Республика Узбекистан, Джизакская область, Зарбдорский район, Лалмикор, ИНН 305371604, р/с 2020800030085979001, АКБ «Микрокредитбанк», филиал Зарбдор, МФО 00149
№ 12
«7» сентябр 2019 й
Жиззах вилоят Иқтисодий судига
И Л Т И М О С Н О М А (4-1303-1901/41-сонли суд ҳужжати кассация шикояти муддатини тиклаш бўйича)
Зарбдор туман давлат солиқ иснпекцияси Зомин туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб жавобгар «HOUSEHOLD SERVICE» МЧЖга нисбатан 231.167.00 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2019 йил 11 февралдаги 4-1303-1901/41-сонли ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
«HOUSEHOLD SERVICE» МЧЖ қуйидаги асосларга кўра 2019 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарорининг устидан кассация шикояти муддатини тиклаш бўйича назорат шикоятини киритмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 27 апрел кунидаги Жиззах вилоятига ташрифи доирасида тузилган давлат дастурига киритилган, Зарбдор тумани, Лалмикор ҚФЙ катта ўзбек тракти ёқасида замонавий логистика қуриш лойиҳасини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрельдаги ПҚ-3680 сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари раислигида Жиззах вилоятида “Аҳолининг шахсий томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланишни таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлисининг 3-сонли баёнига асосан «HOUSEHOLD SERVICE» МЧЖ Зарбдор туманида томорқа хизмати фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Бу фаолиятни амалга ошириш давомида, яъни 2018-2019 йиллар давомида «HOUSEHOLD SERVICE» МЧЖ аҳоли томорқаларида агротехник тадбирлар ўтказиб келди, Зарбдор туман Лалмикор ҚФЙ Катта ўзбек тракти йўли ёқасидан ишлаб чиқариш цехи, омборхона, қишлоқ хўжалик иш қуроллари, ўғит, дори дармон сотиш бинолари, умуман давлат дастуридаги топшириқларни бажариш билан шуғулланиб келди. Шу сабабли экспорт шартномалари бўйича қарздорлик вужудга келган, аммо қарздорликлар тез фурсатларда тўлиқ сўндирилди.
Ҳозирда суднинг ижро варақаси ижросини тўхтатилмаслиги тадбиркорлик субъекти ҳисобланган «HOUSEHOLD SERVICE» МЧЖга катта миқдорда зарар етказмоқда. Шу сабабли, шикоят ариза назорат тартибида кўриб ҳал этиш учун Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 11 февралдаги 4-1303-1901/41-сонли ҳал қилув қарорининг устидан кассация шикояти муддатини тиклашни илтимос қилиб сўраймиз.