“Китобхонлар байрами”ни ўтказиш
Низомига 4-илова
“Бир фарзандга – уч китоб” акциясини ўтказиш бўйича
ТАВСИЯЛАР
“Бир фарзандга - уч китоб” акцияси мактабларда ота-оналар ўртасида ўқувчиларнинг ёши ва ўқув дастурларини инобатга олган ҳолда уларни бадиий ва қўшимча адабиётлар билан таъминлаш зарурлигини ҳамда ҳар бир оилада оилавий кутубхона бўлишини, болаларнинг айниқса таътил кунларида кўпроқ бадиий китоб ўқишларини ота-оналар оилада назорат қилишлари зарурлигини тарғиб қилиш, бу борада тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида ташкил этилади.
Таълим муассасаларида “Бир фарзандга - уч китоб” акцияси мактабда “Китоблар байрами” тадбирларини ўтказиш бўйича тузилган Ташкилий гуруҳ томонидан ҳар йили 10 мартдан – 10 апрелга қадар бўлган муддатда бир кун давомида ўтказилади.
Акция ўтказиладиган аниқ кун Ташкилий гуруҳ томонидан белгиланади.
Акцияни ўтказиш белгиланган кун, унинг мақсад, вазифалари эрталабки сафланишда барча ўқувчи ва ўқитувчиларга етказилади.
Акция куни барча синфларда (ёки умумий) ота-оналар йиғилишлари ўтказилиб, барча ота-оналарга (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) “Бир фарзандга - уч китоб” акцияси, унинг мақсади, китобхонликнинг билим олишдаги, болалар дунёқарашининг кенгайишидаги, баркамол шахс бўлиб етишишдаги роли ва аҳамияти, шунингдек, ўқувчиларнинг ёши ва ўқув дастурларини инобатга олган ҳолда уларни бадиий ва қўшимча адабиётлар билан таъминлаш зарурлиги ҳамда ҳар бир оилада оилавий кутубхона бўлиши, болаларнинг айниқса таътил кунларида кўпроқ бадиий китоб ўқишларини ота-оналар оилада назорат қилишлари зарурлиги ҳақида қизиқарли мисоллар келтирган ҳолда тушунтириш ишлари олиб борилади.
Ушбу йиғилишларга ёзувчи-шоирларни, эл ардоғидаги ҳурматли кишиларни, маҳалла фаолларини таклиф этиш, улар иштирокида давра суҳбатлари уюштириш акциянинг мазмунли ўтишига хизмат қилади.
Ота-оналар йиғилишларида синф раҳбарлари, адабиёт фани ўқитувчиси ва кутубхоначи ҳамкорлигида, ўқувчиларнинг ёши ва улар ўқиётган синфнинг ўқув дастурлари инобатга олинган ҳолда тайёрланган бадиий, илмий-оммабоп, энциклопедик йўналишлардаги адабиётлар рўйхати, шунингдек, фойдали интернет сайтлари (www.ziyonet.uz, www.uzedu.uz, www.kitob.uz ва бошқа маърифий сайтлар) ҳақидаги маълумотлар ота-оналарга тарқатилади ва ўқувчи-фарзандларига рўйхатдаги китоблардан камида 3 тасини олиб бериш тавсия этилади.
Рўйхат билан бирга китобхонликнинг ўқувчи-ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақидаги маълумотлар ёки алломаларнинг китоблар ҳақида айтган сўзларининг (“Донолар бисотидан” мавзуси билан) акция иштирокчиларига тарқатилиши ҳам самарали усуллардан ҳисобланади.
Акцияда ўқувчилар ва ота-оналарга қулайлик яратиш учун тавсия этилаётган адабиётлар рўйхати асосида мактабда ўрнатилган тартибда китоб дўконлари билан ҳамкорликда китоблар савдосини ҳам ташкил этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |