Бухгалтерия ҳисобининг” предмети ва унинг тарақҚиёт усуллари режа: Хўжалик ҳисоби тўғрисида умумий тушунча ва унинг турлари. «Бухгалтерия ҳисоби»



Download 65,31 Kb.
bet7/16
Sana20.06.2022
Hajmi65,31 Kb.
#685329
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
2 Бух.я методи (3)

Ҳисоб турларини бир-биридан фарқловчи белгилар

Оператив (оператив-техник) ҳисоб

Статистика
ҳисоби

Бухгалтерия
ҳисоби

Кимга учун мўлжалланганлигига кўра

Ички ахборот фойдаланувчилар учун мўлжалланган

Ташқи ахборот фойдаланувчилар учун мўлжалланган

Ички ва ташқи ахборот фойдаланувчилар учун мўлжалланган

Ахборот
Фойдаланувчилар гуруҳларига кўра

Корхона раҳбари,
бўлим бошлиқлари, менежерлар ва бошқа ходимлар

Давлат статистика
органи

Давлат солиқ органи,
банклар, ташқи ва ички инвесторлар, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар, кредиторлар, корхона раҳбарияти, бўлимлар бошлиқлари ва ходимлари

Юритиш бўлимларига кўра

Кадрлар, ишлаб чиқариш, таъминот, маркетинг, режа иқтисод ва бошқа бўлимлар

Режа-иқтисод бўлими ёки бухгалтерия

Бухгалтерия

Таркибий қисмларига бўлинишига кўра

Қисмларга бўлинмайди

Қисмларга бўлинмайди

Бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисобига бўлинади

Давлат томонидан тартибга солиниши (регламентлаштири лиши)га кўра

Шакл ва мазмуни давлат томонидан белгиланмайди (регламентлаш тирилмайди)

Шакл ва мазмуни давлат томонидан белгиланади (регламентлашти рилади)

Молиявий ҳисобни юритиш, бухгалтерия ҳисоботи шакллари ва мазмуни,уларни тузиш ва тақдим этиш тартиблари давлат томонидан белгиланади (регламентлашти рилади)

Яхлит халқ хўжалиги ҳисоби тизимини ташкил қилувчи ҳисоб турлари турли бошқа белгилари бўйича ҳам фарқланади ва таснифланади. Чунончи, хўжалик юритувчи субъектларни молиялаштирилишига кўра уларда юритиладиган бухгалтерия ҳисоби корхоналар бухгалтерия ҳисоби ва бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисобига ажратилади.


Корхоналар бухгалтерия ҳисоби деганда ўзини ўзи тўлиқ маблағ билан таъминлайдиган, мустақил фаолият юритадиган хўжаликларда юритиладиган бухгалтерия ҳисоби тушунилади. Бундай ҳисобга завод ва фабрикалар, фирмалар, ширкатлар, жамоа хўжаликлари, қурилиш ташкилотлари, банклар ва бошқа корхоналарда юритиладиган бухгалтерия ҳисоби мисол бўлади.
Бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисоби деганда давлат томонидан молиялаштириладиган муассасаларда юритиладиган бухгалтерия ҳисоби тушунилади. Бундай ҳисобга маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларида юритиладиган бухгалтерия ҳисоби мисол бўлади. Иқтисодиёт соҳалариги кўра бухгалтерия ҳисоби алоҳида шу соҳалар ҳисобидан иборат бўлади, масалан, саноатда бухгалтерия ҳисоби, қишлоқ хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва бошқалар. Ушбу тармоқлар ва соҳалар хусусиятларидан келиб чиқиб, уларда юритиладиган бухгалтерия ҳисоби бир-биридан унинг объектлари мазмун-моҳияти бўйича фарқланади.


Хўжалик ҳисобида қўлланиладиган ўлчов бирликлари

Хўжалик ҳисоби турларида ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда тегишли фойдаланувчиларга тақдим этишда турли ўлчов бирликлари қўлланилади. Ушбу ўлчов бирликларнинг турлари, гуруҳлари ва таркиби 2- жадвалда келтирилган.


(2-жадвал)
Хўжалик ҳисоби турларида қўлланиладиган ўлчов бирликларининг турлари, гуруҳлари ва таркиби



Ўлчов бирлиги

Гуруҳлари

Таркиби

Оғирлик

Тонна, килограмм, грамм

Узунлик

Километр, метр, сантиметр, дециметр, миллиметр, пагонметр ва бошқалар

Ҳажм

Куб метр, квадрат метр, гектар, сотих ва бошқалар

Сонли

Дона, бош, жуфтлик ва бошқалар

Меҳнат ўлчов бирликлари



Вақт

Йил, кун, соат, минут, секунд

Киши-вақт

Киши-кун, киши-соат ва бошқалар

Қиймат ўлчов бирликлари



Хорижий валюта

Доллар, Евро, фунт-стерлинг, рубль, иена ва бошқалар

Миллий валюта

Сўм, тийин



2. «БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ » ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ ВА БОШҚА ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАР БИЛАН ЎЗАРО АЛОҚАЛАРИ

«Бухгалтерия ҳисоб» махсус фан сифатида ўзининг предметига эга. Ушбу фаннинг предмети деганда у томонидан ўрганиладиган объектлар мажмуаси тушунилади. «Бухгалтерия ҳисоб» фани предметини ташкил қилувчи объектлар бўлиб умуман олганда хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ва унинг натижалари, шунингдек хўжалик маблағлари ва ушбу маблағларнинг ташкил топиш манбалари ҳисобланади (6-расмга қаранг)





«Бухгалтерия ҳисоби» фани предметини ташкил қилувчи объектлар






Хўжалик фаолияти

Хўжалик фаолияти натижалари

Хўжалик маблағлари

Хўжалик маблағлари манбалари


6-расм. “Бухгалтерия ҳисоби” фани предметини ташкил қилувчи объектлар «Бухгалтерия ҳисоби» фани бухгалтерия ҳисоби предметини ташкил қилувчи юқорида санаб берилган объектлар моҳияти, уларнинг таснифий, тавсифи ва бошқа жиҳатлари тўғрисида умумий тушунчаларни ўргатади. Иқтисодиётнинг алоҳида олинган тармоқ ва соҳаларида бухгалтерия ҳисобининг предметини ташкил қилувчи объектларнинг хусусиятлари мос равишдаги тармоқ ва соҳаларда бухгалтерия ҳисоби фанида очиб берилади.
Хўжалик фаолияти деганда, умуман олганда, корхона ва ташкилотлар томонидан фойда олиш мақсадида олиб борилаѐтган ҳамда мазмунан алоҳида номлардаги фаолият турларини ташкил қилувчи хўжалик жараёнлари ва операциялари (муомалалари) мажмуаси тушунилади.
Хўжалик жараёни деганда корхона ва ташкилотларда юз берган ва бераётган операциялар йиғиндиси тушунилади.
Хўжалик операцияси деганда корхона ва ташкилотда юз берган ва бераётган аниқ харакатлар, ишлар тушунилади. Иқтисодиётни тобора эркинлаштирилиши корхоналарга турли фаолият турлари билан шуғулланишга, уларнинг ҳар бирини фойда олиш манбаига айланишига олиб келди. Республикамизнинг қонунлари, чунончи Солиқ Кодексига мувофиқ корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолияти икки турга бўлинади:
1. Асосий фаолият – бу корхона ва ташкилотнинг бош мақсадини ифодаловчи ҳамда унинг уставида кўрсатилган фаолият тури (ёки турлари).

Download 65,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish