Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш



Download 379,5 Kb.
bet1/34
Sana24.02.2022
Hajmi379,5 Kb.
#225719
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу


1-мавзу. Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш.
Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқини мустақил ҳуқуқ соҳаси, қонунчилик тармоғи, фан, ўқув предмети сифатида ўрганилиши лозимдир. Унда олимлар: Ю.К.Толстой, С.С.Алексеев, В.Ф.Яковлев, В.Ц.Якушев, И.Е.Красько, О.А.Красавчиков, В.В.Лаптев, Ҳ.Р.Раҳмонқулов, Б.И.Ибратов, О.Оқюлов ва бошқалар ўз фикрларини билдиришган. Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг предметини тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий, ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш, субъектнинг ички тузилмалари ўртасидаги, давлатнинг субъектлар фаолиятига умумий раҳбарлиги билан боғлиқ муносабатлар ташкил этади. Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг асосий принциплари: иқтисодий фаолият эркинлиги, тадбиркорлик субъектларининг тенглиги, иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, давлатнинг таъсир этиши, нархларни эркинлаштириш ва бозор инфратузилмасини шакллантириш, ўзаро эркин рақобат, қонунийлик принциплари ва уларнинг ўзига хослиги. Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқи, жумладан фуқаролик, маъмурий, молия, меҳнат ва бошқа ҳуқуқ соҳалари билан қиёсланади.
Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг манбаи – бу тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келадиган тадбиркорлик фаолиятига оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларининг йиғиндисидир. Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг манбалари: ЎзР Конституцияси, қонунлари, ЎзР Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив ҳужжатлари. ЎзР Олий суди ва Олий хўжалик суди пленумлари қарорларининг тавсифи. Тадбиркорлик (бизнес) қонунчилигининг ривожланиш босқичлари ва кодификациялаштириш масалалари ҳақида фикрлар.
Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар – бу тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш билан боғлиқ бўлган ва тадбиркорлик xуқуқий нормалари асосида тартибга солинадиган муносабатлардир. Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатнинг турлари.
Мамлакатимизда бозор муносабатларининг жорий этилиши, унинг қонуниятларининг жамият ҳаётига кенг қўлланилиши республикамиз иқтисодиётининг ривожланишига замин яратди. Бунда иқтисодиётни ҳаракатлантирувчи куч сифатида тадбиркорлик (бизнес) (бундан буён матнда – тадбиркорлик деб юритилади) фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари муҳим ўринга эга. Улар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш, бизнес юритиш асослари барча шахслар, жумладан хорижий бизнесменлар учун бир хил қилиб белгиланган.
Масалан: Ҳиндистонда “МанСин” корпорациясини таъсис этилган бўлиб, унинг бош қароргоҳи Деҳли шаҳрида жойлашган. “МанСин” корпорацияси компьютерлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади ва Ҳиндистон, Покистон ва Хитой ҳудудларида фаолият юритади. Тошкентда бўлиб ўтган “ИКТ-ЭКСПО 2014”да ярмаркасида қатнашган “МанСин” корпорацияси ижро органи раҳбари Манжид Сингх Ўзбекистонда ҳам ИКТ соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларга ҳам эътибор қаратилаётганининг гувоҳи бўлди ва ўз бизнесини Ўзбекистонда ҳам амалга оширишга қизиқиб қолди. Шу сабабдан “МанСин” корпорацияси ижро органи раҳбари Манжид Сингх корпорациянинг юридик департаменти бошлиғи Ранжит Сингхга Ўзбекистон Республикасида бизнесни амалга ошириш тўғрисида, умумий маълумот тайёрлаб беришни сўради.
Ўзбекистонда Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган ва ҳаётга изчил татбиқ этилаётган тараққиётнинг “ўзбек модели” ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши лозимлигини кўрсатди. Бозор муносабатларининг ривожланишида тадбиркорлик субъектларининг, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганининг ўзи иқтисодиётимизнинг таркибида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат беради.

Download 379,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish