Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш



Download 379,5 Kb.
bet7/34
Sana24.02.2022
Hajmi379,5 Kb.
#225719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Тадбиркорлик қонунчилиги – бу тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндисидан иборат.

Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленуми қарорлари ўзига хос ўринга эга. Улар тадбиркорлик ҳуқуқи учун манба бўлмаса-да, қонунлар ва бошқа қонуности ҳужжатларини хўжалик судлари томонидан тўғри қўллашда, хўжалик низоларини тез ва тўғри ҳал этишда судларга тушунтиришлар бериб, муҳим амалий аҳамият касб этади.
Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми ва Олий хўжалик суди пленумининг 2012 йил 14 сентябрдаги 12/239-сон “Тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларини суд амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори судлар ва ушбу масала тааллуқли барча шахслар учун мажбурий аҳамиятга эга бўлган ҳужжат ҳисобланади.
Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ субъектлар ўртасида вужудга келадиган, яъни тадбиркорлик субъектини ташкил этиш, уни рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга қўйиш, уни бошқариш, фаолият олиб бориши, шартномалар тузиш, уларни ижро этиш, мажбуриятлар юзасидан жавобгарлик каби муносабатларни ҳуқуқ нормалари билан тартибга солиш зарурати вужудга келади. Бундай ҳуқуқий муносабатлар тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади.

Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар – бу тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш билан боғлиқ бўлган ва тадбиркорлик хуқуқий нормалари асосида тартибга солинадиган муносабатлардир.

Тадбиркорлик фаолияти фақат товар ишлаб чиқаришга оид муносабат эмас, балки ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун ер участкаси олиш, бино олиш ёки қуриш, ёқилғи, хом ашё, асбоб-ускуналарга эга бўлиш билан боғлиқ муносабатларни ҳам қамраб олади. Улар тадбиркорлик ҳуқуқининг предметини ташкил этувчи муносабатлар бўлиб, бевосита даромад (фойда) олишга қаратилмаган бошқа мақсадлар билан ҳам боғлиқ бўлади. Жумладан, мулкни бошқариш, корхонани тузиш ва тугатиш бўйича ташкилий мулкий муносабатлар билан боғлиқ барча фаолиятлардир.
Бозор муносабатларини тобора ривожланиб бориши, янги-янги мулкдорлар гуруҳини, тадбиркорларни келтириб чиқарадиган бу гуруҳлар тадбиркорлик муносабатларининг мустақил субъекти ташкилий-ҳуқуқий шакли бўлиб иштирок этади. Улар ўртасидаги мулкий муносабатларнинг аксарияти тадбиркорлик қонунчилиги билан тартибга солинади. Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар доираси, бозор иқтисодиётининг ривожланиб бориши билан бирга, борган сари кенгайиб боради. Хусусан товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида корхоналар, фермерлар, деҳқон хўжаликлари, банклар, биржалар ва шунга ўхшаш бошқа субъектлар ўзига хос махсус фаолият кўрсатадилар.

Download 379,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish