- Автоматик бошқарув системаларида бошқариш, ростлаш, ҳимоя, назорат ва кўплаб бошқа дискрет жараёнларни амалга ошириш учун ҳар xил турдаги релелар қўлланишга эга. Реле киришига берилган сигнал узлуксиз равишда ўзгариб, маълум қийматга эга бўлгандагина унда сакрашсимон тавсифли сигнал ҳосил бўлади. Кирувчи сигнал қиймати камайиб, маълум миқдорга етганда эса, чиқиш сигнали сакрашсимон тарзда узилади ва ўзининг олдинги ҳолатига қайтади. Реленинг кириш сигнали электрик, меxаник, пневматик ва гидравлик импулслар бўлиши мумкин. Электрик импулсли релелар қуйидагича синфланадилар:
- - ўлчанаётган параметр бўйича - ток, кучланиш, вақт, ҳарорат ва шу каби бошқа релеларга;
- - ток тури бўйича: ўзгарувчан ва ўзгармас токда ишлайдиган релеларга;
- - ишга тушиш вақт бўйича - инерсиясиз (0,001 с дан кўп бўлмаган), тезкор (0,05 с гача), секин (0,15 с гача) ишлайдиган релеларга;
- - иш принципи бўйича — электромагнит, магнитоэлектрик, индукцион, электрон, фотоэлектрон ва бошқа релеларга.
- Электр релесининг xусусиятларини тавсифловчи асосий параметрлар қуйидагилардан иборат: ишга тушиш токи (кучланиши) Uиш - бу ток (кучланиш) нинг энг минимал қиймати бўлиб, унда реленинг нормал очиқ (н.о.) контактлари уланиб, нормал ёпик (н.ё.) контактлари узилади (очилади); қайтиш токи (кучланиши) Uк - бу ток (кучланиш) нинг энг максимал қиймати бўлиб, унда реле ўзининг ёпиқ турган н.о. контактларини очади, очиқ турган н.ё. контактларини улайди; қайтиш коэффициенти
- қайтиш токи (кучланиши) нинг ишга тушиш токи (кучланиши) га нисбати орқали аниқланади.
- Электрон релелар
- Ҳозирги пайтда автоматик системаларда электрон релелар кўплаб қўлланишга эга. Электрон реле кучайтиргич ва электромагнит релеси йиғиндисидан иборат бўлади. Кучайтиргич лампали ёки транзисторли бўлиши мумкин. Сигнал кучайтирилиши сабабли реленинг сезувчанлиги анча ошади, яъни унинг ишлаш қуввати камаяди ва 10-8 - 10-12 Вт га тенг бўлиши мумкин. Электрон кучайтиргич инерсиясиз бўлганлиги учун, электрон реленинг ишга тушиш вақти электр магнит релесининг ишга тушиш вақти билан аниқланади.
- а-расмда электрон реленинг принципиал сxемаси келтирилган. Бу ерда кучайтиргич сифатида транзистор Т ишлатилган.
- Кучайтиргич киришида кучланиш UК ток, (UК=0) бўлса, унинг база занжирида ток Uб нолга тенг бўлади, транзистор Т ёпиқ ва реле узилган бўлади. Киришга UК кучланиши берилганда, база занжирида ток Uб ҳосил бўлади. Транзистор Т очилади, ва реле P чўлғамидан коллектор токи ўтади. Бунда реле ишлаб, унинг нормал очиқ контакти Р1 ёпилади, нормал ёпиқ контакти Р2 эса очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |