1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]



Download 305,93 Kb.
bet1/7
Sana26.02.2022
Hajmi305,93 Kb.
#470123
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
737 06.12.2021 (1)




[ОКОЗ:

1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;

2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.08.00 Фуқароларнинг айрим тоифаларини давлат уй-жой фондига қарашли уй-жой бинолари билан таъминлаш]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарорига мувофиқ «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида уларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:
нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга — 10 миллиард сўмдан;
ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга — 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилиши кўзда тутилганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига мувофиқ:
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан, хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 1 000 та квартира сотиб олиниши;
Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун маҳаллий бюджет маблағларидан олти ой давомида ойлик ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим бараваридан ошмаган ҳолда ойлик пул компенсациясини тўлаш тартибини жорий қилиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
туман (шаҳар)ларда ташкил этиладиган Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссиялари томонидан нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни (кейинги ўринларда — уй-жойга муҳтож хотин-қизлар) аниқлаш;
уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални тўлаб бериш, шунингдек, биринчи беш йил давомида фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига субсидиялар ажратиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ижтимоий уй-жойларни сотиб олиш;
уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан жойлаштириш;
ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини уй-жойнинг умумий майдонидан келиб чиқиб унинг 1 квадрат метри учун Тошкент шаҳрида бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгилаш;
ижтимоий уй-жойни ижарага бериш тўғрисидаги шартномада уй-жойга муҳтож хотин-қизлар зиммасига ижтимоий мажбуриятлар (касб-ҳунарга ўқиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ёки ўзини ўзи банд қилиш, мактаб ёшидаги болаларининг мактабга қатнашишини таъминлаш ва бошқалар) юклашни назарда тутиш;
ваколатли давлат органлари томонидан ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириб бориш;
уй-жойга муҳтож хотин-қизлар аниқланиши, ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал тўлаб берилиши ва фоиз тўловларининг бир қисми қоплаб берилиши, ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилиши устидан «Халқпарвар» комиссиялари томонидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
б) Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара компенсациясини тўлаш тўғрисидаги вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
«Халқпарвар» комиссиялари билан келишган ҳолда ижара компенсацияси тўланадиган муҳтож фуқаролар рўйхатини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали шакллантириш;
ижара компенсациясини уни тўлаш тўғрисида туман ҳокимининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой давомида тўлаб бориш;
ижара компенсациясини ижара шартномасига асосан ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим бараваридан ошмаган миқдорда тўлаш;
ижара компенсацияси бўйича харажатларни Тошкент шаҳар туманлари бюджетлари, зарур ҳолларда эса Тошкент шаҳри шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
ижара компенсациясининг ўз вақтида ва манзилли тўланиши бўйича масъул ташкилотларнинг масъулияти ва жавобгарлигини белгилаш;
ижара компенсацияси тўланиши бўйича мониторинг олиб бориш ва ижара компенсацияси тўланишини тўхтатиш.
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
ижтимоий уй-жойларни ижарага бериш шартномасининг намунасини ишлаб чиқсин, шу жумладан, ушбу уйларда яшаётган шахслар зиммасига юкланадиган ижтимоий мажбуриятларнинг аниқ рўйхатини белгиласин;
ижтимоий уй-жойларни ижарага бериш шартномасининг намунасини ўзининг расмий веб-сайтида ҳамда «yurxizmat.uz» махсус ахборот порталига жойлаштирсин ва туман (шаҳар) ҳокимликларига етказилишини таъминласин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
5. Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 декабрь,
737-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сон қарорига
1-ИЛОВА
Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни (кейинги ўринларда — уй-жойга муҳтож хотин-қизлар) уй-жой билан таъминлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Download 305,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish