02-вариант
1.Сиёсий жараён тушунчаси ва унинг тавсифи, хусусиятлари, динамикаси.
2. Ҳукмрон иерархия (босқич) турлари: Иерархия (босқичма-босқичли)ни шакллантириш жараёни, тўғридан-тўғри ва қайтма жараёнлар.
Жавоблар
1. Сиёсий жараён – жамият сиёсий тизимини ўзгартиришга, ривожлантиришга (ёки инқирозга) олиб борувчи, ҳокимият доирасида институтлашган ва институтлашмаган субъектларнинг ўзига хос функцияларини амалга оширишга доир хатти-ҳаракатлар мажмуасининг ифодаланишидир. Албатта, сиёсий жараённи тадқиқ этишда унинг турлича талқинларини эътиборга олиш лозим. Сиёсий жараён қандай мамлакатда кечмоқда, у қайси даврда таҳлил этилмоқда, уни қайси мактаб вакиллари тадқиқ этмоқда каби саволларга жавоб бериш натижасида бу тушунчани турли талқинларда ифодалаш сабабини тушуниш мумкин.
Сиёсатшунос олим Ю.В.Ирхиннинг келтиришича, сиёсий жараён жамиятда сиёсий ҳокимиятни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсий ҳодисалар ва воқеликларнинг изчил равишда ўзаро ички боғланган занжири, шунингдек, турли сиёсат субъектларининг изчил хатти-ҳаракатлари жамланмасидир.
Сиёсий жараён – бу муайян сиёсий мақсадларни кўзловчи ижтимоий бирликлар, ижтимоий-сиёсий гуруҳлар ва ташкилотлар, алоҳида шахсларнинг изчил, биргаликдаги умумий фаолиятидир; тор маънода – ижтимоий ва институтционал сиёсат субъектларининг муайян вақтлар оралиғидаги муддатда сиёсий қарорларни амалга ошириш билан алоқадорликдаги ва муайян бир мақсадга қаратилган фаолиятидир.
Умуман олганда, сиёсий жараён:
-муайян сиёсий мақсадларни амалга оширишга интилаётган турли сиёсий кучлар (сиёсат субъектлари) ва оқимларнинг хатти-ҳаракатлари йиғиндиси, сиёсий ҳодисаларнинг ривожланиб боришидир;
-макон ва замонда тадрижий ривожланиб бораётган муайян жамият сиёсий тизимининг амал қилиш шаклидир;
-ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқалардан фарқли бўлган ижтимоий жараёнлардан биридир;
-муайян миқёсдаги жараён охирги натижасининг аниқ ва равшан белгисидир (инқилоб, жамиятни ислоҳ этиш, сиёсий партияни шакллантириш, сайлов кампанияси ва ҳоказо)
“Сиёсий жараён” тушунчаси ҳозирги сиёсий фанларнинг асосий категорияларида бири бўлиб, уни тадқиқ этишда классик ва замонавий назария, эволюция ва ривожланиш концепциясига, тизимли, тузилмали-функционал, институционал, вазиятли, процессуал, диалектик ёндашувларга суянилади.
Сиёсий жараёнларга берилган умумий тавсифлар, уларнинг ижтимоий жараёнларнинг бир қисми сифатида инсонларни ижтимоий турмуши билан макро, мезо ва микро даражада ўзаро ҳаракатда бўлишига имкон беради. Сиёсий жараёнлар моҳиятига кўра сиёсий ҳаракат бўлиб, сиёсий субъектлар ва сиёсий институтларнинг ўзаро биргаликдаги таъсирини, сиёсий тизимнинг миқдорий ва сифатли ўзгаришларини, сиёсий ҳаракатларнинг усул ва шаклларини, улар орқали эса инсонларнинг ижтимоий турмуши, ишлаб чиқариши ва қайта ишлаб чиқаришларини ўз ичига қамраб олади. Сиёсий жараёнлар жамиятни ривожлантиришнинг тарихий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий омиллари билан белгиланган. Бу сиёсий жараёнларнинг ҳаракати ва амалий фаолиятини таъминлайдиган ривожланиш қонуниятидир. Сиёсий жараёнларнинг бошқа умумий қонуниятларига уларнинг макон ва замондаги ўзгариши, қарама-қаршиликлар орқали ҳаракати, манбалари, инсонларнинг эҳтиёжлари, қадриятлари, кайфиятлари, фикрларининг номувофиқлиги, сиёсий жараёнларнинг ижтимоий ва хусусий имкониятлари, уларда ўз ўрнини англаш, ижтимоий турмушнинг ўзгараётган шароитларига мослашиш кўникмасининг турличалиги тааллуқлидир.
2. Босқичли (иарахия) усули ўзида қарор қабул қилиш билан боғланган кенг ва турли туман муаммоларни ҳал қилишнинг умумий методологиясини исофда қилади. Қисқача айтганда, бу методология тузилмалаш, ўлчаш, ва омилларни синтез қилиш мақсадида кўп мезонли муҳитда муқобил рақобатлашаётганларнинг ичидан бирини танлашдир.
M.Т.Бақоев, Г.М.Раимова, О.С. Ахмедовларнинг
“Тизимли таҳлил ва бошқарув қарорлари қабул қилиш” ўқув қўлланмасида берилган қуйидагми материаллардан фойдаланамиз.
Иерархиялар таҳлил усули (ИТУ) – мураккаб масалалар юзасидан қарор қабул қилишда қўлланилиши мумкин бўлган тизимли таҳлилга асосланган математик инструмент.
ИТУ орқали қарор қабул қилиш қуйидаги уч босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқич. Иерархик структура (дарахт) тузиш босқичи бўлиб, структурага тадқиқот қилинаётган муаммо (мақсад), муаммо ечимларини танлаш учун мезонлар, ечимга таъсир этувчи омиллар, альтернативалар ва улар орасидаги боғлиқликни кўрсатувчи муносабатлар схематик равишда киритилади. Бу тузилма (структура) ечими топилиши лозим бўлган муаммони тўғридан-тўғри кўриб чиқиш имкониятини беради.
Иерархиянинг ҳар бир элементи кўрилаётган муаммонинг маълум бир жиҳатларини кўрсатиб беради, унда қуйидаги жиҳатлар: моддий ва номоддий омиллар, миқдорий ва сифат кўрсаткичлари, объектив маълумотлар ва субъектив баҳолар эътиборга олинади.
Иккинчи босқич. Приоритетни (устунлик) аниқлаш босқичи бўлиб, унда иерархиянинг ҳар бир поғонасидаги элементлар муҳимлик даражасига қараб солиштирма таҳлил асосида тартибга солинади, яъни устунлик даражаси аниқланади. Бу босқичда турли тоифадаги омилларни солиштириш имконияти математик йўл билан асослаб берилади.
Учинчи босқич. Қарор қабул қилиш босқичи бўлиб, унда иерархия поғоналаридаги элементларнинг приоритетлари ва поғоналар орасидаги боғлиқлик муносабатларидан фойдаланиб, альтернативаларнинг глобал приоритетлари аниқланади. Энг юқори приоритетга эга бўлган вариант энг яхши ечим (қарор) сифатида қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |