Бухгалтерия ҳисобининг” предмети ва унинг тарақҚиёт усуллари режа: Хўжалик ҳисоби тўғрисида умумий тушунча ва унинг турлари. «Бухгалтерия ҳисоби»



Download 65,31 Kb.
bet1/16
Sana20.06.2022
Hajmi65,31 Kb.
#685329
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2 Бух.я методи (3)


БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ” ПРЕДМЕТИ ВА УНИНГ ТАРАҚҚИЁТ УСУЛЛАРИ
РЕЖА:
1. Хўжалик ҳисоби тўғрисида умумий тушунча ва унинг турлари.
2. «Бухгалтерия ҳисоби» фанининг предмети, тадқиқот усуллари ва бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқалари
3.«Бухгалтерия хисоби» фанининг тадқиқод усуллари.



1. Хўжалик ҳисоби тўғрисида умумий тушунча ва унинг турлари.



Ҳар қандай кишилик жамиятининг ривожланиши уни бошқаришни тақозо этади. Бошқариш, ўз навбатида, кишилик жамиятининг турли тармоқ ва соҳаларида юз берган ва бераётган жараёнлар, хўжалик фаолиятини олиб бораѐтган субъектларнинг маблағлари, уларни ташкил этиш манбалари, эришаѐтган натижалари ва бошқа жиҳатлари тўғрисидаги ахборотларни мавжудлигига боғлиқ бўлади. Бундай ахборотларни ўзида мужассам-лаштирувчи восита бўлиб хўжалик ҳисоби ҳисобланади.
Хўжалик ҳисоби негизида, кўриниб турибдики, «хўжалик» ва «ҳисоб» сўзлари ётади.
«Хўжалик» деганда маълум мақсадларга йўналтирилган, ўзининг базиси ва устқурмасига эга бўлган субъектлар тушунилади. Хўжалик сифатида қараладиган субъектлар бўлиб бир бутун мамлакатнинг ўзи ва унинг турли таркибий бўлинмалари, масалан, тармоқлари, соҳалари, минтақалари, ҳудудлари, вазирликлар, бирлашмалар, корхоналар ҳисобланади. Мамлакат доираисдаги хўжалик халқ хўжалиги, унинг энг қўйи бўғинидаги хўжалик корхона хўжалиги деб аталади. Иқтисодиётнинг юқори ва қўйи бўғинлари ўртасидаги хўжаликларга тармоқлар, соҳалар, бирлашмалар, вилоятлар, туман ва шаҳарлар хўжаликлари киради.
«Ҳисоб» - бу хўжаликда юз берган ва бераётган ҳодиса ва жараёнлар, уларнинг натижалари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва узатиш тизими. Демак, ҳисобнинг асосий маҳсули бўлиб ахборот, ҳисоб юритишнинг асосий мақсади бўлиб, бу ахборотларни аниқ, тўлиқ ва ўз вақтида йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва фойдаланувчиларга етказиб бериш ҳисобланади.
Шундай қилиб, икки сўз йиғиндисидан ташкил топган «хўжалик ҳисоби» халқ хўжалигининг турли бўғинларида юз берган ва бераётган ҳодиса ва жараёнлар, уларни натижаларини соний ва сифат жиҳатдан характерловчи ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва узатиш тизимидир.
Хўжалик ҳисобининг бошқарувда тутган ўрни ва аҳамияти у бажарадиган функцияларда ёрқин намоён бўлади.
Хўжалик ҳисобининг асосий функциялари сирасига ахборот бериш ва назорат қилиш функциялари киради.

Download 65,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish