9-боб. Ўрта Осийонинг XVI – XIX асрнинг биринчи ярми тарихига оид хорижий элчи ва саййоҳлар сафарномалари Калит сўзлар



Download 206 Kb.
bet1/5
Sana24.12.2022
Hajmi206 Kb.
#895616
  1   2   3   4   5
Bog'liq
9 боб Ўрта Осийонинг XVI – XIX асрнинг биринчи ярми тарихига оид


9-боб. Ўрта Осийонинг XVI – XIX асрнинг биринчи ярми тарихига оид хорижий элчи ва саййоҳлар сафарномалари
Калит сўзлар: Женкинсон, Хохлов, Пазухинлар, Василий Довудов, Муҳаммад Юсуф Қосимов, Флорио Беневини, Дмитрий Гладишев, Иван Муравин, Шубай Арслонов, Данила Рукавкин, Филипп Йефремовнинг "Тўққиз йиллик саргардонлик" асари, Бурнашев, Поспелов, Филипп Назаровнинг "Осийонинг ўрта қисми айрим йерлари ва халқлари тўғрисидаги қайдлар"асари, Эверсман, Будрин, Николай Потанининг "Қўқон хонлиги тўғрисидаги қайдлар" асари, Иван Виткевич, Бутенйов, Данилевский, Базинер, Николай Ханиковнинг "Бухоро хонлиги тавсифи" асари, Бутаков, Велйаминов-Зернов, Хорошхин, Долгоруков, А.П.Федченко, Александр Бйорнс, Герман Вамбери, Сейди Али Раис, Мир Иззатулло, Мирза Раҳим, Муҳаммад Алихон Ғафур, "Сафарнома-йи Хоразм", Аббос Қулихон.

Й
Рус элчи ва саййоҳларининг ҳисобот ва йўл йозувлари


европалик денгизчилар томонидан Американинг кашф этилиши ва Ҳиндистонга олиб борадиган денгиз йўлининг очилиши жаҳон савдо йўллари йўналишларини ўзгартириб юборди. Асрлар давомида Ғарб билан Шарқни ўзаро боғлаган асосий артерия – Буюк ипак йўли ўз аҳамиятини йўқотди. Натижада Ўрта Осийо янги жаҳон савдо йўллари ҳамда халқаро маданий алоқалардан бебаҳра қолди. Бундан ташқари, Йевропа давлатлари билан мунтазам дипломатик ва савдо алоқаларини ўрнатишга ҳудудий олислик, карвон йўлларининг хавфсиз эмаслиги, хонликларнинг хўжалик ва сийосий жиҳатдан маҳдудлиги, диний фанатизм каби омиллар тўсқинлик қиларди. Диний фанатизм шу даражада кучли эдики, ҳатто Бухоро ва Хиванинг "муқаддас замини"га ғайридинлар қадам қўйиши мумкин эмас, деб ҳисобланарди.
Шунга қарамай, Ўрта Осийо билан Йевропа давлатлари ўртасидаги дипломатик ва савдо алоқалари тўхтаб қолмади. Хусусан, Россиянинг Қозон ва Астрахан хонликларини босиб олиши ва Қозоқ жузларининг Россия тобелигига ўтишидан сўнг бундай алоқалар йўлга қўйилиб, тобора ривожланиб борди.
XVI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Хива ва Бухорога рус элчилари, савдогарлари ва сайёҳлари ташриф буюра бошладилар. XVIII асрга қадар хонликларнинг Россия билан дипоматик ва савдо алоқалари асосан Астрахан орқали, кейинчалик эса Оренбург ва Иртиш чизиғи орқали амалга оширила бошланди.
Ўз ҳукуматиинг топшириғига кўра, рус элчилари хонликларнинг ички аҳволи ва ташқи алоқалари, уларнинг хўжалиги, аҳолиси, ҳарбий салоҳияти тўғрисида маълумотлар тўплар эдилар. Йиллар ўтиб, Ўрта Осийога келган рус кишиларининг доираси кенгайиб борди. Уларнинг орасида зобитлар, табиатшунослар, инженерлар, олимлар, шу жумладан, Ўрта Осийо ҳақидаги адабийотлар билан таниш бўлган, ўзбек хонликларининг табиий шароитлари ва ижтимоий ҳайоти тўғрисида маълум тасаввурларга эга шарқшунослар кўпайиб борди. Натижада рус муаллифлари асарларида Ўрта Осийо халқари ҳайотининг турли жиҳатлари ўз аксини топди.
Россия, Йевропа ва Шарқ мамлакатларидан келган элчилар, савдогар ва саййоҳлар тўплаган материаллар шакл ва мазмун жиҳатдан ғоят хилма-хил бўлиб, улар бир-бирини ҳамда маҳаллий манбалардаги маълумотларни тўлдиради. Улар Ўрта Осийонинг XVI-XIX асрлар тарихига оид бетакрор ва нодир манба бўлиб хизмат қилади.
Элчи ва саййоҳларнинг ҳисобот ва йўл хотиралари Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларининг давлат тузуми, хўжалиги, шаҳарлари, аҳолиси хусусида бой маълумотлар беради. Шу билан бирга, уларда хонликлар ҳайотининг айрим жиҳатлари қисқа ва узуқ-юлуқ тарзда йоритилган. Элчи ва саййоҳларнинг йозувлари баъзи ноаниқликлар ва муболағалардан холи эмас, айрим ҳодиса ва воқеалар улар томонидан бирйоқлама йоки субйектив тарзда талқин этилган. Аммо бундан қатъи назар, чет эллик элчи ва саййоҳларнинг сафарномалари Ўрта Осийо халқларининг бир неча асрлик тарихини ўзида акс эттирган ўзига хос энсиклопедия, десак муболаға бўлмайди.
XVI асрда Ўрта Осийога ташриф буюрган биринчи йевропалик элчи инглиз Антоний Женкинсон эди. У Москвада Англиянинг "Москва" савдо компаниясида хизмат қилган. Женкинсоннинг Москвадан Бухорога сафари Россия давлатининг Волга дарйо йўли, Эрон ва Ўрта Осийо орқали Ҳиндистон билан савдо алоқалар ўрнатишга интилиши билан изоҳланади.
1558-йилнинг апрел ойида рус подшоси Иван IV Грознийнинг топшириғи билан А.Женкинсон сафарга отланди. Элчига унинг ватандошлари Ричард ва Роберт Жонсонлар ҳамда татар миллатига мансуб тилмоч (Женкинсон унинг исмини келтирмайди) ҳамроҳлик қилдилар. Женкинсон ўз шериклари билан Волга дарйоси орқали Астраханга, у йердан Каспий орқали Манғишлоқ ярим ороли соҳилларига йетиб келади. Бу йердан миссия Урганчга, сўнгра Бухорога йўл олади. Ўша йилнинг 23-декабрида элчилар Бухорога йетиб келдилар. Женкинсон Хива ва Бухоро хонларининг қабулида бўлди, қатор маҳаллий ҳокимлар ва қабила сардорлари билан учрашди. 1559-йилнинг март ойида элчилар ўша йўналиш бўйича орқага қайтдилар ва сентабр ойида Москвага йетиб келдилар. Улар билан бирга Россия давлатининг пойтахтига Хива, Бухоро ва Балх хонларининг элчилари ташриф буюрдилар.
Женкинсон йозиб қолдирган йўл хотиралари Ўрта Осийонинг XVI аср тарихига оид қимматли манбадир. Элчи Хива ва Бухоро хонликларидаги сийосий аҳволни тасвирлаб, бу йерда сепаратистик ҳаракатлар ва ҳокимият учун шиддатли ўзаро кураш одатий ҳол эканлигини қайд этади. Унинг йозишича, "ҳокимият тепасига келган Бухоро хони халқ ҳақида қайғурмайди, чунки уни икки йоки уч йилдан кейин ўлдиришлари йо ағдариб ташлашларини билади". Элчининг гувоҳлик беришича, қароқчилар дастидан савдо йўллари хавфсиз эмас эди. Шунинг учун, йозади Женкинсон, Хитойдан Бухорога "бизнинг ташрифимизгача уч йил давомида биронта карвон келмаган". Элчи "буларнинг барчаси мамлакат ва савдогарларни хонавайрон қилмоқда", деган хулосага келади. Лекин бундан қатъи назар, деб йозади муаллиф, Бухоро Ҳиндистон, Форс, Сурия ва Туркия билан савдо алоқалар ўрнатилган. "Биз Бухорода бўлганимизда, – деб йозади у, – бу ерга номлари юқорида санаб ўтилган мамлакатлардан (Хитой бундан мустасно) савдо карвонлари келди"1. Сўнгра Женкинсон турли мамлакат савдогарлари бу йерга олиб келган ва бу йердан олиб кетган товарларни санаб ўтади.
Женкинсоннинг Ўрта Осийога қилган сафари тўғрисидаги йозувлари Ю.В.Готйе томонидан рус тилига ўгирилиб, Ленинградда 1937-йилда "Ўрта Осийога сайоҳат" сарлавҳаси остида "XVI асрда инглиз саййоҳлари Москва давлатида" номли тўпламда нашр этилди.
1620-1622-йилларда подшо Михаил Фйодоровичнинг топшириғи билан Иван Данилович Хохлов бошчилигидаги рус элчилари Хива ва Бухорода бўлдилар. Уларнинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган эди: икки давлат ўртасида дўстона савдо ва элчилик алоқаларини ўрнатиш, Бухородаги рус асирларини озод этиш (Қозоқлар Россиянинг чегара ҳудудларига ҳужум қилиб, русларни асирга олар ва уларни Хива ҳамда Бухородаги қўл бозорларида сотар эдилар – Р.А.) ва хонликнинг ташқи аҳволи тўғрисида маълумотлар тўплаш. Элчилар Қозондан Астраханга, у йердан Каспий орқали Тупроққўрғон пристанига, сўнгра Урганч, Хива, Хонқа, Қизилқум, Хайробод орқали Бухорога йетиб келдилар. Элчи И.Д.Хохловга таржимон Иван Тирков ва тилмоч Семейко Герасимов ҳамроҳлик қилганлар. Хохлов билан бирга Бухоро элчиси Одамбий ва Хива элчиси Раҳимқул ҳам ўз ватанига қайтиб келдилар.
Бухорода турган пайтида Хохлов икки марта Самарқандга ҳам бориб келади. Хохлов келтирган маълумотлардан ўша даврда Ўрта Осийога элчилар юбориш жуда қийин ва хавфли иш эканлигини билиш мумкин. Ички курашлар ва хонликлар ўртасидаги ўзаро урушлар шароитида элчилар ва савдогарларнинг хавфсизлиги кафолатланмаган эди: улардан маҳаллий ҳокимлар ва қароқчилар пул ва турли буюмлар ундиришган.
Хохлов ва унинг шериклари Ўрта Осийода сал кам икки йил турдилар. Ватанга қайтганда, элчи Хива хони Арабмуҳаммадхоннинг ўғилларидан бири – шаҳзода Афғонни ўзи билан олиб келади. Хохловнинг йозишича, шаҳзода рус подшосига хизмат қилишга аҳд қилган эди (Бизнинг тахминимизча, шаҳзода Афғон отасининг ўлимидан сўнг ҳокимият учун ўз оға-инилари билан курашда мағлуб бўлиб, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган – Р.А.). Хохлов билан бирга Москвага Бухоро хони Имомқулихон ва Хива хони Элбарснинг элчилари ҳам келдилар. Шунингдек, рус подшосининг илтимосига кўра, номлари юқорида зикр этилган хонлар томонидан озод этилган 40 нафар рус асирлари ҳам ватанга қайтдилар.
Сафар якунлари бўйича И.Д.Хохлов подшо номига қисқа рапорт ва батафсил ҳисобот йозди. Унинг ҳисоботида Бухоро ва Хива хонликларининг сийосий ва ижтимоий-иқтисодий аҳволи, шаҳар ва қишлоқлари, савдо-сотиқнингг ҳолати хусусида кенг маълумотлар келтирилган. Москвадаги Бош архивда сақланган қўлйозмаси асосида асосида "Дворянин Иван Хохловнинг Бухорога элчилилиги тўғрисидаги ҳисоботи" Санкт-Петербургда 1879-йилда "Княз Хилков тўплами"да эълон қилинди.
1669-йил 30-июнда Москвадан Бухоро ва Хивага Борис Андреевич и Семйон Иванович Пазухинлар бошчилигида элчилар юборилди. Уларнинг зиммасига Хива ва Бухоро билан доимий савдо муносабатларини қўлга қўйиш ҳамда бу йердаги рус асирларини озод этиш ва ватанга қайтариш вазифалари юклатилган эди. Пазухинлар миссияси Бухоро ва Хива хонликларида икки ярим йилга яқин муддат давомида турди ва уларнинг ички ҳамда ташқи аҳволи тўғрисида бой материаллар тўплади. Ушбу маълумотлар миссиянинг ҳисоботида ўз аксини топди.
Элчилар Хива хони билан Россия эҳтийожлари учун ипак хомашйосини сотиб олиш масаласини муҳокама этдилар. Хон ҳар йили ипак ишлаб чиқарувчи ҳунармандлардан солиқ сифатида тўпланадиган 300 пуд энг сифатли ипакни ҳар йили рус савдогарларига сотишга таййор эканлигини билдирди. Ҳисоботда айтилишича, ипак ўрнига Хивага қизил мовут ва мўйна, шунингдек, – идиш, игна ва туғнағичлар сотиш мумкин.
Элчиларнинг Хива, Бухоро ва Балхдаги рус асирларининг миқдори тўғрисидаги маълумотлари ҳам эътиборга лойиқдир. Уларнинг тахминий ҳисоб-китобига кўра, Бухоро хони ихтийорида 150 нафар, Балх ҳокими саройида – тахминан 100 нафар, Хива хони ихтийорида – 50 нафар рус асирлари бўлган. Бундан ташқари, учала хонликда турли мансабдорлар ихтийорида ҳам асирлар бўлган, аммо уларнинг сонини аниқлашнинг иложи йўқ эди.
Элчи Пазухинлар Ўрта Осийо хонликларининг қўшни давлатлар билан муносабатларига эътибор қаратадилар. Бухоро ва Балх хонларининг Эрон ва Ҳиндистон билан муносабатлари "дўстлик ва ҳамжиҳатлик"ка асосланган. Аммо Форс билан Хиванинг ўзаро муносабатлари дўстона эмас, чунки Хива хони тез-тез Эроннинг чегара ҳудудларига ҳужум қилиб, аҳолини талон-торож этади ва одамларни қулликка олиб кетади ҳамда "қумли сувсиз саҳро ичига кириб кетади".
1675-йилда рус ҳукумати Астрахан орқали Хива ва Бухорога навбатдаги элчилик миссиясини юборди. Миссияга православ мазҳабига ўтган асли эронлик Василий Александрович Довудов ва қозон татари Муҳаммад Юсуф Қосимов бошчилик қилганлар. Делегатсияга Россия ва Бухоро ўртасида мунтазам дипломатик ва савдо алоқалар ўрнатиш, Бухорода ишлаб чиқарилган ва Ҳиндистондан олиб келинган товарлар ассортименти ҳамда уларнинг нархларини аниқлаш топширилган эди. Бундан ташқари, Муҳаммад-Юсуф Қосимов зиммасига "қуруқлик йоки сув йўли орқали Ҳиндистонга бориш мумкинлиги" ва "ҳинд шоҳи ҳузурига кириш имконияти"ни ўрганиш вазифаси юклатилган эди.
Маълум бўлмаган сабабларга кўра, элчилар фақат Бухоро ва Хивада бўлиб, бу йердан Астрахан орқали Москвага қайтдилар. Делегатсиянинг ҳисоботи сақланмаган, аммо унинг бўлганлигига бошқа ҳужжатларда ишора бор. Жумладан, Довудов ва Қосимовлар ҳисоботларида рус подшосига туркманларнинг савдо карвонларини талон-торож этишларига йўл қўймаслик мақсадида Каспий денгизи соҳилида қалъа қуриш, бу йерда баъзи туркман қабила сардорларини гаровда сақлаш ва шу йўл билан савдо йўллари хавфсизлигини таъмингашни тавсия этган эдилар.
1717-йилда Пйотр I Бухородан келган элчиларни қабул қилади. Элчи Бухоро хони Россия билан дўстона муносабатлар ўрнатмоқчи эканигини айтади. Бунга жавобан Пйотр Бухорога Флорио Беневини бошчилигида элчилик миссиясини юборди. Беневини асли келиб чиқиши италиялик бўлиб, рус ҳукуматининг Элчилик маҳкамасида Шарқ комиссияси котиби лавозимида хизмат қилган. У форс ва турк тилларини яхши билган. Беневини миссияси зиммасига қатор дипломатик, савдо-иқтисодий ва жосуслик вазифалари юклатилган эди.
Беневини Бухоро хонлиги билан дўстона муносабатлар ўрнатиш, иложини топса икки давлат ўртасида ўзаро йордам тўғрисида шартнома имзолаш, айни вақтда Бухоронинг "турклар, Форс, Хива" билан муносабатлари, хон ҳокимиятининг қай даражада мустаҳкамлиги ва қуролли кучларининг ҳолатини аниқлаши керак эди. Россия ва Бухоро ўртасидаги савдо алоқаларини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланган эди. Бундан ташқари. Пйотр I томонидан имзоланган йўриқномага кўра, элчи жосуслик функсияларини ҳам бажариши лозим бўлган. "Йўлда, хусусан Бухоро хони мулкларида барча жойлар, бандаргоҳлар, шаҳарлар ва истеҳкомлар, шунингдек, Каспий денгизига қўйиладиган дарйолар қайд этилсин... . Бу жойлар қунт билан кузатилсин, иш моҳирлик бажарилсин, токи бухороликлар бундан хабардор бўлмасинлар"2, – деб йозилган эди йўриқномада.
Ф.Беневини Москвадан Эронга келади, маълум муддатдан кейин бу йердан Бухорога йўл олади ва 1721 йилнинг ноябр ойида хонлик пойтахтига йетиб келади. У Бухорода 1725-йилнинг апрел ойига қадар истиқомат қилди. Беневини мунтазам равишда Санкт-Петербургга Бухоро хонлигининг аҳволи тўғрисида хабарномалар юбориб турди.
Элчи Абулфайзхон ҳукмронлиги даврида мамлакатда ўзаро ички урушларнинг авж олганлиги, қабила сардорларининг сепаратистик ҳатти-ҳаракатларининг кучайганлигини таъкидлайди. Беневини хонликда ҳукм сурган хўжалик вайронагарчилиги, суғориш иншоотларининг йомон ҳолати, хон қўшинининг заифлиги каби ҳолатларни қайд этади. Флорио Беневини қаламига мансуб қайдлар В.Г.Воловиков томонидан Москвада 1986-йилда нашр этилган.
1740-йилда таниқли давлат арбоби ва тарихчи, граф В.Н.Татишчевнинг топшириғи билан Орол денгизини тадқиқ этиш мақсадида поручик Дмитрий Гладишев ва геодезист Иван Муравинлар келадилар. Уларнинг зиммасига Орол денгизининг жуғрофий шароитларини ўрганиш ҳамда Пйотр I ҳукмронлиги давридаёқ Россия тобелигига ўтган Кичик Жуз хони Абулхайр билан учрашиш вазифаси топширилган эди. Элчилар Сирдарйонинг қуйи оқимига йетиб келганда, Абулхайр бу йерда йўқ эди: бу пайтда Хоразм устига эронликлар бостириб келиши хавфи пайдо бўлганлиги боис, унга Хива тахтига ўтириш таклиф қилинган эди. Хон билан учрашиш мақсадида Гладишев ва Муравинлар Хивага йўл оладилар. Элчилар Эрон шоҳи Нодиршоҳ Хивага юриш бошлаганда бу йерга йетиб келдилар. Улар шоҳга Абулхайр рус фуқаролигини қабул қилганлиги ва у ҳукмронлик қилайотган Кичик Жуз Россия ҳомийлиги остида эканлигини маълум қилдилар. Нодиршоҳ Абулхайр билан сулҳ шартномасини имзолашга рози бўлади, аммо хон бу вақтда Хивани ташлаб кетган эди (Кейинчалик унинг ўғли Нурали Хива хонлигини маълум муддат давомида бошқарган – Р.А.).
Д.Гладишевнинг ҳисоботида миссиянинг Хивага келиши тафсилотлари байон қилинган. И.Муравин қолдирган йозувларда эса Оролбўйида яшаган ўзбеклар, қозоқлар ва қорақалпоқлар ҳайотига доир этнографик маълумотлар, Хива хонлигининг иқтисодий жуғрофияси, иқлим шароитлари, табиий бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунйосига доир маълумотлар ўз аксини топган. Гладишев ва Муравинларнинг йозувлари Йа.Хаников томонидан Санкт-Петербургда 1856-йилда Рус географик жамиятининг "Географические известия" хабарномасида нашр этилди.
Рус ҳарбий маъмуриятининг ташаббуси билан 1741-йилда Орск шаҳридан Тошкентга савдогар Шубай Арслонов йуборилди. Арслонов ва унинг ҳамроҳлари икки томонлама савдони йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш ва тошкентлик тужжорларни Оренбург орқали Россия билан савдо қилишга жалб этишлари керак эди. Ш.Арслонов Тошкентда беш ой турди. Оренбургга қайтиб келгач, у шаҳар маъмуриятига ўз ҳисоботини тақдим этди. Унда Тошкент шаҳри, унинг сийосий ва иқтисодий аҳволи хусусида қизиқарли маълумотлар келтирилган. Ш.Арслоновнинг йозишича, Тошкент аҳолиси козоқ ва қалмиқ хонларининг ҳужумларидарн азият чеккан. "Тошкент халқининг аксарияти [шаҳар ҳокими Кусенбекдан] норози, чунки у арзимас бир айб учун бутун хонадонларни хароб қилади"3.
1753-йилда Оренбургдан Хивага биринчи йирик савдо карвони йўлга чиқди. Унинг таркибида самаралик савдогар Данила Рукавкин ҳам бўлган. Карвон "императритса Елисавета Петровнанинг хоҳишига кўра, Осийо мулкларини ўрганиш ва Оренбург орқали рус тижоратини ривожлантириш" мақсадида ташкил этилган эди. Карвон Оренбург – Уральск – Сарайчик қалъаси – Устюрт – Урганч йўналиши бўйича Хивага келади, сўнгра Сирдарйо орқали қайтиб кетади.
Данила Рукавкин "Хива мулкларида ўз кўзи билан кўрганларини байон этиш" мақсадида "Оренбургдан Хива ва Бухорога йўл тавсифи" ("Описание пути от Оренбурга к Хиве и Бухарам") асарини йозди. Унда Хива хонлигининг жуғрофияси, хўжалиги, этнографияси ва тарихи тўғрисида қимматли маълумотлар келтирилган. Рукавкиннинг йозишича, хиваликлар "биз билан савдо қилишни жуда хоҳлайдилар", аммо Оренбурггача бўлган йўл жуда хавфлидир, чунки даштларда қозоқлар ("қирғиз-қайсоқлар") карвонни талашлари мумкин. Россиянинг Оренбург орқали Тошкент билан савдоси ҳақида фикр юритиб, Рукавкин бунга ҳам қароқчиларнинг Қирғиз-Қайсоқ ўрдаси ҳудудидаги талончиликлари тўсқинлик қилишини айтади. "Оренбургдан Хива ва Бухорога йўл тавсифи" биринчи марта 1776-йилда, иккинчи марта 1828-йилда ва учинчи марта 1839-йилда нашр этилган.
Ўрта Осийонинг XVIII аср охирларидаги ҳайотига оид қимматли манбалардан бири – бу Филипп Йефремовнинг сайоҳати (В.В.Бартолднинг ибораси билан айтанда, "ўзгача ажойиб сайоҳати") байонидир. Ф.Йефремов 8 йил давомида қозоқ даштлари, Эрон, Хива ва Бухоро хонликларида асир сифатида умр кечирган. Кейинчалик у асирликдан қочиб, Фарғона, Қошғар ва Тибет орқали Ҳиндистонга келади, бу йердан кемада Африкани айланиб ўтиб Англияга, сўнгра Россияга қайтиб келади.
Филипп Йефремов 1750-йилда Вйатка шаҳрида таваллуд топган. 1774-йилда ҳарбий хизматни ўтайотган пайтида ҳукуматга қарши исйон кўтарган Йойиқ казаклари уни асирга олишади. Йефремов асирликдан қочиб, қозоқлар қўлига тушади, қозоқлар эса уни Бухорога олиб келиб, Хожа Ғафур деган шахсга сотишади. Хожа Ғафур Йефремовни Бухоро амири Донийолга ҳадйа этади. Дастлаб Йефремов амир ҳарами қуриқчиси этиб тайинлнади. Кейинчалик у ҳарбий хизматга қабул қилиниб, элликбоши мансабига эришади, амирнинг ҳарбий юришларида иштирок этади.
1782-йилда Йефремов Петербургга келиб, ўз сайоҳати давомида кўрган-кечирганларини қоғозга туширади. Унинг сафарномаси жамоатчилик ўртасида катта шуҳрат қозонади, чунки бу асар рус ўқувчиларни сирли Шарқ олами ҳайоти билан таништирди. Муаллифнинг тириклигидайоқ асар уч марта (1786, 1794, 1811) қайта нашр этилди. Ўша замонда бу жуда кам учрайдиган ҳодиса эди.
Филипп Йефремовнинг "Тўққиз йиллик саргардонлик" ("Девятилетнее странствование") асарида Бухоро хонлигининг жуғрофий шароитлари (тупроғи, ўсимлик дунйоси, алоқа йўллари, аҳолиси, унинг машғулотлари, урф-одатлари ва ҳ.) ўз аксини топган. Муаллиф хонликнинг иқлими, суғориш тизими, бу йерда экиладиган экинлар (дарвоқеъ, китобда ипак қуртини боқиш технологияси ҳам батафсил байон қилинган), парвариш қилинган мевали дарахтлар, уй ҳайвонлари ва ҳоказолар тўғрисида маълумотлар келтиради. Йефремовнинг Бухоро қўшини, унинг сони, қуролланиши ва кийим-кечаги, ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш тактикаси ҳақидаги маълумотлари ҳам эътиборга лойиқдир.
Асарда хонликнинг пойтахти – Бухоро, шаҳарнинг пахсадан қурилган мудофаа девори, унинг 11 та дарвозаси, ҳаммомлари, масжидлари ва карворсаройлари тавсифланган. Йефремов шаҳар бозорлари ҳақида ҳам маълумотлар беради, улар орасида Чорсу ва Регистон бозорлари асосий эканлигини таъкидлайди. Унинг таъкидлашича, Чорсуда "эрта тонгдан пешингача", хон саройининг йонида жойлашган Регистон майдонида эса пешиндан кейин савдо қилинади. Шаҳарда, деб йозади муаллиф, "8 та икки қаватли монастирлар мавжуд бўлиб, уларни мадраса деб аташади". Мазкур мадрасалар уларга вақф қилинган ва деҳқонларга ҳосилнинг ярми эвазига ижарага бериладиган йерлардан келган даромад ҳисобига фаолият олиб боради.
Шу билан бирга Ф.Йефремовнинг сафарномасида айрим нотўғри маълумотлар ҳам учрайди. Жумладан, Қўқон хонлиги ҳақидаги ҳикоясида у бу йерда ўзбекларнинг йуз уруғидан чиққан сулола ҳукмронлик қилади, деб йозади, ваҳолонки хонликда минг қабиласи вакиллари ҳукмронлик қилганлар. Бу хатони Йефремовнинг Фарғонада қисқа муддат давомида бўлганлиги билан изоҳлаш мумкин.
1794-йилда рус элчилари Тимофей Степанович Бурнашев ва Алексей Севастйанович Безносиковлар Омскдан Бухорога қараб йўл олдилар. Уларга Бухоро хонлиги тўғрисида, хусусан, унинг жуғрофий жойланиши, табиий бойликлари, аҳолиси ва бошқа масалаларга доир маълумотлар тўплаш вазифаси топширилган эди. Элчилар Троитск, Оролбўйи даштлари, Қувондарйо, Йойиқдарйо, Қизқалъадан ўтиб, Бухорога йетиб келдилар ва бу йерда 1795-йилга қадар турдилар. Уларнинг сафарномаларида Бухоро хонлиги, унинг сийосий ва иқтисодий аҳволи тўғрисида кўп маълумотлар келтирилган. Т.Бурнашевнинг қаламига мансуб "Сибир чизиғидан Бухорога 1794-йилда қилинган сайоҳат ва 1795-йилда орқага қайтилиши" ("Путешествие от Сибирской линии до города Бухары в 1794 году и обратно в 1795 году") номли асари Г.И.Спасский томонидан "Сибирский вестник"да 1818-йилда эълон қилинди.
Тимофей Бурнашев 1800-йилда иккинчи марта М.Поспелов билан бирга Ўрта Осийога, бу гал Тошкентга сафар қилди. Уларнинг иккаласи тоғ ишлари бўйича мутахассис бўлиб, уларни шаҳар ҳокими Юнусхожа Тошкент яқинидаги конларни кўздан кечириш ва маслаҳат бериш учун даъват этган эди. Т.Бурнашев ва М.Поспелов Тошкент ва унинг депараси табиий шароитлари, шаҳарнинг бошқариш тизими, аҳолининг машғулотлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар йозиб қолдиришган. Уларнинг сафар таассуротлари 1818-йилда "Сибирский вестник"да ва 1851-йилда "Вестник Императорского Географического общества" журналида нашр этилди.
Т.Бурнашев ва М.Поспелов томонидан тўпланган маълумотлар XVIII асрнинг охири – XIX асрнинг бошларида мустақил Тошкент беклиги тарихига оид қимматли манба ҳисобланади. Муаллифлар (афтидан, ўзлари мулоқот қилган одамларнинг берган маълумотларига асосланиб) Юнусхожа ҳокимиятининнг қарор топиши арафасида ички зиддиятлар туфайли шаҳарда юзага келган оғир вазиятни тасвирлайдилар. Уларнинг йозишича, Қозоқ ва Қўқон хонларининг тўхтовсиз ҳужумлари туфайли шаҳар аҳолисининг иқтисодий аҳволи оғирлашган. Юнусхожа шаҳар ҳокими бўлганидан кейин вазият ўзгарди. "У зироатчилик ва боғдорчиликни ривожлантириш тўғрисида қайғурди, айни вақтда шаҳарни мустаҳкамлади. Шаҳарнинг девор билан ўралиши унинг хавфсизлигини таъминлади" ҳамда ҳунармандчилик ва тижоратни ривожлантириш имкониятини берди. Муаллифлар Тошкент ва унинг атрофларининг географик жойланиши, иқлими ва манзараси ҳақида маълумотлар келтирадилар. Саййоҳлар ички ва ташқи савдонинг аҳволи, қўшиннинг тузилиши ва ҳарбий ишнинг ҳолати, шаҳарнинг идора этилиши усули, аҳолининг турмуш тарзи ва маънавий қийофасини тасвирлашга ҳам эътибор берадилар.
Қўқон хонлигига ташриф буюрган элчиларнинг йозиб қолдирган йўл хотиралари орасида Филипп Назаров қаламига мансуб "Осийо ўрта қисмининг айрим йерлари ва халқлари тўғрисидаги қайдлар" ("Записки о некоторых землях и народах Средней части Азии") номли асар алоҳида муҳим ўрин тутади. Ф.Назаров хонликка келган биринчи рус элчиси эди. Унинг йозувларида Фарғона аҳолисининг ҳайоти йорқин буйоқларда тасвирланади.
Касби тилмоч бўлган Филипп Назаров 1813-йилда Сибир генерал-губернаторининг Глазенапнинг кўрсатмаси билан Қўқонга юборилади. Назаров ўз ватанига қайтайотган қўқонлик элчилар билан бирга Ўрта Оосийога йўл олади. Унга Петропавловск қалъасида қўқонлик элчилардан бири вафот этганлиги муносабати билан хонга тушунтириш бериш вазифаси топширилган эди. Ф.Назаров Қўқон хони Умархон қабулида бўлади. Хон турли баҳоналар билан элчи ва унинг ҳамроҳларини деярли бир йил давомида ушлаб туради. Бу орада Ф.Назаров Фарғона водийси бўйлаб сайоҳат қилади, натижада Қўқон хонлиги ҳайоти билан яқиндан танишади. 1814-йилнинг август ойида у Петроповловск қалъасига қайтиб келади.
Ф.Назаровнинг сафарига қадар Россиянинг сийосий доиралари Қўқон хонлиги тўғрисида муфассал маълумотларга эга эмас эдилар. Шунинг учун Назаров йўл хотираларининг нашр этилиши рус жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди. Назаровнинг сафарномасида Қўқон хонлиги ҳайотининг турли қирралари (ҳудуди, географик шароитлари, шаҳар ва қишлоқлари, хўжалиги, ҳунармандчилик ва бошқа соҳалар) ўз аксини топган.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бошқа чет эллик элчи ва саййоҳлар каби, Ф.Назаров хонлик ҳайотининг маҳаллий муаллифлар асарларида деярли йоритилмаган қирралари, жумладан, шаҳарларнинг ташқи кўриниши, одамларнинг турар-жойлари, кундалик ҳайоти, уларнинг кийим-кечаги, таомлари, урф-одатлари каби масалаларни йоритишга эътибор беради. Лекин айни вақтда унинг "Қайдлари" айрим камчиликлардан холи эмас. Масалан, у баъзан маҳаллий аҳоли ҳайотининг айрим жиҳатларини идеаллаштиради, бошқа ҳолатларда эса оддий одамларга калондимоғлик билан ("авом халқ") қарайди. Аммо бундан қатъи назар, "Қайдлар" Қўқон хонлигининг XIX аср бошларидаги тарихига оид муҳим манбалар сирасига киради.
Дастлаб Ф.Назаровнинг "Қайдлари"дан парчалар 1821-йилда "Вестник Европы" журналининг 16- ва 24-сонларида чоп этилган. Ўша йили асар Петербургда алоҳида китоб шаклида нашр қилинди. Иккинчи марта Назаровнинг сафарномаси 1968-йилда В.А.Ромодин ва В.А.Урваловлар томонидан Москвада нашр этилди. Уни таййорлашда ноширлар асарнинг биринчи нашри ҳамда муаллифнинг Санкт-Петербургдаги Россия Миллий кутубхонасида сақланайотган қўлйозмасига таянганлар. Натижада асарнинг иккинчи нашри ўзининг юқори илмий даражаси билан ажралиб туради.
XIX асрнинг бошларидаги Хива хонлигидаги аҳвол Николай Муравин қаламига мансуб "Туркманистон ва Хивага 1818-1820-йиллардаги сайоҳат" ("Путешествие в Туркмению и Хиву в 1819-1820 гг.", 1822) номли асарда ўз аксини топган. Капитан Муравин ва унга ҳамроҳлик қилган майор Пономарйовлар зиммасига Хива хони билан учрашиб, икки давлат ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатиш ва карвон савдосини йўлга қўйиш, айни вақтда Красноводскдан Хивага олиб борадиган йўлни тафтиш этиш ва туркман қабилаларини Россия томонига "оғдириш" вазифаси йуклатилган эди. Н.И.Муравин томонидан йозилган Хива хонлиги тавсифида биз хонликнинг пойтахти, бу йерда жойлашган осори-атиқалар, давлат бошқаруви тизими, ҳунармандчиликнинг ҳолати ва бошқа масалаларга доир маълумотларни учратамиз. Асарда этнографик аҳамиятга молик маълумотлар ҳам мавжуд.
1820-йилда Бухорога Ф.Негри бошчилигидаги навбатдаги элчилик миссияси ташриф буюрди. Унинг таркибига полковник Г.Мейендорф, врач ва табиатшунос Э.Н.Эверсман ва руҳоний Будринлар кирган. Улар мазкур сафар тўғрисида ўз хотираларини йозиб қолдирганлар.
Г.Мейендорфнинг "1820-йилда Оренбургдан Бухорога сайоҳат" ("Путешествие из Оренбурга в Бухару в 1820 г.") номли асарида Бухоро шаҳрининг муфассал тавсифи берилган. Асар 1826-йилда Парижда франсуз тилида нашр этилган.
Эдуард Эверсман Германияда таҳсил олиб, Дерпта университетида тиббийот доктори илмий даражасига эришади. 1820-йилда у Оренбургга кўчиб келади ва бу йерда 7 йил давомида врачлик амалийоти билан шуғулланади. Бухоро амирлигига қилинган сафардан қайтгач, Эверсман ўзининг "Оренбургдан Бухорога сайоҳат" ("Путешествие из Оренбурга в Бухару") номли асарини йозади. Асар 1823-йилда Берлинда немис тилидан чоп этилади. Унда Бухоро амирлиги ҳайотининг кўп қирралари ўз аксини топган, лекин муаллиф врач бўлганлиги боис тиббийот ва соғлиқни сақлаш соҳасига асосий эътибор қаратган. Унинг йозишича, Бухорода тиббийот ачинарли ҳолатда бўлган. Маҳаллий табиблар беморнинг томир уришига қараб ташхис қўйганлар, касалларни "иссиқ мижоз" ва "совуқ мижоз" каби турларга бўлиб даволаганлар. Бухоро табиблари касалларни даволашда 500 га яқин шифобахш ўсимликлардан фойдаланишган.
Руҳоний Будрин "1820-йилда руслар Бухорода" ("Русские в Бухаре в 1820 году") номли асар йозиб қолдирган. Ўз асарида у аҳолининг турмуш шароитларини тасвирлайди, хонликнинг ижтимоий-сийосий ҳайотида диннинг ўрнини очиб беради, пойтахтда мавжуд бўлган масжид ва мадрасалар ҳақида маълумотлар келтиради. Будриннин йозишича, бу даврда мадрасаларда асосан илоҳийот ўрганилган, дунйовий фанларни ўрганишга йетарли эътибор берилмаган.
Тарихий манба сифатида Николай Потанин қаламига мансуб "Қўқон хонлиги ҳақида қайдлар" ("Записки о Кокандском ханстве") номли йўл хотиралари муҳим аҳамиятга эга. 1829-йилда казак зобити, хорунжий Потанинга Санкт-Петербургдан ўз ватанига қайтайотган қўқонлик элчиларни Тошкентгача кузатиб бориш вазифаси топширилади. Тошкентга йетиб келгач, Потанин шаҳар ҳокими (қушбеги) билан учрашади. Ҳоким унга Қўқонга боришни ва олиб келинган совғаларни шахсан хоннинг ўзига топширишни маслаҳат беради. 1829-йил 8-декабрда у Қўқонга йетиб келади. Бу йерда уни Қўқон хони Муҳаммад Алихон қабул қилади. Потанин сал кам бир ой Қўқонда бўлади ва 1830-йилнинг 6-январида ўз юртига жўнаб кетади.
Қўқон хонлигида кўрган ва эшитганларини Потанин ўзининг "Қўқон хонлиги ҳақида қайдлар" номли асарида йозиб қолдирди. Бу асар ўз структураси ва мазмунига кўра, Назаров асарига ўхшаб кетади, лекин ҳажм жиҳатидан ундан анча кичикдир. Потанин ўз асарида хонлик ҳайотининг кенг манзарасини чизади. У шаҳарлар ва қишлоқларнинг ташқи кўринишини тасвирлайди, хонлик аҳолиси ва унинг машғулотлари, бу йерда мавжуд бўлган ҳарбий унвонлар (элликбоши, тўқсабо, додхоҳ, қушбеги), суд тизими, пул муомаласи (тилла, танга, пул), оғирлик ўлчовлари (ботмон, черик) тўғрисида маълумотлар келтиради. Муаллифнинг Қўқон шаҳри, унинг бозорлари, карвонсаройлари, кўпруклари ҳақидаги маълумотлари ҳам эътиборга лойиқдир. Шунга ўхшаш маълумотлар Назаровнинг асарида ҳам учрайди. Бу икки манбадаги маълумотларни бир-бирига солиштириш 15 йилдан кўпроқ муддат орасида Қўқон шаҳри топографиясида рўй берган ўзгаришларни кузатиш имкониятини беради. Н.Потаниннинг "Қайдлари" "Военный журнал"нинг 1831-йил 4- ва 5-сонларида эълон қилинган.
Бухоро амирлигининг XIX асрнинг 30-йиллардаги тавсифи рус элчиси, асли келиб чиқиши поляк бўлган Иван Викторович Виткевич томонидан берилган. Виткевич Вильно шаҳрида туғилган. 1823-йилда, гимназияда таҳсил олган чоғида инқилобий ҳаракатда иштирок этганлиги учун у жазо сифатида солдатликка берилиб, Оренбург шаҳрига сургун қилинган. Лайоқатли ва серғайрат йош йигит Оренбург ҳарбий губернатори В.А.Перовский назарига тушади. Йетти йил ўтгач, Виткевич унтер-офицер унвонига эришади, 1833-йилда эса унга портупей-прапоршчик унвони берилади. Перовский 1835-йилда уни Бухорога элчи қилиб жўнатади. Кейинчалик Виткевич (поручик унвонида) дипломатик топшириқлар билан Эрон ва Афғонистонга ҳам боради. Петербург шаҳрига қилган хизмат сафари чоғида "Париж" меҳмонхонасида тўхтайди, аммо бу йерда у тусатдан вафот этади (Расмий маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилади).
Бухоро сафаридан Оренбургга қайтган Виткевич ўз таассуротларни шу йерда бўлган таниқли тилшунос-олим Далга сўзлаб беради. Дал Виткевичнинг йўл хотираларини йозиб олади. Аммо Виткевичнинг "Бухоро хонлиги ҳақидаги қайдлар" ("Записки о Бухарском ханстве") асари узоқ йиллар давомида архив токчаларида чанг босиб қолиб кетади. Уни фақат 1983-йилда Н.А.Халфин Москвада нашр эттирди.
Виткевичнинг "Бухоро хонлиги ҳақидаги қайдлар" асарида амирлик ҳайотининг кўп жиҳатлари ўз аксини топган. Хусусан, бозорлар, карвонсаройлар, кўчалар, турар-жойлар муаллиф томонидан муфассал тавсифланган.
Константин Фйодорович Бутенйов асарларида Бухоронинг табиий бойликлари ва амирликда металлга қайта ишлов бериш ҳолати тўғрисида бой маълумотлар учрайди. Бутенйов 1841-1842-йилларда Бухорога сафар қилади. Ватанига қайтгач, у "Горное дело" журналида бир туркум мақолалар эълон қилди. Унинг "Бухоро заводлари" ("Заводское дело в Бухарии"), "Бухорода тангалар зарб этилиши" ("Чеканка монет в Бухаре"), "Бухорода пўлат қўйилиши" ("Сталолитейное дело в Бухарии") ва бошқа мақолалари шулар жумласидандир. Ушбу нашрлар ҳозирги кунга қадар ўзининг тарихий-жуғрофий аҳамиятини йўқотмади. Бутенйов Бухорода саноат ривожланиши даражасининг пастлигини давлат тузумининг қолоқлиги билан боғлайди
Бухоро амирлиги тарихига доир рус манбалари орасида автодидакт-шарқшунос Николай Владимирович Ханиковнинг "Бухоро хонлиги тавсифи" ("Описание Бухарского ханства") асари алоҳида ўрин тутади. Н.В.Хаников 1841-1842-йилларда К.Ф.Бутенйов миссияси таркибида 8 ой давомида Бухорода бўлди. Ташриф давомида у ўзининг бўлажак китоби учун бой материаллар тўплади. Унинг асари илмий нуқтаи назардан сермазмун ва терандир. В.В.Бартолд бу асарни "классик тарихий-географик асар" деб атаган эди. Хаников амирликнинг пойтахти – Бухоро шаҳрининг жуғрофий ва топографик тавсифини беради, шунингдек, Амударйо ҳақида, хонликдаги ирригатсия иншоотлари тўғрисида маълумотлар келтиради. Н.В.Ханиковнинг "Бухоро хонлиги тавсифи" асари 1843-йилда Санкт-Петербургда нашр этилган.
1842-йилда Хивага подполковник Г.И.Данилевский бошчилигидаги элчилар ташриф буюрдилар. Делегатсия таркибига табиатшунос Ф.И.Базинер, топографлар Зеленинлар (икки киши), таржимон Григорйев ва фелдшер Чертороговлар кирганлар. Делегатсия аъзолари Хивага сафар давомида нойоб ботаник ва геологик коллексия тўпладилар ҳамда хонликнинг муфассал харитасини туздилар. Делегатсия ишининг якуни бўйича Данилевскийнинг "Хива хонлиги тавсифи" («Описание Хивинского ханства») асари ва Базинернинг бир туркум мақолалари, шу жумладан, "Хивага Қирғиз дашти орқали сайоҳат" ("Путешествие через Киргизскую степь в Хиву") номли китоби чоп этилди. Ҳар икки муаллиф хонлик ва унинг шаҳарларининг кенг тавсифини берганлар. Базинер китобининг батафсил байони П.С.Савелйев томонидан Петербургда 1849-йилда нашр этилган. Унга Хивада асирликда бўлган бир гуруҳ русларнинг ҳикоялари илова қилинган.
Саййоҳ ва денгизчи Алексей Иванович Бутаков (1816-1869) Орол денгизининг географиясига бағишланган асарлари билан танилган. 1848-йилда у Орол флотилиясининг бошлиғи этиб тайинланди. Унга Орол денгизини тавсифлаш вазифаси топширилди. Бутаков экспедитсиясида солдат, украин шоири Тарас Шевченко ҳам хизмат қилган. Бутаков Орол денгизи акваториясида Возрожденийе ва бошқа қатор кичик оролларни кашф этди. 1855-йилда у Сирдаойо этакларини, 1859-йилда эса Амударйо делтасини тадқиқ этди. Ўзининг "Орол денгизи бўйлаб сайоҳат кундалиги" ("Дневник путешествия по Аральскому морю") асари учун Бутаков Берлин ва Рус географик жамиятларининг аъзоси этиб сайланди, кейинчалик унга контр-адмирал унвони берилди.
1861-йилда Қозонда русча таржимада ўша пайтда Оренбургда яшаган бухоролик зодагон хожалардан бўлган Мирза Шамс Бухорийнинг эсдаликлари нашр этилди. Таржимон, таниқли шарқшунос олим В.В.Григорйев асарга қимматли тушунтириш ва изоҳлар йозди.
Шарқшунос олим Владимир Владимирович Велйаминов-Зернов (1830-1904) Қўқон хонлигининг аҳволи тўғрисида қизиқарли маълумотлар тўплади. Ушбу материаллар 1856-йилда "Қўқон хонлиги тўғрисида маълумотлар" ("Сведения о Кокандском ханстве") номи билан "Вестник Русского Императорского Географического общества" журналида нашр этилди. Ф.Назаров ва Н.Потанинлардан фарқли ўлароқ, В.В.Велйаминов-Зернов шахсан ўзи Қўқон хонлигига келмаган эди. Асарнинг дебочасида таъкидланишича, муаллиф Оренбургда беш йил истиқомат қилган даврда ва Қозоқ даштларига сафарлари чоғида Қўқонга савдо ишлари билан борган рус тужжорлари ҳамда у йердан келган кишилар билан суҳбатлар қилиб, ушбу материалларни тўплаган. Велйаминов-Зернов ҳар бир маълумотни обдон текшириб, уларни бир-бири билан солиштириб, тўғрилигига ишонч ҳосил қилгач, китобга киритган.
В.В.Веляминов-Зернов "Қўқон хонлиги тўғрисида тарихий маълумотлар (Муҳаммад Алидан Худойорхонгача)" ("Исторические известия о Коканском ханстве от Мухаммада Али до Худаяр-хана") деб номланган яна бир асар йозган. Биринчи китобдан фарқли ўлароқ, иккинчи асар том маънодаги тарихий манба эмас, балки хонлик тарихига оид илмий тадқиқотдир. Унда муаллиф ўз қўл остидаги манбаларга таяниб, Қўқон хонлигининг Муҳаммад Алихоннинг тахтга чиқишидан Худойорхон ҳукмронлиги давригача бўлган тарихини байон этади. "Тарихий маълумотлар" 1859-йилда "Записки Восточного отделения Русского археологического общества" тўпламида нашр этилган.
Ушбу нашрнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, муаллиф унга ростовлик савдогар С.Я.Ключарйовнинг эсдаликларини илова қилган. Ключарйов 1852-йилнинг феврал-май ойларида савдо ишлари билан Тошкентга келган эди. Айнан шу пайтда Тошкент Қўқон хонлиги сийосий ҳайотининг эписентрига айланди, чунки шаҳар ҳокими Нормуҳаммад мингбоши Мусулмонқулни ҳокимиятдан четлаштиришга қаратилган ҳаракатларда фаол иштирок этди. Бунга жавобан Мусулмонқул бошчилигидаги Қўқон лашкари Тошкентга юриш қилди. Ўз кундаликларида Ключарйов "ўзи кўрган ва эшитган" воқеаларни, жумладан, шаҳарнинг қўқонликлар томонидан қамал қилиниши билан боғлиқ драматик воқеаларни тасвирлайди.
Александр Павлович Хорошхин асарларидаги Қўқон ва Хива хонликлари ҳайотига доир маълумотлар ҳам диққатга сазовордир. Хорошхин 1865-йилда Туркистонга хизматга келади. Хизмат фаолияти давомида у ўлка бўйлаб кўп сафар қилди. Дастлаб Хорошхин 1865-йилда подполковник Шауфус миссияси таркибида Қўқон хонлигига келди. Сафар чоғида у Қўқон ва бошқа шаҳарларда бўлди. Ўз кузатувлари натижасида ва одамлардан сўраб-суриштириб, Хорошхин кўп материаллар тўплади ва уларни "Қўқон очерклари" ("Очерки Кокана") деб номланган асарига киритди. А.П.Хорошхин чор қўшинларининг ҳарбий юришларида иштирок этиб, Туркистонга бағишланган бир туркум мақолалар йозди. Ушбу мақолалар тўплами 1876-йилда Санкт-Петербургда нашр этилди.
Қўқон хонлиги тарихига оид яна бир муҳим манбала – бу Д.Н.Долгоруковнинг "Беш ҳафта Қўқонда" ("Пять недель в Коканде") номли йўл хотираларидир. Д.Н.Долгоруков (1827-1910) зодагон хонадонга мансуб бўлиб, ҳарбий хизматдан истеъфога чиққач, тадбиркорлик ва жамоат ишлари билан машғул бўлади. 1870-йилда ипак қурти уруғини сотиб олиш учун у Қўқон хонлигига келади. Туркистон генерал-губернатори Кауфманнинг тавсияномаси борлиги учун уни Қўқони хони Худойорхон қабул қилади. Долгоруков бир ойдан кўпроқ Қўқонда туриб, ўз режасини амалга оширади ва юртига қайтиб кетади. Қўқонда нисбатан оз муддат бўлганлигига қарамай, у ўз эсдаликларида хонлик ҳайотидага доир қизиқарли маълумотлар келтиради.
Д.Н.Долгоруковнинг йўл хотираларини ўқиганда, асосий маълумотларни муаллиф ўз кузатувлари давомида қўлга киритганлигини пайқаш мумкин. Айни вақтда у маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбатлар чоғида ҳам улардан талай маълумотлар олади. Муаллиф унга маълумот берган айрим шахсларнинг номларини тилга олади. Улар орасида хоннинг соатсози Аширхожа, собиқ тилмоч ва хоннинг шахсий табиби черкас Асадулла, 15 йилдан буйон Қўқонда яшайотган қочоқ рус казаги Евграф каби шахслар бор эдилар. Шундан келиб чиққан ҳолда, Д.Н.Долгоруков келтирган маълумотлар ишончли, деб айтишишимиз мумкин. Асарда келтирилган хонликнинг хўжалик ҳайоти, солиқлар, пул муомаласи, ички савдо, таълим тизими, тиббийот, ҳарбий ишга доир ахборотлар диққатга сазовордир. Д.Н.Долгоруковнинг асари 1871-йилда "Русский вестник" журналининг 1-сонида нашр этилган.
Таниқли рус саййоҳи, табиатшунос ва географ олим Алексей Павлович Федченко (1844-1873) Иркутск шаҳрида туғилган. У Москва университетида таҳсил олди, сўнгра шаҳардаги ўқув муассасаларида дарс берди. Федченко Австрия, Буюк Британия, Италия, Франсия, Финландия, Шветсия ва бошқа мамлакатларга илмий сафарлар қилди. Унинг ҳайоти фожиали тарзда якунланди: Федченко Монблан чўққисига чиқиш пайтида ҳалок бўлди.
1869-1871-йилларда А.П.Федченко Ўрта Осийо бўйлаб сайоҳат қилади. У ўзининг умр йўлдоши Ольга Александровна Федченко билан Зарафшон, Фарғона водийси ва Искандаркўлга сафар қилади, Ўрта Осийонинг ландшафти, флора ва фаунаси, аҳолиси ва унинг этник таркиби ҳамда машғулотдари тўғрисида маълумотлар тўплайди.
А.П.Федченконинг Фарғона водийси бўйлаб сайоҳатига батафсилроқ тўхталиб ўтамиз. Тошкентда саййоҳ Туркистон генерал-губернатори К.П.Кауфман томонидан Худойорхон номига ва бу йердаги Қўқон хонининг вакили Мирза Ҳаким томонидан меҳтар номига битилган мактублар олади. Бу хатлар, шунингдек, А.П.Федченконинг Худойорхон қабулида бўлиши экспедитсиянинг муваффақиятли ташкил этилиши ва якунланишига йордам берди.
Хонлик бўйлаб ўз сайоҳатини бошлаб, А.П.Федченко даставвал пойтахт – Қўқон шаҳри билан танишади. Ўз асарида саййоҳ ҳали қурилиши тугалланмаган янги хон саройи ва йониб кетган эски бозор ўрнига бунйод этилайотган, бутун Ўрта Осийода мисли йўқ янги йопиқ бозор ҳақида маълумотлар келтиради. Шунингдек, хон лашкари учун кийим-кечак тикилган тикувчилик устахоналари, муомаладаги олтин ("тилла") ва кумуш ("қўқон") тангалар, бу йердаги мадрасалар, жумладан, Худойорхон ва унинг укаси Султон Муродбекларнинг оналарига бағишлаб қурдирайотган мадраса (Ҳоким ойим мадрасаси) ҳақида маълумотлар беради.
А.П.Федченконинг хонлик ҳудуди бўйлаб сайоҳати қўйидаги йўналиш бўйича кечади: Қўқон - Яйпан - Исфара - Чорку - Ворух – Жиптик дараси - Шчуровский музлиги - Қорабулоқ - Сўх - Обхона - Шоҳимардон - Йордон - Аракузук довони - Шоҳимардон - Ўхна - Водил - Учқурғон - Лангар - Исфайрамсой – Тенгиз довони - Исфайрам довони – Олой водийси – Қизилсув дарйоси - Дараутқурғон. Йўл хотираларида муаллиф ўзи кўрган барча аҳоли ва географик пунгтлар ҳақида батафсил маълумотлар йозиб қолдирган.
А.П.Федченко асарининг яна бир жиҳати шундан иборатки, муаллиф ўзидан олдин Қўқон хонлигига ташриф буюрган саййоҳларнинг номлари ва улар йозиб қолдирган асарларни эслаб ўтади (Муаллиф ушбу асарлар билан таниш бўлган, деб тахмин қилишимиз мумкин). Улар қаторида у Қўқон ва бошқа шаҳарлар тўғрисида маълумотлар йозиб қолдирган Мир Иззатулло, Филипп Назаров, А.П.Хорошхин, княз Друтской, Адамоли каби шахсларни; Қўқондан Норин ўлкасигача борган ва ўз сайоҳати тавсифини "Туркестанские ведомости" газетаси муҳарририятига топширган савдогар Ивановни; хонликка 1860-1861-йилларда ташриф буюриб, Қўқон хони Маллахон билан учрашган, Англиянинг Ост-Индия компаниясининг ходими Мулла Абдулмаджидларнинг номларини тилга олади.
Сайоҳатдан қайтиб келгач, А.П.Федченко ўз йозувларини тартибга келтирди. Унинг асари 1875-йилда Санкт-Петербургда "Туркистонга сайоҳат" ("Путешествие в Туркестан") номи остида нашр этилган.

А


Download 206 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish