5-Мавзу: Ишлаб чиқаришда хавфли, зарарли омиллар, бахтсиз
ходисалар,
заҳарланиш ҳақида умумий тушунчалар. Хавфли ва зарарли
омил(фактор)ларни инсон организмига та’сирининг
физиологик жихатлар.
1.
Умумий тушунча.
Кимёвий ишлаб чиқаришлар саноат тармоқларини, ишларни касбий касаллик ва
захарланиш хавфи бўлган тармоқларига киради.
Захарли моддалар таъсирида киши организмида турли ўзгаришлар юз бериши мумкин.
Бу ўзгаришлар ўткир ва сурункали захарланиш кўринишида намоён бўлади.
Ўткир захарланиш
кўп миқдордаги захарли модда таъсирида бир сменадан кўп
бўлмаган вақт ичида содир бўлади.
Сурункали захарланишда эса захарли моддалар оз-оздан узоқ муддат ичида организмга
кириб, сўнг захарланишга олиб келади.
Ўткир васурункали захарланиш олдини олиш учун шахсий ҳимоя воситалари катта
аъамиятга эга.
Захарланишни хар қандай шаклида саноат захарини таъсири унинг физиологик
активлиги даражаси (токсиклиги) билан аниқланади.
Токсиклик
– бу моддаларни организм хаёт фаолиятига зарарли таъсир этиш
хусусиятидир.
Саноат захарларнинг физиологик активлигини медицинанинг бир тармоғи бўлган, саноат
таксинилогияси ўрганади. Улар вазифасига кимёвий корхоналарда фойдаланиладиган
моддаларни заъарли таъсири (токсиклиги) саноат заъарларини таъсир механизмини,
заъарни қирқувчи моддалар ишлаб чиқариш ва заъарланишга қарши кўрашдан иборат.
Токсикологиянинг асосий мақсади заъарланишни олдини олиш бўлиб, бу борада кимёвий
саноатда меҳнат гигиенаси-нинг асосини ташкил этади.
Кимёвий саноатга узлуксиз равишди янги кимёвий моддалардан фойдаланиши уларни
олдиндан токсик даражасини ва улар билан ишлаш натижасида касб касаллиги келиб
чиқиши аниқлаш вазифасини қўяди. Моддаларни таъсир характерини аниқлашга моддалар
кимёвий тузулиши ва улар токсиклиги орасидаги боғликлик ёрдам беради.
Шу билан биргаликда маълумни баъзи моддалар юқори токсик бўлса ъам организмга
тушганда унча зарар етказмайди лекин кам токсик бўлган моддалар баъзи холларда хавфли
бўлиши мумкин. Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ишлаб чиқаришда касалланиш
моддаларнинг абсолют токсиглигига боғлик бўлиб қолмай уларнинг физик-кимёвий
хоссалари ва ишлатилиш шароитига ъам боғлиқдир. Бу борада бир қанча қоидалар мавжуд.
Ричардсон қоидасига асосан гомологик қаторда углерод атомлари сони ортиши билан
углеводородларнинг наркологик таъсири ортиб боради. Бунга асосан пентандан (С
5
Н
12
)
онтанга (С
6
Н
18
), метил (СН3ОН) алия спиртигача (СН2=СНСНОН) наркологик таъсири
ортиб боради. Бу қоида катта гуруъли углеводородларга таълуқли бўлиб, ароматик
углеводородлар бундан мустасно.
Тармоқланган занжирли қоида ъам мавжуд, бунга асосан углерод атомларининг тармоқ
занжирлари ўсиши билан наркотик таъсир камаяди. Маълум бўлишига битта узун ёнаки
занжири бўлган углеводородлар наркотик таъсири бир қанча калта ёнаки занжири бўлган
изомерларига қараганда кучлироқдир. Ёпиқ занжирли углеводородлар наркотик таъсири
кучаяди.
Масалан: циклопентан, циклогенсан наркологик таъсири тўғри келган метан гуруълари
кучлироқдир.
Қўшбоғлар таъсири қоидаси ъам аниқланган: моддаларни биологик активлиги
қўшбоғлар сони ортиши активлиги қўшбоғлар ортиши билан ортиб боради, яъни моддалар
тўйинмаган бўлганда. Масалан: этапни наркологик таъсири этилендан камроқ, этиленни
таъсири ацетилиндан пастроқ,
С
2
Н
6
СН
2
= СН
2
СН
СН. СН
3
– СН
3
Углеводородларга гологен бирикмаларини киритилса, уларнинг наркологик таъсири
қатий ўзгаради. Маълумки, хлор атомлари сони гомологик қатори ўсиши билан наркологик
таъсири ўсиб боради.
СН
4
СН
3
Сl
СН
2
Сl
2
СНСl
3
СН
4
бундан мустасно, унинг наркотик таъсири СНСl – дан паст.
Углеводородлар таркибига – ОН ва О гуруъларини киритиш натижасида моддаларнинг
наркотик таъсири кучаяди: метил ва этил спирти наркотик таъсири метан ва этандан анча
юқори; пропан катта пентан ацетонга қараганда анча кучсиз наркотикдир. Бензол ва нитро
гуруъларининг киритилиши, улар таъсир этмайди, қон ва марказий нерв системасига
таъсири бор. Молекулада функционал гуруъларни сонини ортиши моддаларга юқори
токсик хусусуият беради.
Молекулада NО
2
гуруъи жойлашиши ўрнига қараб токсик таъсири турлича бўлади.
Масалан: О – нитрохлорбензол, n – нитрохлор-бензолдан (ўрта) токсик таъсири (пара)
кучлироқ.
Захарланиш хавфи маълум даражада моддалар физик-кимёвий хоссалари: эрувчанлик,
учувчанлик ва агрегат холатга боғлиқдир.
Гигиена томонидан юқори кристалл ва донодорланган моддалар қулайдир, кукун
холатдаги эса юқори даражада чанг ъосил қилади ва киши танаси тери қатламини ва иш
махсус кийимини илослаштиради.
Суюқ моддалар билан ишлашда ъам ноқулайликлар мавжуд. Кўпгина суюқ кимёвий
моддалар тери орқали организмга ўтиши мумкин.
Моддаларни буғланиш ва хайдалиш хусусиятига эга бўлиши катта аъамиятга эга.
Шунинг учун технологик жараённи турли температура-ларда қандай тутишни билиш учун
моддалар қайси температураларда хайдалади, қайси температурада сублимацияланишини
билиш лозим. Шу билан бир вақтда захарланиш даражаси инсон ахволига ъам боғлиқ:
Масалан: инсон танаси харорати юқори бўлса токсик моддалар ва шиш кааллигига
йўлиққан одамлар ъам токсик таъсирига тез берилади.
Ишлаб чиқариш захарларини токсиклигини характерлаш учун рухсат этилган чегара
концентрация қийматидан фойдаланилади. ПДК (РЧК) -–бу шундай концентрацияни 8
соатлик иш кунида бутун иш стажи давомида киши организмида хеч қандай ўзгариши
содир бўлмайди. ПДК саноат корхоналарида фойдаланиладиган кўпгина кимёвий
моддаларга ўрнатилган. Киши организмига таъсир этиш даражасига қараб зарарли
моддалар 4-синфга бўлинади:
1.
Фавқулотда энг хавфли
2.
Юқори хавфли
3.
Ўртача хавфли
4.
Кам хавфли
Тоза ҳавонинг кимёвий таркиби:
Моддалар Таркиби, хажми бўйича %
---------------------------------------------------------------------
Азот
78,80
Кислород
20,95
Аргон неон ва
инерт газлар
0,93
Ис гази
0,03
бошқа газлар
0,01
Соғлом ҳаво кўрсатилгандан ташқари маълум ионли таркибга эга бўлиши зарур.
Атмосфера ҳавоси таркибида манфий ва мусбат ионлар бўлиб, улар ўзининг
харакатчанлиги билан енгил ва оғир ионларга бўлинади. Оғир ионлар, енгил ионларни хар
хил материал заррача-ларига ўтириши натижасида ъосил бўлади: чанглар, томчи ва туман.
Ишлаб чиқаришда ҳаво баъзи вақтдагина табиий таркибга эга бўлиши мумкин, чунки
технологик жараён давомида ишлаб чиқариш цехлари ҳавосига хар хил зарарли газлар, буғ
ва чанглар ажралиб чиқиши мумкин. Зарарли моддалар киши организмига асосан нафас
йўллар орқали, ъамда тери, қабул қилинадиган овқат орқали тушиши мумкин.
Киши таъсири бўйича улар иккига бўлинади: Захарли эмас ва захарли (токсичн.).
Захарсиз моддалар биологик мухитда эримаслиги сабабли, хаво йўлига тушиб, юқори нафас
органлар шиллик қаватига, кўз ва терига сезиларсиз даражада таъсир қилиши мумкин, яъни
микрожарохатга олиб келади .
Захарли моддалар биологик мухитда (қон, лимфа ва бошқа суюқликлар) яхши эришлиги
сабабли ва ўзаро таъсир этиши сабаб киши хаётини нормал кечишини бузилишига олиб
келиши мумкин.
Захарли моддаларни киши организмига таъсири натижасида захарланишига касаллик
холатга олиб келиши мумкин, захарланиш даражаси захарли моддаларни концентрация
мг/м
3
ва таъсир этиш муддатига боғлиқ.
ГОСТ 12.1.005-76 бўйича ишлаб чиқариш цехлари ишчи зонаси ҳавоси таркибидаги
захарли моддалар рухсат этилган чегара концентрацияси ЧРЭК мг/м3 аниқланган. ЧРЭК -
СО учун – 20 мг/м3, марганец - 0,3 мг/м3, симоб 0,001мг/м3.
Зарарли моддалар инсон организмига таъсир этиш даражаси бўйича 4 синфга бўлинади.
1. Жуда юқори даражада хавфли.
2. Юқори даражада хавфли.
3. Утта юқори бўлмаган даражада хавфли.
4. Паст даражада хавфли.
Ахоли яшайдиган пунктлар атмосфера ҳавосида ъам зарарли моддалар ЧРЭК
ўрнатилган, бу концентрациялар катталиги и/2 майдонлари ЧРЭК-га қараганда пастрок
Do'stlaringiz bilan baham: |