21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун



Download 34,52 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi34,52 Kb.
#23940
Bog'liq
21 октябрь


21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Миллатни миллат, давлатни давлат мақомига кўтарадиган асос ва омиллар кўп, албатта. Тил, дин, илм-фан, маданият ва маънавият уларнинг энг асосийларидан саналади. Демак, тилнинг софлиги миллатнинг софлигидир.Салкам 100 йиллик мустамлака сиёсати она тилимиз бўлган ўзбек тилининг ҳам софлигига путур етказди. Ўзбек тилининг мавқеи тобора пастлаб борди. Халқ ичида тил тарбияси ва таълими олиб борилмаганлиги учун тилга фақат “муомала воситаси” деб қаралди ва унинг қандай бўлиши эътибордан соқит қилинди.
1989 йилда она тилига нисбатан давлат тили мақомини бериш ёки бермаслик масаласи кун тартибига қўйилди. Аслида ҳеч шубҳасиз ўзбек тили Ўзбекистон Республикасининг давлат тили бўлиши лозимлиги барчага аён ҳақиқат бўлса-да, шу йўл билан она тили мавқеини юксакка кўтариб олиш имконияти эди бу. Шундай бўлди ҳам. Мана, 28 йилдирки, Ўзбекистон халқи 21 октябрь санасини катта қувонч билан кутади ва миллатнинг гўзал байрамларидан бири сифатида нишонлаб келади.
Миллат тарихининг муайян бир босқичида ўзбек тили ва унинг ривожига баракали ҳисса қўшган сиймолар бўлган. ХI асрнинг буюк донишманди Юсуф Хос Ҳожиб туркий тилни форс-тожик тили билан пойга ўйнаётган чопқир улоқчи отга қиёс қилган бўлса, Аҳмад Яссавий бир ҳикматида оят, ҳадис маънолари туркий бўлиши мақсадга мувофиқ эканини таъкидлаган. XIV асрга келиб, Ҳайдар Хоразмий “Турк зуҳуридир очунда бу кун, бошла улуғ йир била туркона ун!” дея фахрланган эди.
XV аср тили, шеърияти, умуман, адабиётини эса ҳазрат Алишер Навоийсиз тасаввур этиб бўлмайди. Маълумки, адабиёт тилга таянади. У ёки бу жанрдаги бадиий асарда бизга ҳаяжон бағишлайдиган гўзал ва самовий ҳис-туйғулар, тафаккуримизда янги дунё яратган хаёллар, таассурот ёки тасвирлар фақат ва фақат сўз орқали юзага чиқарилади. Мусиқада оҳанг, расмда ранг, меъморчиликда тош нима бўлса, адабиётда ҳам сўз худди шудир. Ҳис қилиш, англаш, тенгсиз бир хаёл кучига соҳиб бўлмоқ, шубҳасиз, муҳим. Аммо ҳис-туйғу, кайфият, дард, армон ва кечинмалар тасвирида энг мувофиқ сўзларни топиб, танлаб шеър яратиш учун, аввало, тил санъаткори бўлиш лозимдир. Алишер Навоий қўлга киритган ижодий ютуқларнинг бош сабаби унинг тил санъаткори сифатида ўзбек тилининг гўзаллиги ва ифода имкониятларини очишда беҳад илгарилаб кетганлигидир.
Ўзбек тили ривожида дилбар шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳам алоҳида хизматлари бор. У ўз шеъриятини халқ жонли тилига янада яқинлаштирди.
XVII-XIX асрда яшаб ижод этган Машраб, Ҳувайдо, Амирий, Нодира, Увайсий, Гулҳаний, Махмур, Мунис, Огаҳий, Аваз, Муқимий, Завқий, Фурқат каби шоирлар ўзбек тилининг бой имкониятларини ўз асарларида тўла намоён эта билган эдилар.
XX аср бошларида Абдурауф Фитрат афсус билан: “Бугунги кунда дунёнинг энг бой ва бахт-сиз тили туркий тилидир”, деб ёзган эди “Тилимиз” мақоласида. Ўша кезлари у “Чиғатой гурунги”ни ташкил этиб, ўзбек тилининг софлиги учун курашган эди.
Чўлпон, Беҳбудий, Қодирий, Ҳамза, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Ҳуршид Даврон, Муҳаммад Юсуф каби ижодкорлар ҳам ўзбек тилининг софлигини сақлашда, бор гўзаллигини танитишда самарали меҳнат қилдилар.
Жонкуяр адабиётшунос, моҳир журналист Аҳмаджон Мелибоев бир мақоласида шундай ёзган эди: “Агар ҳайдовчи йўл қоидасини бузса, милиция ходими ҳуштак чалиб, тўхтатади ва жарима солади. Тил қоидасини бузганга ҳуштакни ким чалади?!” Жуда топиб айтилган гап! Ҳақиқатан ҳам, тил қоидасини бузганга, албатта бирор чора кўриш лозим. Акс ҳолда, тилимизнинг гўзаллигига путур етади. Бу борадаги энг катта масъулият ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг зиммасига тушади. Улар радио, телевидение, матбуотдаги қоидабузарликларга, кўчалар ва идоралар пештоқига осиб қўйилган турли рекламаю шиорлардаги хатолик- ларга кўз юмиб кетавермаслик- лари керак.
Бугунги кунда “Давлат тилида иш юритиш” фани олий таълим ўқув режасидан ўрин олганлиги ҳам бежиз эмас. Даврнинг ўзи бу масалани тақозо қилмоқда.
Ўз миллий тили ҳақида қайғурмаган одам, аслида тили ҳақида эмас, ўзи ҳақида қайғурмаган бўлади. Тилни унутиш – ўзини унутишнинг бир кўриниши. Ўзини унутиш эса миллий илдизлардан узилишга ва қаерда бўлмасин, муваққат, яъни туп ёймай омонатгина кун кечиришга олиб келади.
21 октябрь санаси. Тил байрами… Бу байрам миллатнинг, ўзликнинг, ўзбекнинг байрами. Мазкур байрамни бутун институт жамоаси катта тантаналар билан кутиб олиш тараддудида. Айниқса, ўзбек тили ва адабиёти жамоаси байрамга алоҳида ҳозирлик кўрмоқда. 16-21 октябрь кунлари факультетнинг ҳар бир гуруҳи ўзларининг тадбир дастурларини намойиш қилиш иштиёқида. Қутлуғ сана арафасида факультетга қабул қилинган биринчи босқич талабаларининг “Талабалар қасамёди” ўтказилиши режалаштирилган. Албатта шу куни ўзбек тилидаги шеърлар, қўшиқлар, саҳна асарлари намойиш этилади. Ўзбек тилининг жозибаси ва сеҳрига барча ошно бўлади.Она тилимизга давлат тили мақоми берилган кун барчага муборак бўлсин!
Она тилим – онажоним тили бу,
Бешикданоқ сингган жону қулоққа.
Элу юртим, хонумоним тили бу,
Қадимликда ўхшар она тупроққа.
Download 34,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish