1-тажриба иши
Босимни ўлчаш восилари ва уларни назорат қилиш тавсифлари
Ишдан мақсад: Босимни ўлчаш восилари ва уларни назорат қилиш тавсифларини ўрганиш
АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ВА ТАСНИФИ
Босим технологик жараёнларнинг асосий параметрларидан биридир. Ишлаб чиқариш жараёнларининг тўғри олиб борилиши, кўпинча, босим катталигига боғлиқ бўлади.
Текис сиртга нормал таъсир кўрсатувчи текис тақсимланган куч босим деб аталади:
, (3.1)
бу ерда, S — текислик юзи; Ғ — шу текислик юзига текис ва тик таъсир қиладиган босим кучи.
Босим халқаро бирликлар тизимида паскаль (Па) билан ўлчанади. 1 Па қиймати жиҳатидан кучга перпендикуляр бўлган 1 м2 юзага текис тақсимланган 1 Н куч ҳосил қилган босимга тенг (Н/м2). Каррали кПа ва МПа бирликлар кенг қўлланилади, кгк/см2, бар, кгк/м2 (мм сув уст.), мм сим. уст. каби бирликлардан ҳам фойдаланиш мумкин. 3.1-жадвалда кўп учрайдиган босим бирликларининг нисбати келтирилган.
3.1 – жадвал.
Босимнинг турли ўлчов бирликлари орасидаги нисбати.
Бирликлар
|
Па
|
Бар
|
кгк/см2
|
кгм/м2 (мм сув. уст)
|
мм сим. уст.
|
1 Па
|
1
|
10-5
|
1,0197·10-5
|
0,10197
|
7,6006·10-5
|
1 Бар
|
105
|
1
|
1,0197
|
1,0197·104
|
750,06
|
1 кгк/см2
|
9,8066·104
|
0,98066
|
1
|
104
|
735,56
|
1 кгк/м2 (мм.сув. уст)
|
9,8066
|
0,98066·10-4
|
10-4
|
1
|
7,3566·10-4
|
1 мм сим. уст
|
133,32
|
1,3332·10-3
|
1,33595·10-3
|
13,595
|
1
|
Ўлчашда мутлақ, ортикча, атмосфера ва вакуум босимлар мавжуд. Рмут — мутлақ босим — модда холатининг (суюклик, газ, буғ) параметри бўлиб, Ратм — атмосфера ва Рорт — ортикча босимлар йиғиндисидан иборат:
Рмут=Ратм+Рорт (3.2)
Ортиқча босим мутлақ ва атмосфера босимлари ораларидаги фарқдан иборат:
Рорт=Рмут-Ратм (3.3)
Атмосфера босими — ер атмосферасидаги ҳаво устунининг босими; унинг қиймати барометрлар билан ўлчанади, шунинг учун, бу босим кўпинча барометрик босим деб аталади. Агар мутлақ босим атмосфера босимидан кичик бўлса, вакуум (сийракланиш) содир бўлади.
Рв=Ратм-Рмут (3.4)
Босим асбоблари ишлаш принципига ва ўлчанаётган катталикнинг турига кўра қуйидаги турларга бўлинади.
Босим ўлчайдиган асбоблар ишлаш принципларига кўра суюқликли, деформацион (пружинали), юк-поршенли, электр, ионли ва иссиқлик турларига бўлинади.
Ўлчанаётган босим катталикгининг турига кўра ўлчаш асбоблари қуйидаги турларга бўлинади:
1) манометр — мутлақ ва ортиқча босимни ўлчайди;
2) барометр — атмосфера босимини ўлчайди;
3) вакуумметр — берк идиш ичидаги суюқлик ва газ босимининг сийракланишини ўлчайди;
4) мановакуумметр — ортиқча босим ва сийракланишларни ўлчайди;
5) напоромер — кичик қийматли ортиқча босимни ўлчайди;
6) тягомер — кичик қийматли сийракланишни ўлчайди;
7) тягонапоромер — кичик қийматли босим ва сийракланишларни ўлчайди;
8) дифференциал манометр — икки босим айирмасини (босимлар фарқини) ўлчайди.
Қуйида саноатда энг кўп тарқалган усуллар ва асбоблар кўриб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |