Қалқовичли дифманометрлар. Қалқовичли дифманометларнинг ишлаш принципа косали манометрларникига ўхшаш, аммо уларда босимни ўлчашда косадаги суюқлик сатҳи баландлигининг ўзгариши натижасида қалқовичнинг силжишидан фойдаланилади. Узатиш қурилмаси ёрдамида қалқовичнинг силжиши стрелкага узатилади. Булар, кўпинча, босимнинг ўзгаришини ўлчаш учун ишлатилади.
3. 2- расмда қалқовичли дифманометр схемаси кўрсатилган. Катта босим бериладиган идиш мусбат, кичик босим бериладиган идиш манфий дейилади. Мусбат идишга P1 > Р2 босим берилганда ундаги суюқлик сатҳи h2 га пасайиб, манфий идишдаги сатҳ h1 га кўтарилади. Р1 – Р2 босимлар айирмаси суюқлик устунинг h узунлиги орқали мувозанатлашади:
3.2 – расм. Қалқовичли дифманометр схемаси
h=h1+h2 ........ (3.11)
Босимлар фарқинингг мувозанат шарти қуйидаги тенглама оркали ифодаланади:
P1-P2=∆P=h·g(ρ-ρ1) .... (3.12)
бу ерда, ∆Р — босимлар фарқи, Па;
ρ — дифманометр ичидаги суюқликнинг зичлиги, кг/м3.
Цилиндр шаклидаги идишлар учун бу шарт қуйидаги тенглама орқали ифодаланади:
S1·h1=S2·h2 (3.13)
бу ерда, S1 — манфий идиш кесимининг юзаси, м2; S2 — мусбат идиш кесимининг юзаси, м2;
ёки
(3.14)
бу ерда, d ва D—манфий ва мусбат идишларнинг диаметри, м.
(3. 14) тенгламадан
(3.15)
(3. 15) тенгламни (3. 11) га қўйсак, қуйидагига эга бўламиз:
(3.16)
(3. 16) ни (3. 12) га қўямиз
(3.17)
Маълум асбоб учун (1 + ) ва g(ρ -ρ1) катталиклар доимий бўлгани учун уларни К ва К1 оркали ифодаласак:
P1-P2=∆P=K·K1·h2 (3.18)
Шундай қилиб, дифманометр идишларидаги босимлар фарқи қалқовичнинг силжиши билан таърифланади. Агар мусбат идишнинг ҳажми ўзгармас бўлиб, манфий идишнинг диаметри ва узунлиги ўзгартирилса, босимлар фарқини ўлчаш чегараларини ўзгартириш мумкин. (3.11) ва (3.15) тенгламаларни биргаликда ечиб, манфий идишнинг диаметрини топамиз, яъни:
(3.19)
(3.19) тенгламадан D, h ва h2 ларнинг берилган қийматларида манфий идишнинг керакли диаметри аниқланади.
Қалқовичли дифманометрларнинг турли мақсадларга мўлжалланган хиллари чиқарилади. Симоб билан тўлдирилган дифманометрлар учун босим фарқини ўлчаш чегараси 6,3 дан 25 МПа гача, ортиқча босимни ўлчаш чегараси эса 4 дан 40 МПа гача. Мой билан тўлдирилган дифманометрлар учун босим фарқини ўлчаш чегараси 40 Па дан 4 кПа гача, статик ортиқча босимни ўлчаш чегараси эса 0,25 МПа гача. Техник дифманометрлар 1 ва 1,5 аниқлик синфида чиқарилади. Қалқович силжиши босимнинг максимал фарқида дифманометрнинг барча турлари учун 30,5 мм га тенг.
Кўрсатишларни 50 м дан ортиқ масофага узатиш зарур бўлган ҳолларда электр ва пневматик ўзгарткичли масофага узатувчи дифманометрлар қўлланади.
Асбобсоз.лик саноати ДП туридаги кўрсатувчи ва ўзи ёзар қалқовичли дифманометрлар чиқаради. Етти тур — ўлчамли алмаштириладиган манфий идишлар чиқарилади. Улар 25 МПа гача статик босимда 6,3 кПа дан 0,1 МПа гача бўлган босмлар фарқини ўлчайди. Асбобларнинг хатоликлари ўлчаш чегарасининг ±2% идан ошмайди.
Юқорида кўрилган суюқликли манометрларнинг ва дифманометрларнинг афзаллиги уларнинг соддалиги ва катта аниқликда ўлчашда ишончлилигидадир.
Қалқовичли дифманометрларда тўлдирувчи ишчи суюқлик сифатида симоб, вазелин мойи, шунингдек, трансформатор мойи ишлатилар эди, аммо симобнинг зарарлилиги туфайли унинг ишлатилиши кескин чекланган, шунинг учун, қалқовичли асбоблар ўрнига кўпроқ деформацион асбоблар ишлатилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |