Тестнинг калити
Экстраверсия Невротизм Ёлғон
1+ 33- 2+ 34+ 4-
3+ 35+ 5+ 37+ 8+
6- 38+ 7+ 39+ 12-
9+ 41+ 10+ 42+ 16+
11+ 43+ 13+ 45+ 20-
14+ 46+ 15+ 47+ 24+
17+ 49+ 18+ 50+ 28+
19+ 51- 21+ 52+ 32-
22+ 53+ 23+ 54+ 36+
25+ 55- 26+ 56+ 40-
27+ 57+ 29+ 58+ 44+
30+ 59- 31+ 60+ 48-
Натижаларни ишлаб чиқиш. Синалувчилар томонидан жавоблар варағини
тўлдириб бўлгандан сўнг, тест калитидан фойдаланиб, «Экстраверсия»,
«Невротизм», «Ёлғон» кўрсаткичлари бўйича баллар ҳисоблаб чиқилади.
Калит билан тўғри келган ҳар бир жавоб бир баллга баҳоланади, сўнгра ҳар
бир кўрсаткич бўйича суммаси алоҳида ҳисоблаб чиқилади.
Темперамент типини аниқлаб бериш жадвали
Экстраверсия
шкаласи бўйича
кўрсаткичлар
Невротизм шкаласи
бўйича кўрсаткичлар
Темперамент типии
1 12 – 24 0 – 12 Сангвинник
2 12 – 24 12 – 24 Холерик
3 0 – 12 0 – 12 Флегматик
4 0 – 12 12 – 24 Меланхолик
Тестнинг натижаларини кўримли бўлиб туриши учун тест натижаларини
график тарзда қўриб чиқиш мумкин:
24
0 24
Натижаларни таҳлил қилиш.
Натижаларни таҳлил қилганда қуйидаги ўлчамларга амал қилиш лозим:
Интроверсия даражаси Экстраверсия даражаси
1-7 балл
ўта интроверт
8-11 балл
меъёрдаги
интроверт
12-18 балл
меъёрдаги
экстраверт
19-24 балл
ифодаланган
экстраверт
11-14 балл - амбиверт
Невротизм даражаси
10 баллгача
паст
11-14 баллгача
ўрта
15-18 баллгача
юқори
19-24 баллгача
жуда юқори
11-14 балл - нормостеник
ХИССИЙ БЕҚАРОРЛИК
Меҳнатсевар
Мулоҳазали
Ишончли
Тинчликсевар
Мулоқотчан
Боғланувчан
Етакчиликка мойил
Гапга чечан
Сезувчанлик
Аразчи
Бехаловот
Тажовузкор
Қўзғалувчан
Хавотирли
Ригидли
Яраланувчан
Ўзини тута оладиган
МЕЛАНХОЛИК
ТЕМПЕРАМЕНТ
ИНТРОВЕРСИЯ
ФЛЕГМАТИК
ТЕМПЕРАМЕНТ
ХОЛЕРИК
ТЕМПЕРАМЕНТ
САНГВИННИК
ТЕМПЕРАМЕНТ
ЭКСТРАВЕРСИЯ
ХИССИЙ БАРҚАРОРЛИК
Экстравертлар – қуршаб турган дунёга мослашувчан, соддадил, фаол,
ҳиссий намоён бўлишда очиқ, ҳаракат ва таваккални севувчи одамлар. Улар
учун импульсивлик, ҳулқ-атворда эгилувчанлик, мулоқотчанлик ва
ижтимоий мослашувчанлик хос. Одатда улар фаол, сершовқин одамлар,
«йиғилишларнинг жони», ўтиришларни олиб борувчи, ажойиб бизнесмен ва
ташкилотчи, ташқи кўринишга эга, фикр билдиришда чўрткесар. Янги
таассурот ва ҳиссиётларга берилувчан, ҳушчақчақ, тез қарор қабул
қиладиган, ишларни яхши бажарадилар. Бахтсиз ҳодисалар уларни четлаб
ўтмайдиган тоифа одамлар.
Интровертлар – ўзининг ички дунёси кўпроқ аҳамиятга эга бўлган одамлар.
Улар фикрлашга, ўзини ўзи таҳлил қилишга мойилдирлар. Мулоқотчан
эмаслар, берк ва ижтимоий мослашувда қийинчилик ҳис этадилар ва кўп
ҳолларда ижтимоий пассив инсонлар. Одатда ташқи қўзғатувчиларга кўпроқ
ҳиссиётли. Рангларни, товушларни яхши англайдилар, янада эҳтиёткорлар,
тартибли, мактабда ва олий ўқув юртларида яхши ўқийдилар, бир хилда
бажариладиган ишларни яхши эплайдилар.
Амбивертлар – асаб тизими мувозанатланган, қўзғалувчанлик ва
тормозланиш кучи кўпроқ ёки камроқ даражада бир хил. Амбивертларда
экстраверт ва интровертларнинг ҳиссиётлари мос келади. Экстравертдаги
очиқликнинг ортиқчалиги ва интровертдаги ёпиқликнинг ортиқчалиги бир
бирини мувозанатлайди.
Невротиклар – невротизм шкаласи бўйича (юқори балл 19-24)
барқарорлиги, асаб-руҳий жараёнларда мувозанатсизлиги, ҳиссий
беқарорлиги билан ажралиб туради. Улар тез қўзғаладилар, улар учун
кайфиятнинг ўзгарувчанлиги, ҳиссиётлилиги, шунингдек ҳавотирлилик,
бадгумонлик, қатъиятсизлик мос.
Невротизмнинг паст бали (10 баллгача) – булар ҳиссий барқарор одамлар
бўлиб, улар учун осойишталик, мувозанатлилик, ўзига ишонч, қатъиятлилик
хос. Ўрта даражада (11 баллгача) – бу нормостениклар.
Экстраверсия – интроверсия кўрсаткичлари ҳиссий барқарорлик ва
беқарорлик ўзаро боғлиқ. Турли даражада ифодаланган икки хусусиятнинг
бир-бирига мос келиши шахснинг такрорланмас ўзига хослигини ҳосил
қилади.
Асаб жараёнлари
характеристикаси
Асабтизимитиплари
I II III IV
Темперамент Сангвинник Холерик Флегматик Меланхолик
Куч Кучли Кучли Кучли Кучли
Мувозанатлилик Мувозанатли Мувозанатсиз Мувозанатли Мувозанатсиз
Ҳаракатчанлик Ҳаракатчан Ҳаракатчан Сусткаш
Ҳаракатчан
ёки сусткаш
Реакциянинг тезлиги Тез Тез Секин Секин
Реакциянинг кучи Меъёрда Меъёрда Кучли Кучсиз нортиқ
Ҳар бир тип қуйидаги тавсифдаги ҳислатларни ўз ичига олади.
КУЧЛИ. Узоқ муддатли ва машаққатли меҳнатда ҳам юқори даражадаги иш
қобилиятини сақлаб қолади. Ҳиссий тонуси юқори. Кучсиз чалғитувчи
таъсирлар реакцияга олиб келмайди.
МУВОЗАНАТЛИ. Қийин вазиятларда ҳам ўзини тута биладиган ва
осойишта одам. Кераксиз хоҳиш ва чалғитувчи фикрлардан осонлик билан
қутула олади. Қатъий, эгилиб - букилишларсиз, самарадорлик билан бир
маромда меҳнат натижаларига эришиб ишлайди.
ҲАРАКАТЧАН. Таркиб топаётган вазиятнинг ўзгаришларига тез ва
мутаносиб ҳолатда ҳаракат қилишга қодир, фойдасиз стереотипларни
осонлик билан рад этади, янги кўникма ва одатларни енгиллик билан ҳосил
қилади. Машаққатсиз фаолиятини ўзгартира олади, ҳаракат ва мулоқотни
жадаллашган суръатда олиб бориш, бир зумда хотирада олиб қолиш
қобилиятига эга.
Темперамент типларига психологик тавсифнома
Сангвинник (асаб тизимининг I типи) – юқори руҳий фаоллик, ишга
қобилиятлилик, интилувчанлик ва ҳаракатларининг жонлилиги, имо-
ишоранинг ҳилма-хиллиги ва бойлиги билан, гапга чечанлиги билан
тавсифланади. Хотираларини тез-тез алмаштиришга интилади, ўзини қуршаб
турган ҳодисалардан осонлик билан воз кеча олади, мулоқотчан. Янги
танишган одамлар билан осонликча чиқиша олади, янги шароитга тезда
мослашади. Ҳиссиётлари ижобий – тезда пайдо бўлади ва тезда алмашади. У
компромисс ва ёнбосишга тезда рози бўлади. Мағлубиятларни нисбатан осон
ва тез бошидан кечиради. Ноқулай шароит ва салбий тарбиявий таъсирларда
ҳаракатчанлик диққатни жамлай олмасликка, ўйланмай қилинган
ҳаракатлар, юзакиликка бисалбий хусусиятларни келиб чиқишида ўз
таъсирини беради.
Унинг режалари кўп, бирданига ҳаммаси бўйича ишлайди, узоқ вақт
чарчамасдан ишлаши мумкин. Диққатини бир жойга тўплайди, тартибли.
Зўр беришларсиз бир ишдан иккинчисига ўта олади.
Холерик (асаб тизимининг иккинчи типи) – руҳий фаолликнинг юқори
даражаси, ғайратлилиги, қатъийлиги, интилувчанлиги, куч-қувватга
тўлалиги, ҳаракатларининг тезлиги, жўшқинлиги, кескинлиги билан
характерланади. У кайфиятининг бирданига ўзгариб туришига мойил,
тажанг, сабрсиз, ҳиссий ўзгаришларга, баъзан эса баджаҳл бўлади. Лозим
бўлган тарбиянинг йўқлиги, етишмаётган ҳиссий мувозанат қийин ҳаётий
вазиятларда ўз ҳис-туйғуларини бошқара олмай қолишига олиб келади.
Қизиққонлик билан ишни бошлайди, муаммоларни тезда ҳал қилади ва
қийинчиликларни енгади. Бирон бир нарса билан машғул бўлиб, бутун куч-қувватини кетказади ва бошланган ишга бўлган қизиқишини йўқотади.
Осойишта, бир текис ҳаракатни талаб этадиган фаолиятга мослаша олмайди.
Бир хилда бўлган, секин ишни бажара олмайди.
Флегматик (асаб тизимининг III типи) – ҳулқ-атворнинг паст даражадаги
фаоллиги билан характерланади. Осойишта, тўғри, ўз сўзида турадиган,
сабрли, чидамли. Имо-ишора ва талаффузда тушунарсиз ва бир хил.
Реакцияларининг секинлиги билан ажралиб туради. Мулоқотда доимий, янги
одамларга секин ва қийинчилик билан ўрганади. У бир фаолиятдан
иккинчисига осонлик билан ўтмайди ва янги шароитга қийинчилик билан
мослашади. Қатъиятли ва тиришқоқ, меҳнаткаш, мақсадга интилувчан,
маҳсулдор, масъулиятли, ишга жон-дили билан боғланади, чидамли. Бир
хилдаги ҳаракатларни бажаришга мойил.
Меланхолик (асаб тизимининг VI типи) – руҳий фаолликнинг паст
даражаси билан характерланади, ҳаракатларининг секинлиги, имо-ишора ва
мулоқотда ўзини тута олади, тез чарчайди, чидамсизроқ, ҳавотирли, ўзига
ишонмайдиган. Гапга чечан эмас, янги шароитда, янги одамлар орасида
ўзини йўқотади. Ёлғиз ўзи қолишга, индамасликка, чуқур ва узоқ муддат
қайғуришга мойил. Одатда у ўзига ишончи йўқ, озгина қийинчиликнинг
олдида ҳам ўзини йўқотиб қўяди. Тез чарчайди. Доимий, одатдаги шароитни
хушкўради. Экстремал вазиятлар нуқтаи назаридан у энг хавфли шахс
ҳисобланади. У салбий нарсаларни яратади, ваҳима ва тартибсизликларнинг
манбаи бўлиб саналади. У фақатгина яхши шароит бўлгандагина
муваффақиятли ишлаши мумкин. Ҳар бир темпераментни ўзигагина хос
бўлган типдаги хусусиятли инсонлар кам учрайди ва кўпчилик инсонлар
ўзида анна шу турли тоифа темпераментга хос бўлган хусусиятларни
бирлаштирган ҳолда учрайди.
Ушбу тестнинг натижалари асосида психолог қандай тавсиялар бериши
мумкин?
Агар синалувчи экстраверсия-интроверсия ва невротизм бўйича ўртача
баллни йиғган бўлса, унинг танлов соҳаси жуда кенг ва унга нисбатан қаттиқ
таъқиқлар йўқ. Агарда у ўта экстраверт ёки интроверт бўлса, ҳафа бўлишга
ўрин йўқ. «Кучсиз» хусусиятлардан халос бўлиш учун ўзига қарама-қарши
хусусиятли дўстни танлаши лозим. Экстраверт ҳар қандай ишда
муваффақиятга эришиши мумкин, қачонки унинг жамоасини кўпчилик
интровертлар ташкил этса.
Агар у интроверт бўлиб, невротизм юқори бўлса, психолог унга ёзув столи
олдида ўтириб меҳнат қиладиган касбларни – изланиш, ижод, ниманидир
ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, моделлаштириш ва ҳ.к. касбларни танлаши
маъқул эканлиги ҳақида маслаҳат бериши лозим.
Агарда у экстраверт бўлиб унда невротизм юқори бўлса, унга одамлар
билан тез-тез ва самарали мулоқотдаб ўладиган касблар – яъни менежер,
сотувчи, ўқитувчи кабиларни танлашни маслаҳат берган маъқул. Қуйидаги
типдаги касбларни эса танламагани маъқулроқ: учувчи, ҳайдовчи, диспечер.
У одамлар билан мулоқотда бўлмаганидан зерикади, унинг ишида тез-тез хатолар – ҳалокатлар, бузилишлар ва бошқалар учраб туради. Бир хилдаги
ҳаракат билан боғлиқ бўлган конвеерли ишлаб чиқариш бўйича касблар ҳам
улар учун мос эмас.
Агар у интроверт бўлиб, унда невротизм паст бўлса, унга оператор
типидаги касблар тўғри келади, одамлар билан мулоқотни талаб этувчи
касблар умуман маъқул келмайди (масалан: раҳбар, тадбиркор, педагог,
журналист, жамоат арбоби).
Агар у экстраверт бўлиб, унда невротизм паст бўлса, унга менежер,
раҳбар, бизнесмен каби касблар жуда мос келади. Одамлар билан муттасил
муносабатда бўладиган соҳаларда у доимо муваффақиятга эришади.
Психолог касб-ҳунарга йўналтирувчи қуйидагиларни ёдида сақлаши
лозим:
Касб-ҳунарга йўналтирувчининг вазифаси ўқувчиларни касб танлашида
қатъиян чеклашлардан иборат бўлиб қолмаслиги керак (асаб жараёнларининг
кучли ёки кучсиз тарафларини касбнинг шахсган исбатан қўйиладиган
талабларини англаган ҳолда танлаш лозимлигини тушунтиришга уриниш
лозим). Касб-ҳунарга йўналтирувчининг вазифаси маслаҳат олувчининг
индивидуал хусусиятларини ёритиб берган ҳолда уни ҳосил бўлган
маълумотлар билан таништириб, ўзининг хусусият ва имкониятларини
англаган ҳолда муҳокама этиб, уларни касбнинг талабларига мос келиш-
келмаслигини тушунтириб беришдан иборат. Бунда руҳий жараёнларнинг
кечиш тезлиги турлича бўлган одамларнинг касбий муваффақиятга
эришиши, фаолиятнинг самарадорлиги нафақат асаб тизимининг
хусусиятларига, балки меҳнатга бўлган қизиқиш, билим ва кўникмаларга,
ишни ташкил қилишга, энг аввало муттасил ўз-ўзини ривожлантириш ва
кучсиз сифатларини тўлдириб боришдан ҳам иборат эканлигини ўқувчиларга
тушунтириш лозим.
1-сонли ташхис ўтказиш дастуридан фойдаланиш бўйича кўрсатма
Маҳорат билан маслаҳат бериш – бу ижодий иш. Ҳар бир тажрибали
психолог – касб-ҳунарга йўналтирувчининг маслаҳат беришни ташкил этиш
ва ўтказишнинг синаб кўрилган ўз йўналиши бўлади. Ушбу мақола орқали
биз мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчиларини чегаралаб қўйишга уринмоқчи
эмасмиз: улар ўзларига ёққан ҳоҳлаган ташхис методикасидан
фойдаланишлари мумкин. Лекин 1-сонли ташхис ўтказиш дастурида санаб
ўтилган методикаларни мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчилари битирувчи
синфларда фойдаланишлари мажбурий.
Бунинг иккита сабаби бор.
Биринчи сабаб. Таҳлиллар кўрсатдики, базавий психологик таълимга эга
бўлган мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчилар бизда 8% ни ташкил этади.
Қолган касб-ҳунарга йўналтирувчилар ёки қисқа муддатли курсларни
битирганлар ёки касб-ҳунарга йўналтириш марказларидан бирининг базасида
малака оширишдан ўтганлар. Мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчиси лавозимини эгаллаб турувчи одамларнинг кўп қисмини ҳозирча умуман
педагогик маълумотга эгалар ташкил этади. Бундай шароитларда албатта
улар фойдаланаётган методикалар зарурий ва ўқувчиларга асосли касб-
ҳунарга йўналтириш бўйича тавсияномалар беришда ишончли методикалар
бўлиб ҳисобланади. 1-сонли ташхис ўтказиш дастурига киритилган
методикалар узоқ муддатли тажриба-синовишлари натижасида танлаб
олинган бўлиб, қўйилган талабларга жавоб беради. Улардан фойдаланиш
касб-ҳунарга йўналтирувчиларга дастлабки асосли тавсияномаларни беришда
етарли ахборот беради.
Иккинчи сабаб. Индивидуал касбий маслаҳатлар натижасида олинган
маълумотларни мактаб, шаҳар, вилоят, мамлакат доирасида умумлаштириш
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг замонавий
босқичидаги ёшларга касблар ҳақида фойдали ва керакли маълумотларни
беради. Ушбу натижалар асосида информацион-тарғибот ишлари ташкил
этилиши, турли хил касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тадбирларни ташкил
этиш ва ўтказиш режаларини ишлаб чиқилади. Лекин шу каби натижаларни
қиёслаш мумкин бўлиши керак, яъни ягона психодиагностик мосламадан
фойдаланиш натижасида олинган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |