1-тажриба иши Босимни ўлчаш восилари ва уларни назорат қилиш тавсифлари


-§. СУЮҚЛИКЛИ БОСИМ ЎЛЧАШ АСБОБЛАРИ



Download 133,54 Kb.
bet2/6
Sana29.04.2022
Hajmi133,54 Kb.
#593315
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-тажриба

3.2-§. СУЮҚЛИКЛИ БОСИМ ЎЛЧАШ АСБОБЛАРИ


Суюқликли босим ўлчаш асбобларнинг ишлаш принципи ўлчанаётган босимнинг суюқлик устунининг гидростатик босими билан мувозанатлашишига асосланган. Асбоблар турли иш суюқликлари, кўпинча симоб, трансформатор мойи, сув ва спирт билан тўлдирилади.
Асбобларда туташ идишлар принципи қўлланади. Уларда иш суюқлиги сатҳлари улар устидаги босим тенг бўлганда мос тушади, босим тенг бўлмаганда эса, суюқлик сатҳи шундай холатни эгаллайдики, бир идишдаги ортиқча босим бошқа идишдаги суюқликнинг ортиқча устунининг гидростатик босим билан мувозанатлаштирилади. Кўпгина суюқликли манометрлар иш суюқлигининг кўринадиган сатҳига эга. Ўша сатҳ бўйича кўрсатишларни бевосита ёзиб олиш мумкин. Шундай суюқликли асбоблар гуруҳи борки, уларда иш суюқлигининг сатҳи бевосита кўриниб турмайди. Сатҳнинг ўзгариши қалқовичнинг силжишига ёки бошқа қурилма таснифларининг ўзгаришига олиб келади. Бу таснифлар ё рақамли қурилмалар ёрдамида ўлчанаётган катталикнинг бевосита кўрсатишини, ёки унинг қийматини ўзгартириш ва масофага узатишни таъминлайди.
Суюқликли асбобларнинг баъзи турларини кўриб чиқамиз.
Икки найчали манометр. Босим, сийракланиш ва босимлар айирмасини (фарқини) ўлчаш учун сатҳи кўринадиган икки найчали U-симон манометрлардан, вакуумметрлардан ва дифманометрлардан фойдаланилади. Бундай манометрнинг принципиал схемаси 3.1-расмда тасвирланган. Икки тик туташ найча 1 ва 2 металл ёки ёғоч асос 3 га маҳкамланган бўлиб, унга шкала 4 ўрнатилган.
Агар найчанинг очиқ қисмидаги суюқлик устунининг гидростатик босими иккинчи қисмидаги босим билан мос келса, асбобда суюқлик устуни баландликлари бир ҳил ҳолатда бўлади. Шунга асосланиб, қуйидаги ифодани ёзиш мумкин:
Рмут·S=Pатм·S+H·S·g(ρ-ρ1) (3.5)
бу ерда, Рмут – ўлчанаётган босим, Па;
Ратм – атмосфера босими, Па;
S - найча кесимининг юзи, м2
Н – суюқлик сатҳининг (устун узунлигининг) фарқи, м;
ρ – суюқликнинг зичлиги, кг/м3;
ρ1 – монометрдаги суюқлик устидаги муҳитнинг зичлиги, кг/м3;
g – тезланиш кучи, м/с2.
Демак,
Рмут=Pатм+H·g(ρ-ρ1), (3.6)
Рортмут – Pатм = H·g(ρ-ρ1). (3.7)
Агар анометрдаги суюқлик устида газ бўлса, у ҳолда:
Рорт = Рмут - Pатм = H·g·ρ. (3.8)
Суюқлик устуни баландлигини топиш учун икки марта устун баландликларини ҳисоблаб чиқиш (бир тирсакдаги камайишини, иккинчисида эса, кўпайишини) ва уларнинг қийматини қўшиш лозим, яъни
H=h1+h2 (3.9)
Босимлар фарқини (ўзгаришини) ўлчашда суюқликли дифференциал икки найчали манометрнинг бир тирсагига (мусбат) катта босим, иккинчи тирсагига эса (манфий) кичик босим берилади. Мусбат ва манфий тирсаклардаги суюқлик сатҳининг фарқи ўлчанаётган босимлар фарқига мутаносиб (∆Р):
∆P=P1-P2=H·g(ρ-ρ1). .... (3.10)
Манометрларда иш суюқлиги капилляр кучларнинг таъсиридан халос бўлиш учун ички диаметри 8... 10 мм бўлган шиша найчалардан фойдаланилади. Агар иш суюқлиги сифатида спирт олинса, найчаларнинг диаметрини камайтириш мумкин.
Икки найчали манометрлардаги хатоликлар манбаи маҳаллий эркин тушиш тезланиши g нинг ҳисобий қийматидан четга чиқиши, иш суюқлиги ва ўлчанаётган муҳитнинг зичлиги ρ хам ρ1, h1 ва h2 баландликларни ўлчашдаги хатолардан иборат. Уларнинг кўрсатиш хатоси 20°С ҳароратда 2 мм дан ошмайди. Улар ноагрессив суюқлик ва газларнинг ортиқча босими ва сийракланишини 0...10 кПа чегараларда ўлчаш учун мўлжалланган. Мазкур асбоблардан босимлар фарқини ўлчашда дифманометр сифатида фойдаланиш мумкин.
Тузилишига қараб найчали суюқликли асбобларнинг бир найчали (косали), оғма найчали ва бошқа турлари мавжуд. Бу асбоблар икки найчали асбобнинг бир тури бўлиб, иккинчи найча ўрнига кенг идиш (коса) ишлатилади.
Суюқликли асбоблар лаборатория ва ишлаб чиқариш тажрибасида кенг қўлланади. Уларнинг камчиликлари — кўрсатишларни масофага узатиш мумкин эмаслиги, ўлчаш чегараларининг кичиклиги, кўрсатишларнинг яққол эмаслиги ва механик мустаҳкам эмаслигидан иборат.
Техник ўлчашларда комбинациялашган суюқликли-механик асбоблар қўлланади. Улар юқорида кўрилган асбоблардан фарқли ўлароқ иш суюқлигининг кўринадиган сатҳига эга эмас. Уларга қалқовичли, қўнғироқли ва ҳалқали асбоблар киради.

Download 133,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish