11-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН МЕТОДИКАЛАР ВА ТРЕНИНГ
МАШҒУЛОТЛАРИ
I.2“АВТОПОРТРЕТ” МЕТОДИКАСИ
Муаллифлар: Е.С.Романова, С.Ф.Потёмкина. Проектив методикалардан бири. Юқори синф ўқувчиларининг шахсини диагностика қилиш учун қўлланиши мумкин. Автопортрет – инсоннинг ўзи чизган қиёфаси. Бу методиканинг авторлик методикаси каби икки хил
интерпретацияси мавжуд бўлиб, иккинчиси Р.Бернс (АҚШ) томонидан
таклиф қилинган. Интерпретация №1. «Автопортрет» тести Р.Бернс (АҚШ, Инсонлараро муносабатларни ривожлантириш институти, Сиэтл) томонидан қўлланганда, у кишиларга ўзининг якка ҳолдаги ёки оила аъзолари билан бирга, ҳамксбларнинг орасида тасвирлашни илтимос қилган. Р.Бернс шундай ёзади: «Сиз уйга келиб ўкириб – ўкириб йиғлашингиз мумкин, аммо ишхонада бундай қилмайсиз. Бундай ҳолатингиз сиз чизган портретда ўз аксини топади». Унинг фикрича,
автопортретдаги белгилар қуйидагича аниқланиши мумкин:
Бош.Катта бош – ўз ақлий имкониятларидан қониқмаслик; Кичик бош ижтимоий мавқеидан норозилик, безовталаниш.
Кўз. Расмдаги катта кўзлар одатда гумонсирашни акс эттиради шунингдек улар хавотирланишни ва ижтимоий фикрга нисбатан ўта сезувчанликни билдиради. Кўздаги узун киприклар-нозқарашмани, ўзини кўз-кўз қилишни билдиради. Кичкина ёки ёпик кўзлар ўзига бутунлай берилганлик ва интроверсияга бўлган интилишни кўрсатади.
Қулоқ ва бурун.Катта қулоқ – танқидга сезгирлик. Диққвтни жалб қиладиган бурун шакли жинсий муаммоларнинг мавжудлиги. Бурун катакларининг катталиги агрессияга жаҳлдорлик) мойилликни билдиради.
Оғиз. Оғизнинг алоҳида ажратиб кўрсатилмаганлиги эҳтимоли бўлган: нутқий кийинчиликларни ва оддий (содда) оғзаки итенденцияларни билдиради. Расмда оғизнинг йўқлиги ё депрессияни (оғир руҳий сиқилиш) ёки мулоқотдаги
сусткашликни ифодалайди. Масҳарабознинг оғзи мажбурий илтфот белгиси.
Тишлар. Тажовузкорлик (агрессивлик).
Қўллар. Қўллар шахснинг атроф олам билан боғлиқлигининг белгисидир. Тортинчоқ қўллар қаттиқ масъулиятли, одамови шахс тўғрисида далолат беради. Шалвираган ҳолда ташлаб қўйилган қўллар самарасизликни билдиради. Мўрт, нимжон қўллар жисмоний ёки психологик нимжонликни, васийликка бўлган эҳтиёжни, боғлиқликни билдиради. Узун-бақувват қўллар иззат-нафслилик (нафсонияти кучлилик)ни ва ташқи олам ходисаларига кучли киришувчанликни билдиради. Жуда калта қўллар ёки қўлларнинг йўқлиги ноадекватлик хиссини билдиради. Қўл орқага қилинган ёки чўнтакда бўлса, бу айибдорлик хисси, ўзига ишончсизликдан далолат беради. Боксчининг қўлқопига ўхшаган қўл сиқилгани, агрессия. Қўлда бармоқлар бештадан кўп бўлса, тажавузкорлик, жиззакилик. Бармоқлар муштга сиқилган бўлса - қаршилик ғалаён.
Do'stlaringiz bilan baham: |