1-амалий машғулот: Таълим-тарбия жараѐнида турли ѐшдаги болалар организмининг ўзига хос хусусиятлари. Мактабгача таълим ѐшидаги болаларнинг физиологияси



Download 21,25 Kb.
bet1/5
Sana26.04.2022
Hajmi21,25 Kb.
#583967
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-амалий машғулот(Физиология)


1-амалий машғулот: Таълим-тарбия жараѐнида турли ѐшдаги болалар организмининг ўзига хос хусусиятлари. Мактабгача таълим ѐшидаги болаларнинг физиологияси


Ишнинг мақсади: «Мактабгача таълим ѐшидаги болаларнинг ривожланиш хусусиятлари, чиниқтириш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этишнинг мақсади, тингловчиларга мактабгача таълим муассасаларида болаларни ривожлантириш хусусиятларини ўзлаштириб олишлари, ўзига нисбатан ва уни эгаллаб олиш жараѐнига нисбатан шахс сифатида ѐндашуви, тўғрироғи унга бўлган билиш истаги
Таянч тушунчалар: марказлашган, сенсор идроки, муолажа, дўстона муносабат


3-4 ѐшли болаларнинг ривожланиш хусусиятлари
3-4 ѐшли болаларнинг ривожланиш хусусиятлари: бола 3 ѐшга қадам қўйганда жисмоний ўсиши бир қадар секинлашади. Бу даврда унинг вазни 16-18 кг. атрофида, бўйи 90-100 см. гача етади. Бола жисмонан анча чиниқиб, асаб тизими тараққий этади. Таянч ҳаракат органлари такомиллашиб боради. 3 ѐшли бола ўз ҳатти-ҳаракатларини идора қилиш кўникмасига эга бўла бошлайди. Болада мустақиллик ортади, ҳиссиѐт ҳамда сенсор идроки ривожланиб боради. Жамоа бўлиб ўйнаш кўникмалари шаклланади. Уч ѐшли боланинг диққати қисман марказлашади, хотираси мустаҳкамланиб, борлиқни идрок этиш жараѐни бошланади, фараз қилиш имкониятлари вужудга келади.
Болани гавдасини тик тутишга ўргатиш, жисмоний сифатларини янада ривожлантириш ҳамда спорт турларига қизиқишини орттириш, жисмоний ҳаракат турлари билан таништириш, фаол бўлишга ундаш, турли ўйин ва машқларга қизиқиш уйғотиш муҳимдир. Машғулот вақтида болани қўл ва оѐқ ҳаракатларини машққа мувофиқлаштиришга, оѐқни судрамай, бошни эгмай енгил юришга одатлантириш ва мувозанат сақлашга ўргатиб бориш.
Чиниқтириш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш.
Эрталабки бадантарбия. Бадантарбияни очиқ ҳавода, енгил кийимда, ҳаракатларни намунага мувофиқ аниқ, изчил бажариш. Болани 45 дақиқа давомида ўйин характеридаги машқларни бажаришга одатлантириш. Тарбиячига тақлид қилиб биргаликда ҳаракат қилиш кўникмасини ўстириш, ҳаракатли ўйинларда иштирок этишга ҳамда ўйин топшириқларини бажаришга ўргатиб бориш. Ҳар куни ўтказиладиган бадантарбияни сув муолажалари билан тугаллаш (катталар кўмагида).
Чиниқтириш. Ҳаво, қуѐш, сувдан фойдаланган ҳолда чиниқтириш тадбирларини амалга ошириш. Қуѐшда чиниқтириш асосан эрталабки сайр вақтида боланинг турли фаолиятлари жараѐнида ўтказилади. Қуѐшда кун давомида 5 дақиқадан то 10 дақиқагача бўлишлари мумкин.
Болани юз қўлларини мустақил ювишга одатлантиришда давом этиш. Сувни сачратмаслик, совундан тўғри фойдаланиш, баданини хўл сочиқда артиш, ѐз ойларида очиқ ҳавода иложи борича кўпроқ бўлиш, чўмилишга, душдан фойдаланишга ўргатиш. Очиқ сув ҳавзаси (бассейнда)да чўмилиш (гигиена талабларига амал қилган ҳолда). Чўмилиш давомийлиги 5-10 дақиқа. Чўмилиш эрталабки сайрдан сўнг тушликдан олдин ўтказилади.



Download 21,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish