18. АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ СТАТИСТИКАСИ
РЕЖА
18.1. Аҳоли турмуш даражаси тушунчаси
18.2. Аҳоли турмуш даражасининг умумлаштирувчи кўрсаткичлари
18.3. Аҳолининг моддий, маънавий даражасини ва социал шароитини
тавсифловчи кўрсаткичлар
Адабиётлар: 8, 9, 10, 11, 12, 13, 20, 21, 22, 25, 26, 27, 28
Таянч иборалар:
Турмуш тарзи, турмуш даражаси, аҳоли турмуш даражаси индекси, номинал даромад, реал даромад, трансферт, реал даромад индекси, функционал даромадлар, ишсизлик даражаси, индексация, лоренц эгри чизиги, джини коэффициенти, камбагаллик индекси, турмуш қиймати индекси, инсоннинг баркамоллашуви индекси, яшаш минимуми, маҳсулотга бўлган талабнинг қондирилиш даражаси
18.1. Аҳоли турмуш даражаси тушунчаси
Аҳоли турмуш даражаси социал иқтисодий тушунча бўлиб, у кишиларнинг моддий ва маънавий-маърифий эҳтиёжининг қолдирилиши ҳамда турмуш шароитининг яхшиланиш даражасини тавсифлайди. Моддий эҳтиёжларга кишининг озиқ-овқат, кийим-кечак, турар жой, ёқилғи, миший ва комунал хазмат кўрсатишни яхшилаш кабиларга бўлган эҳтиёжлар киради. Маънавий-маърифий эҳтиёжларга кишиларнинг билим малакаси ва маънавий-маърифий савиясини ошириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш кабиларга бўлган эҳтиёжлари киради.
Аҳолининг социал турмуш шароити - бу жамиятнинг ҳамма аъзоларига меҳнат қилиш, дам олиш, ҳар томонлама жисмоний ва маданий тараққиётни таъминлаш ҳамда меҳнат қилиш қобилиятини сақлашни кафолатлаш, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганларни социал таъминот, пенсия ва нафақалар билан таъминлаш, нисбатин кам даромадли оилаларнинг болаларига нафақалар бериш йўли билан амалга оширилади.
Мазкур «Турмуш даражаси» тушунчасидан, биз бу категориянинг нақадар мараккаб ва кўп қиррали мазмунга эга эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Демак, у қандайдир битта кўрсаткич билан эамас, аҳоли даромади ва турмушнинг турли қирраларини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими билан тавсифланиши лозим. Бу тизим қуйидаги асосий бўлимларни ўз ичига олади: умумлаштирувчи синтетик кўрсаткичлар; Аҳолининг моддий эҳтиёжларини қондириш даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар; аҳолининг маърифий-маънавий даражасини тавсифловчи кўрсаткичлар. аҳолининг социал шароитини тавсифловчи кўрсаткичлар.
Бу кўрсаткичилар натурал ва қиймат кўринишида ифодаланиб, аҳоли турмуш даражасининг миқдор ва сифат томонларини ўзида акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |