ва таҳлил қилиш
бажарилган иш бўйича белгиланган тартибда ҳисобот тайёрлаш.
Лаборатория машғулотларида ўлчаш усуллари ва махсус материаллар, қурилмалар, асбоблар ўрганилади ва мустақил равишда тажрибалар бажарилади. Олинган натижалар илмий таҳлил қилинади.
Лаборатория ишларининг тавсия этиладиган мавзулари:
1. Қуёш елементининг тўлдириш коеффициенти, қисқа туташув токи, салт юриш кучланишини аниқлаш.
2. Қуёш элементининг фойдали иш коэффициентини аниқлаш.
3. Фотоэлектрик батареялар параметрларини аниқлаш.
4. Қуёш элементларининг ишчи параметрларини ўрганиш ва ҳисоблаш.
5. Қуйи потенциал сув иситиш коллекторлари ишлаш принциплари ўрганиш.
6. Фото- ва термоўзгартиргичларнинг ишчи параметрларини ўрганиш ва ҳисоблаш.
7. Шамол энергияли генераторларни ўрганиш.
8. Қуёш батареяларини ўрганиш ва параметрларини аниқлаш.
Изоҳ: Ишчи фан дастурини шакллантириш жараёнида ишчи ўқув режада мазкур машғулот турига ажратилган соат ҳажмига мос равишда мавзулар ўзгартирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |