Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш



Download 379,5 Kb.
bet2/34
Sana24.02.2022
Hajmi379,5 Kb.
#225719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Тадбиркорлик (бизнес) – бу нима?
Бозор ва тадбиркорлик.
Бозор муносабатлари шароитида мамлакат иқтисодиётини тараққий этишининг асосий омилларидан бири кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдан иборат. Бозор ва тадбиркорлик ўзаро бир-бири билан боғлиқдир.

Бозор – бу муайян товар ёки хизматларнинг сотувчилари ва харидорларини бир жойда бирлаштирадиган ҳар қандай институт ёки механизм.

Бозор (инглизча – market, русча – рынок) – товарлар билан пулларнинг ҳаракатини таъминловчи ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги муносабатлар тизимидир. Демак, бозорда тадбиркорлик субъектлари ўртасида мустақил равишда қарорлар қабул қилишдаги эркин муносабатлар амалга оширилади. Бозор тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолият олиб боришлари учун кенг шарт-шароитлар яратиб, эркин рақобат муҳитининг, экспорт ва импорт имкониятларининг бозор қонуниятлари асосида амалга оширилишини таъминлайди.
“Бозор иқтисодиётига ўтиш муаммоларига тик кўз билан қараш керак. Бозор иқтисодиётининг фақат ижобий томонинигина эмас, балки унинг салбий томонини ҳам кўра билиш керак. Бозорга, айниқса унинг шаклланиш босқичида узоқ ва чуқур иқтисодий инқирозлар, ишсизликнинг ўсиши, пулнинг қадрсизланиши, кўпгина корхоналарнинг синиши ва ишбилармонларнинг хонавайрон бўлиши, аҳолининг моддий таъминот жиҳатидан кескин табақалашуви, ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар ва жиноятларнинг ўсиши хосдир. Бозорнинг бу иллатларини билиш, уларга тайёр туриш, уларни бартараф этиш юзасидан тўғри ечимлар топа билиш керак”.
Хўш, “тадбиркор”, “тадбиркорлик” тушунчалари қандай мазмунга эга ва нимани англатади?
Бу тушунчаларни биринчи бўлиб XVII аср охири ва XVIII аср бошларида инглиз иқтисодчиси Ричард Кантилон қўллаган. Унинг фикрича, тадбиркор – таваккалчилик шароитида фаолият кўрсатувчи кишидир. Шу боисдан у ер ва меҳнат омилини иқтисодий фаровонликни белгилаб берувчи бойлик манбаи деб билган. Кейинчалик, XVIII асрнинг охири ва ХIХ асрнинг бошида машҳур француз иқтисодчиси Ж.Б.Сей (1767-1832) «Сиёсий иқтисод рисоласи» китобида (1803) тадбиркорлик фаолиятини ишлаб чиқаришнинг уч мумтоз омиллари – ер, капитал, меҳнатнинг яхлитлиги деб таърифлаган эди.
Тадбиркорлик (инглизча – enterprise, enterprising, русча - предпринимательство) – фойда олиш мақсадида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ташаббуси асосида мустақил фаолиятидир.

Соҳибқирон Амир Темур тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаб ва тадбиркорларни улуғлаб, уларнинг нафақат ўзи балки жамият учун ҳам катта нафи тегишини, инсон доимо фаол бўлишини таъкидлаб, ўз тузукларида “Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши, минг-минглаб, тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир”, деб кўрсатади.

Тадбиркорлик ва бизнес тушунчалари ўзаро боғлиқ тушунчалар бўлиб, бир бирини тўлдиради.
Бизнес” - сўзи инглизча сўз бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда кишиларни фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир.
Тадбиркорлик соҳасида бизнес фойда берадиган иқтисодий фаолият бўлиб, ушбу фаолият билан шуғулланувчи шахслар бизнесмен сифатида мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашга, ялпи ички маҳсулотнинг кўпайишига, аҳоли фаравонлигининг ошишига хизмат қилади.

Download 379,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish