9-боб. Ўрта Осийонинг XVI – XIX асрнинг биринчи ярми тарихига оид хорижий элчи ва саййоҳлар сафарномалари Калит сўзлар


Шарқ мамлакатлари саййоҳ ва элчилари сафарномлари



Download 206 Kb.
bet3/5
Sana24.12.2022
Hajmi206 Kb.
#895616
1   2   3   4   5
Bog'liq
9 боб Ўрта Осийонинг XVI – XIX асрнинг биринчи ярми тарихига оид

Шарқ мамлакатлари саййоҳ ва элчилари сафарномлари


VI–XIX асрларда ўзбек хонликлари Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Туркия ва бошқа Шарқ мамлакатлари билан сийосий ва савдо-иқтисодий алоқалар олиб борган. Бу даврда Бухоро, Хива ва Қўқонга Шарқ мамлакатларидан қатор саййоҳ ва элчилар ташриф буюрганлар. Уларнинг сафарномалари ва сақланиб қолган ҳисоботларида Ўрта Осийо хонликлари тарихининг кўп қирраларини йоритувчи муҳим маълумотлар кўп.
Бухоро ва Хива хонликларининг XVI ар ўрталаридаги аҳволи, уларнинг Усмонийлар давлати билан муносабатларининг айрим жиҳатлари турк олими ва саййоҳи Сейди Али Раиснинг йўл хотиралари жанрида йозилган "Мир'от ул-мамолик" ("Мамлакатлар кўзгуси") номли асарида ўз аксини топган. Сейди Али раис ҳақидаги биографик маълумотлар кўп эмас. Унинг ота-боболари денгизчи бўлишган. Сейди Али адмирал (кабудан) ва флот қўмондони (раис) ҳарбий унвонларига эга эди. Бундан ташқари, Сейди Али тарих, жуғрофия ва адабийот фанларидан яхши хабардор бўлган. У жуғрофияга оид “Муҳит” (“Океан”) номли асар муаллифидир. Сейди Али “Румий” ва “Котибий” тахаллуслари билан ҳам шеърлар йозган.
1553-йилда Сейди Али Раис султоннинг буйруғига биноан турк флоти билан Сувайшдан чиқиб, португалларнинг қўлида бўлган Ҳўрмуз бандаргоҳини олиш мақсадида жангга отланади. Денгиз жангида турклар португал флотининг қаттиқ қаршилигига дуч келади. Кейин эса денгизда бошланган даҳшатли тўфон туфайли турк флоти кўп кемаларни йўқотади. Сувайшга олиб борадиган денгиз йўли португаллар назоратида бўлганлиги боис, Сейди Али Раис қолган кемалар билан Ҳиндистоннинг Гужарат вилояти қирғоқлари томон сузишга мажбур бўлади. У ўзининг қолган одамлари билан қуруқлик йўли билан Синд, Панжоб, Афғонистон, Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эрон орқали 4 йилдан кейин ўз ватанига қайтиб келади. Сафар чоғида кўрган-кечирганлигини ўзининг "Мир'от ул-мамолик" асарида байон этади.
Муаллиф Мовароуннаҳрдаги сийосий аҳвол тўғрисида талай маълумотлар келтирилади. Сейди Али Раиснинг йозишича, бу йерда Шайбонийлар сулоласи вакиллари ўртасида ҳокимият учун ўзаро курашлар давом этган. Бу курашда Самарқанд ҳокими Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон) нинг қўли баланд келади. У Бухоро, Шаҳрисабз, Қоракўл шаҳарларни ўз мулкига қўшиб олади. Унга турк султони аскар ва қурол-аслаҳалар (асосан, милтиқлар) билан йордам берган. Сейди Али Раиснинг келишидан олдин бу йерга турк султонининг элчилари келиб кетишган. Асарда Ўрта Осийонинг тарихи, жуғрофияси ва этнографиясига доир бошқа маълумотлар ҳам мавжуд.
"Мир'от ул-мамолик" дастлаб Генрих Фридрих фон Диз томонидан немис тилига таржима қилиниб, 1815-йилда “Осийо мемуарлари” тўпламининг 2-жилдида чоп этилади. Асарнинг матни турк тилида Аҳмад Жавдат томонидан Истанбулда 1895-йилда нашр қилинди. Унинг инглизча таржимасини А.Вамбери Лондонда 1899-йилда нашр эттирди. "Мир'от ул-мамолик" Ш.Зуннунов томонидан ўзбек тилига ўгирилиб, 1963-йилда Тошкентда чоп этилди.
Инглизларнинг топшириғи билан 1812-1813-йилларда Ўрта Осийога Мир Иззатулло деган ҳинд саййоҳи келади. Саййоҳ Фарғонага келганда, уни Қўқон хони Умархон қабул қилади ва унга шу йерда қолиб, мударрислик қилишни таклиф этади. Мир Иззатулло одоб билан унинг таклифини рад этади. Сўнгра у Бухорога ташриф буюради ва бу йердан ўз ватанига қайтиб кетади. Ҳиндистонга қайтиб келган Мир Иззатулло форс тилида ўзининг сафарномасини йозади, лекин бизгача бу асарнинг инглиз ва франсуз тилларига қилинган таржималари йетиб келган. Мир Иззатуллонинг асарида Фарғона водийсининг жуғрофий шароитлари, шаҳарлари, аҳолиси ҳақида маълумотлар берилган. Ўз асарида ҳиндистонлик саййоҳ Бухоро амирлигининг пойтахти, давлатнинг чегарали ва бошқарув тизими, хазинанинг даромад манбалари, савдо муносабатлари ва бозорлар, таълим муассасалари ва бошқа масалаларга доир маълумотлар келтиради.
Хива хонлиги тарихини, хусусан унинг Эрон билан муносабатларини ўрганишда ХIХ асрнинг биринчи йарми ва ўрталарида Хивага келган эронлик элчилар Мирзо Ризо, Муҳаммад Алихон Ғафур ва Ризоқулихон Ҳидоятларнинг йўл хотиралари муҳим манба ҳисобланади.
Манбашуносликка оид адабийотларда 1839-йилда Хивага ташриф буюрган эронлик элчи Мирзо Ризо Мизон Оқонинг йўл хотиралари эсга олинади. Хива хонлигининг Россия империяси томонидан босиб олинишини истамаган Эрон шоҳи ўз элчиси орқали хонни руслар хонликка қарши юриш таййорлайотгани ҳақида огоҳлантиради. Дарҳақиқат, ўша йилнинг эрта баҳорида генерал Перовский Хива хонлигини забт этиш мақсадида юришга отланади. Бу ҳақда огоҳлантирилган Хива хони унга қарши Хожанийозбий бошчилигида 10 минг кишилик лашкар юборади. Аммо Перовский экспедитсияси омадсизликка учраб, ярим йўлдан қайтиб кетишга мажбур бўлади.
Ушбу воқеалар рўй берган пайтда элчи Мирзо Ризо ҳали Хивада бўлган. У бу йерда бир йилча туриб, хивалик элчи Отанияз маҳрам ҳамроҳлигида 1840-йилда Теҳронга қайтади. Мирзо Ризонинг йўл хотиралари унинг авлодлари архивида сақланмоқда, деган тахминлар бор, аммо бу хотиралар ҳозирча эълон қилинмаган.
Аммо бу даврда Эрон билан Хива хонлиги ўртасидаги муносабатлар беғубор бўлмаган. Икки давлат ўртасидаги муносабатларга Хива хонлиги фуқаролари бўлган туркманлар, шунингдек, хон аскарлари томонидан Эроннинг чегара ҳудудларига қилинган босқинлар соя солмоқда эди. Ушбу босқинлар жарайонида тинч аҳоли таланар ва кўп эронликлар асирга олиниб, Хива ва Бухоронинг қул бозорларида сотилар эди. Айрим маълумотларга кўра, XIX асрда Хива хонлигида 30 мингга яқин эронлик қуллар бўлган. Ҳар гал Хива хонлигига элчилар юборганда, Эрон (Россия сингари) ўз фуқароларини озод этиш ва уларни ватанга қайтаришни талаб қилар эди. Жумладан, 1842-йилда Хивага ана шундай топшириқ билан эронлик элчи Муҳаммад Алихон Ғафур келади. Биз бу одамнинг таржимайи ҳоли билан боғлиқ маълумотларга эга эмасмиз. Элчи ўз ҳисоботида йозишича, у билан бирга Хивага Теҳрондаги Буюк Британия дипломатик миссиясининг вакили Уилям Томсон ва Россия элчихонаси намояндаси Муҳаммад Ҳасанбеклар ҳам келганлар. Улар ҳам Хива хонидан асирларни озод этишни талаб қилишган. Аммо Хива хони Оллоҳқулихон бу талабни бажаришдан бош тортади. Хоннинг таъкидлашича, бу қуллар ўз вақтида эгалари томонидан катта пулга сотиб олинган, давлат эса қулларни озод этиш эвазига уларнинг эгаларига компенсатсия тўлаш имкониятига эга эмас. Муҳаммад Алихон Ғафурнинг дипломатик миссияси билан боғлиқ бошқа тафсилотлар унинг "Рўзнома-йе сафар-и Хоразм" ("Хоразмга сафар кундалиги") номли ҳисоботида байон этилган.
Мазкур манбани таҳлил этиш у адабий йо тарихий асар йоки йўл хотиралари бўлмай, ташқи ишлар идораси номига йозилган ҳисобот эканлигини кўрсатади. Шунинг учун "Рўзнома"да элчиликнинг фаолияти билан боғлиқ воқеаларнинг аниқ санаси кўрсатилган, Хива мансабдорлари билан олиб борилган музокаралар тафсилоти байон этилган. Ҳатто муаллиф бирон жойда ўзининг исми-шарифини ҳам тилга олмайди. Аммо бундан қатъи назар, ҳисоботда хонликнинг жуғрофий шароитлари, шаҳарлари, хўжалиги, аҳолиси ва унинг этник таркиби хусусида қимматли маълумотлар мавжуд.
Муҳаммад Алихон Ғафурнинг чиройли наста'лик хати билан йозилган ҳисоботи Эрон ташқи ишлар вазирлиги архивида сақланмоқда. Ушбу ҳисобот илк марота 1976-йилда муаллифи номаълум архив ҳужжати сифатида эълон қилинди. Кейинчалик унинг муаллифи аниқланди. 1994-йилда эса ҳужжат иккинчи марта эронлик олимлар Муҳаммад Ҳасан Қовус Ироқий ва Муҳаммад Нодир Носирийлар томонидан нашр этилди. Бу қимматли манба И.Бекжон томонидан ўзбек тилига ўгирилиб, Тошкентда 2009-йилда нашр этилди.
Яна бир эронлик элчи – Ризоқулихон Ҳидоят "Сафарнома-йе Хоразм" ("Хоразмга сафар байони") номли асар муаллифидир. Ўз мазмунига кўра, бу асар ҳам олдинги манбага ўхшашдир. Ризоқулихон Ҳидоят таниқли адиб, олим ва маърифатпарвар инсон бўлган. У 1800-йилда Теҳронда, Кожарлар сулосасига хизмат қилган Муҳаммад Ҳодихон ибн Исмоил Камол деган шахснинг оиласида дунйога келди. Ушбу хонадоннинг шажараси XIV асрда яшаб ўтган машҳур шоир Камол Хужандийга бориб тақалади. Ризоқулихон ҳам кейинчалик сарой хизматига жалб этилади. Дастлаб у Муҳаммадшоҳ Кожарнинг ўғли – Аббос мирзога тарбиячи, сўнгра вилоят ҳокими этиб тайинланади.
Ризоқулихон Ҳидоятнинг ижоди серқирралиги билан ажралиб туради. У қатор шеърлар, тазкира ва тарихий асарлар йозган. "Рийоз ул-орифин" ("Орифлар боғи") номли тазкирасида хоразмлик шоир Паҳлавон Маҳмуднинг ижодидан намуналар келтирган. Ризоқулихон Эронда Носир Хусравнинг "Сафарнома"си ва шеърий девони, Унсуралмаолий Кайковуснинг "Қобуснома" асари ва "Темур тузуклари"ни нашр этиш ташаббускори бўлган. Ризоқулихон 1881-йилда Теҳронда вафот этган.
Ризоқулихон Ҳидоят 1851-йилда Эроннинг бош вазири Мирзо Тақихоннинг топшириғига биноан Хива хонлигига элчи бўлиб келади. Унга хонлик билан чегарадош ҳудудларда вазиятни ўрганиш, хоннинг туркманлар, шунингдек, Буюк Британия ва Россия билан муносабатларига доир маълумотлар тўплаш каби топшириқлар берилган эди. Элчиниг зиммасига юклатилган асосий вазифа қуйидагилар эди: хон билан музокаралар олиб бориш, туркманлар ва хиваликларнинг Эрон чегара ҳудудларига юришларини тўхтатиш, Эрон фуқароларини асир қилиб қулликка сотишни тўхтатиш, Хива хонлигидаги эронлик қулларни озод этиш ва ватанга қайтариш. Элчи тўрт ой давомида Хивада бўлиб, хон Муҳаммад Аминхон билан музокаралар олиб борди, аммо ўз ватандошларини қулликдан халос эта олмади. У бир неча эронлик асирларни қулликдан сотиб олиб, ўзи билан Эронга олиб келади.
Кейинчалик Ризоқулихон Ҳидоят ўзининг "Сафарнома-йи Хоразм" номли асарини йозди. Унда Хива хонлиги ҳайотининг кенг манзараси ўз аксини топган. Муаллиф Хоразм ва Қорақум чўлининг жуғрофий ва иқлим шароитлари, хўжалиги ва аҳолиси, бу йерда истиқомат қилган элат ва қабилаларнинг урф-одатлари ва анъаналарини тасвирлайди. Хивада турган пайтида, Ризоқулихон Бухоро, Қўқон, Қошғар, Ҳирот ва бошқа шаҳарлардан келган савдогарлар билан суҳбатлар қуриб, улардан кўп маълумотлар олади. Бу маълумотларни ҳам у ўз китобига киритади. Натижада унинг асарида Бухоро амирлиги, Қўқон хонлиги ва бошқа қўшни мамлакатлар тўғрисида ҳам маълумотлар мавжуд. Ризоқулихоннинг асарида Хиванинг илм ва адабийот аҳли билан учрашувлари тўғрисида ҳам эътиборга лойиқ лавҳалар учрайди. Масалан, муаллиф Муҳаммад Назар девонбеги билан қилган суҳбатини байон этиб, хон унга Мирхонднинг "Равзат ус-сафо" асарини ўзбек тилига таржима қилиши учун икки минг туман, яъни 20 минг танга пул берганлигини айтади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Ризоқулихоннинг ҳайотлик чоғидайоқ унинг айрим асарлари ўзбек зийолилари эътиборини ўзига жалб қилди. Жумладан, 1860-йилда Хива хони Сайид Муҳаммадхоннинг топшириғиша кўра, таниқли шоир, муаррих ва таржимон Муҳаммад Ризо Огаҳий унинг "Равзат ус-сафо-йи Носирий" ("Носирнинг жаннат боғи") асарининг учинчи жилдини ўзбек тилига таржима қилди. Ушбу жилдда Ризоқулихоннинг Хоразмга дипломатик миссияси билан боғлиқ йўл хотиралари, яъни "Сафарнома-йи Хоразм" жой олган эди.
"Сафарнома-йи Хоразм" асари муаллифнинг тириклигидаёқ нашр этилди. Асарнинг матни ва франсуз тилига қилиган таржимаси Парижда 1875-йилда (таржимон ва ношир Шарл Генри Аугуст Шефир) дунйо юзини кўрди. 1987-йилда ушбу таржима иккинчи маротаба нашр қилинди. "Сафарнома-йи Хоразм"нинг Теҳронда, "Коҳи Гулистон" кутубхонасида сақланайотган нусхаси унинг Париждаги нусхасидан бир мунча фарқ қилади. Ушбу нусха асосида ушбу мазкур манба 2006-йилда Теҳронда нашр қилинди. Ризоқулихоннинг бу асари ўзбек тилига қайтадан таржима қилиниб, Ш.Воҳидов, Н.Полвонов ва И.Бекжоновлар томонидан Тошкентда 2009-йилда нашр этилди.
Эронлик элчилар Бухорога ҳам ташриф буюрганлар. Масалан, 1844-йилда амир Насрулло ҳузурига Теҳрондан элчи Аббос Қулихон келади. Унинг ушбу сафар ҳақидаги эсдаликлари ўзбек тилида нашр этилган.
Мавзуга якун ясаб, шуни айтиш мумкинки, хонликлар даври тарихи юртимизга ташриф буюрган рус, йевропалик ва шарқ мамлакатлари саййоҳ ва элчиларининг йўл хотиралари ва ҳисоботларида маълум даражада ўз аксини топган. Ушбу манбаларда маҳаллий муаррихлар асарларида учрамайдиган нодир маълумотлар мавжуд. Хорижлик саййоҳ ва элчиларнинг берган маълумотлари маҳаллий манбаларни тўлдиради ва хонликлар тарихини янада теранроқ ўрнаниш имкониятини беради.



Download 206 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish