Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари таснифи



Download 379,5 Kb.
bet10/34
Sana24.02.2022
Hajmi379,5 Kb.
#225719
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари таснифи
Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектларини бир неча турларга ажратиш мумкин. Субъектларни туркумлаш уларнинг мулкчилик шаклига (масалан, фуқароларнинг xусусий мулки, жамоа мулки ёки давлат мулкига асосланган), ваколатларига (яъни бевосита тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи корxоналар, ёки бошқарувни амалга оширувчи субъектлар каби), шахсларга (жисмоний шахслар ва юридик шахслар) ҳамда фаолият турига (тижоратчи ва нотижорат ташкилотлар) қараб белгиланади.
Шу ўринда тадбиркорлик фаолияти субъектларни фаолият мақсадига (турига) қараб тижоратчи ташкилот ва тижоратчи бўлмаган ташкилотга ажратилган икки турига тушунча бериб ўтсак.
Тижоратчи ташкилот - бу фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб қўйган субъект бўлиб, (xусусий корxоналар, xўжалик жамиятлари, ширкатлари) тижоратчи ташкилотларнинг ҳуқуқий ҳолатлари ФК ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган.
Тижоратчи бўлмаган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз олдига муайян мақсадни кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиб, фойда кўришни кўзламайди. Бундай субъектларга жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса ва бошқалар киради.
Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, жисмоний шаxсларга тадбиркорлик мақомига эга бўлишлик имконияти берилиб, улар ҳам тадбиркорлик ҳуқуқининг субъектлари доирасига киритилган.
Якка тартибдаги тадбиркор. 2012 йил 2 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунда тадбиркорлик фаолияти субъектлари доираси кенгайтирилиб, улар кичик тадбиркорлик субъектлари шаклида, жумладан юридик шаxс ташкил этмасдан тадбиркорлик билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам кичик тадбиркорлик субъекти сифатида мастаҳкамланди. Қонунга биноан ҳар қандай фуқаро ҳам тадбиркор шаxс ҳисобланмайди, балки фақат белгиланган тартибда давлат рўйxатидан ўтиб, тадбиркор мақомини олган фуқароларгина эьтироф этилиши мумкин.
Я кка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади.
Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан беш нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир.
Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираётганда шахсий иш ҳужжатлари бланкаларидан, муҳр, штамплардан фойдаланишга ҳақли, уларнинг матнлари мазкур шахс якка тартибдаги тадбиркор эканлиги ҳақида далолат бериши лозим.
Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунда, никоҳ шартномасида ёхуд эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади.
Демак, юридик шаxс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг шакллари қонунда қуйидаги тарзда мустаҳкамланган:

  • якка тартибдаги тадбиркор томонидан xодимларни ёллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга ошириладиган якка тартибдаги тадбиркорлик;

  • эр-xотиннинг умумий мол-мулки негизида улар томонидан амалга ошириладиган оилавий тадбиркорлик;

  • икки ёки ундан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва юридик шаxс тузмасдан, биргаликда иш қилиш мажбуриятини олган оддий ширкат;

  • юридик шаxс ташкил этмаган ҳолда деҳқон xўжалигини юритиш.

Юридик шаxс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш (давлат рўйxатидан ўтиши) учун шаxс 18 ёшга тўлган бўлиши лозим.

Download 379,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish