Дан такрорий кассация шикояти



Download 19,06 Kb.
Sana15.06.2022
Hajmi19,06 Kb.
#674162
Bog'liq
кассация шикояти


Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р.А.Махмудовага
Фарғона вилояти, Қува тумани Қақир кўчаси, 96-уйда яшовчи фуқаро...............дан


ТАКРОРИЙ КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 21 майдаги №99-20-сонли қарорига нисбатан протест бериш ҳақида)
Ҳурматли Робахон Анваровна!
Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳ кўчасидаги 70-80-манзилда жойлашган кўп қаватли уйларни мен ўз хусусий тадбиркорлик фаолиятим давомида қонуний асосларда расмийлаштирилган қарор ва хужжатларга асосан қуриб битказганман. Бу бино иншоотларга мен таъсисчи бўлган масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) нинг мулкий ҳуқуқи ҳоким қарорига биноан тан олиниб, давлат рўйхатидан ўтказилган.
Биноларнинг мулкдори бўлган “Анд-конструкцион” МЧЖ (таъсисчиси мен бўлган корхона) номидан 2014 йил 15 сентябрда қонунда белгиланган шаклда олди-сотди шартномаси тузиб, фуқаро А.Таджибаевга Андижон шаҳар А.Навоий шоҳ кўчаси 78-80-манзилдаги биноларнинг биринчи қаватида жойлашган нотурар хоналарнинг бир донасини (ер тўласи билан) сотилди.
2020 йил январь ойида бу кўчмас мулкка нисбатан фуқаро Таджибаев Абдукаримнинг мулк ҳуқуқи юқоридаги олди-сотди шартномасига асосан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мен 2015 йилда корхонамнинг қурилиш фаолиятини яхшилаш мақсадида кредит олиб, А.Таджибаевга сотиб юборилган бино қисмини ҳам гаровга қўйиб турган эдим. Корхона фаолияти учун бошқа шахслардан ҳам пул маблағлари олиб турганман. Натижада, фуқаролар менинг устимдан ариза ёзишди ва мен 2016 йил май ойида жиноят ишлари бўйича Андижон туман судига, 2016 йил октябрь ойида ЖИБ Асака туман судида судландим.
Жиноят ишлари бўйича Асака туман судида мендан бино сотиб олган фуқаро А.Таджибаев жабрланувчи сифатида иштирок этди. Чунки, мен унга бинони сотиб, у кадастр хужжатларини расмийлаштиргунига қадар, ундан яширин равишда айнан шу хонани ҳам гаровга қўйиб кредит олиб, сарфлаб юборган эдим, бу ҳаракатим фирибгарлик жинояти деб баҳоланди.
Жиноят ишини кўриш жараёнида мен А.Таджибаевга етказган зараримни сотилган бино ҳисобига қопланишига рози бўлдим, А.Таджибаев ҳам менинг таклифимга рози бўлиб, менга бўлган даъвосидан воз кечди. Суд менга жазо тайинлашда жабрланувчи А.Таджибаевга етказилган зарар қопланганлигини ҳисобга олди ва жиноят иши тергови даврига хатланган юқоридаги бинони А.Таджибаев эгалигига ўтказиш ҳақида ҳукм чиқарди.
Лекин, Фарғона вилояти, Қува тумани суд ижрочилари бўлими суд ижрочиси қонунга хилоф равишда менинг корхонамга тегишли бўлган ва бошқа шахсга сотилиб, суд ҳукмига асосан ўтказиб берилган юқоридаги бинони фуқаро Турғунов Музаффарга ўтказиб бериш ҳақида қарор чиқариб берган экан.
Ҳақиқатдан ҳам 2016 йил май ойидаги судда фуқаро М.Турғунов жабрланувчи бўлиб ўтган эди. Суд унга етказилган зарарни пул шаклида ундириш ҳақида ҳукм чиқарган эди.
Лекин, юқоридаги (2015 йил сентябрда сотилган бино) ЖИБ Андижон туман судида 2016 йил 18 майда кўрилган жиноят иши доирасида хатланмаган эди. Чунки, бу бино менинг ўзимга эмас, корхонамга тегишли бўлиб, тергов бошланган вақтида сотилиб, бошқа шахс (А.Таджибаев)га ўтиб кетган эди.
Шунингдек, бу бино ЖИБ Андижон туман судининг 2016 йил 18 майдаги ҳукмини ижро этиш учун суд ижрочилари томонидан хатланмаган эди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 48 моддаси 3-қисмига кўра корхона ўз таъсисчисининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Шунга кўра, мен жисмоний шахс сифатида содир этган жиноятим оқибатида етказилган зарар менинг корхонам номида бўлган мол-мулк ҳисобидан қопланиши қонунга зид бўлар эди.
Шу сабабли, ЖИБ Андижон туман судининг 2016 йил 18 майдаги ҳукми ижрога (Қува тумани СИБга) юборилган вақт (август 2016 йил) дан кейин низом бино суд ижрочиси томонидан хатланмаган эди.
Номаълум сабабларга кўра 2017 йил 3 апрелда Қува тумани СИБ ижрочиси мазкур ижро иши бўйича хатланмаган ва аукцион савдосига чиқарилмаган бинони, “аукционда сотилмади, ундирувчига таклиф этилди” деган ёлғон маълумот киритиб А.Турғуновга “топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиб бериш” ҳақида қарор чиқарган.
Суд ижрочисининг бу қарори қонунга зид ва сохта маълумотлар киритилган, жиноят предмети деб баҳоланиши лозим бўлган асоссиз хужжат эди.
Фуқаро А.Таджибаев СИБ суд ижрочининг бу қарори устидан Қува тумани маъмурий судига шикоят берган, лекин, маъмурий суд “шикоят бериш муддати ўтказиб юборилган” деган асос билан 2019 йил 7 октябрда шикоятни рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган.
Фарғона вилояти маъмурий судининг апелляция инстанцияси 2019 йил 6 декабрда Қува туман маъмурий судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, А.Таджибаевнинг шикоятини қаноатлантирган ҳамда СИБ Қува туман бўлими суд ижрочисининг 2017 йил 3 апрелдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2020 йил 21 майда (карантин даврида) бу иш бўйича берилган кассация шикоятини аризачи А.Таджибаевнинг ва манфаатдор учинчи шахс бўлмиш – менинг иштирокимсиз кўриб, СИБ суд ижрочисининг қарорини ўз кучида қолдирган экан.
Мен бундан 2021 йил ......да жиноят ишим бўйича муҳокама бўлиб ўтаётган вақтда хабардор бўлдим.
Мен Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 21 майдаги №99-20-сонли қарорини қуйидагиларга кўра қонунга зид деб ҳисоблайман.

  1. Қува тумани СИБ суд ижрочисининг 2017 йил 3 апрелдаги қарори мени айблаш бўйича ЖИБ Андижон туман судида кўрилган, А.Турғунов жабрланувчи сифатида иштирок иш бўйича тергов, суд ва суд ҳукмининг ижроси жараёнида хатланмаган, аукцион савдосига чиқарилмаган. “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 483-моддасига, 53-, 54-, 55- ва айниқса 56-моддаси талабларига тўлиқ зид бўлган хужжатдир.

  2. Бўлиб ўтган барча суд процессларида, шу жумладан, Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати суд мажлисида СИБ суд ижрочисининг қарорига “қонуний” деб баҳо берилмаган, чунки, бу қарор қонунга хилоф эканлиги ўз-ўзидан маълум бўлган.

Қува туман маъмурий суди “шикоят муддати ўтказиб юборилган” деб аризани рад қилган, Олий суд “шикоят муддати ўтиб кетмаган” деб топган ва А.Таджибаевнинг судга мурожаат қилиш ваолати йўқ эди деб аризани рад қилган (қизиғи шуки, мулкни сотиб олган шахснинг судга ариза беришга ваколати бўлмаса, кимнинг ваколати бўлади, қонунга зид хужжат устидан шикоят беришга?)

  1. Суд мажлисига А.Таджибаев ва мен (манфаатдор учинчи шахс) иштирок этмаганмиз.

  2. Менинг айбим учун юридик шахс (МЧЖ)нинг мулки зарарни қоплашга йўналтирилиши қонунга (ФК 48-модда) зид.

  3. Олий суд судясининг ажримида моддий қонун нормаси нотўғри қўлланилган – маъмурий хужжат бўйича низони ҳал қилишга фуқаровий низога доир (ФК 229-модда) мулкий муносабатларга оид қонунни қўллаган.

Юқоридагиларга кўра, мен, Сиз ҳурматли ..........
Download 19,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish