Мевали боғлар атрофида иҳотазорлар барпо этиш агротехникаси режа: Мевали боғлар атрофидаги иҳотазорларнинг аҳамияти; Мевали боғлар атрофида иҳотазорлар барпо этиш агротехникаси; Иҳотазорларнинг мевали боғлар ҳосилдорлигига таъсири



Download 104,74 Kb.
Sana06.02.2023
Hajmi104,74 Kb.
#908277
Bog'liq
Мевали боғлар атрофида иҳотазорлар барпо этиш

МЕВАЛИ БОҒЛАР АТРОФИДА ИҲОТАЗОРЛАР БАРПО ЭТИШ АГРОТЕХНИКАСИ ВА ИҲОТАЗОРЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ Режа: 1. Мевали боғлар атрофидаги иҳотазорларнинг аҳамияти; 2. Мевали боғлар атрофида иҳотазорлар барпо этиш агротехникаси; 3. Иҳотазорларнинг иқтисодий самарадорлиги.


Мевали боғлар ва токзорлар ҳосилдорлигининг пастлиги уларнинг кучли ва ўртача шамол эсувчи минтақаларга жойлашганидадир. Маълумки, шамол мева дарахтзорларига катта зарар етказади. Эрта баҳордаги шамоллар таъсирида уларнинг гули тўкилади ва қурийди, асалариларнинг учишига ва мева дарахтларнинг чангланишга имконият бермайди, ёзда барглар шикастланади, бутоқ ва шохлар синади, мевалар тўкилади, транспирация жараёни туфайли улар таркибидаги сув тез буғланиб намлик камаяди, тупроқ қурийди, мевалар сўлий бошлайди. қишда дарахтларга совуқ таъсир кўрсатиб уларга зарар етказади. Ўтказилган ёш ўсимликлар қаттиқ шамолда яхши тутмайди, секин ўсади, шох-шаббаси ён томонга шаклланади, ҳосилга кеч киради ва кам ҳосил беради. Дарахтларнинг қаттиқ шамол таъсирида синиб тушиш ҳоллар ҳам учраб туради.
Кучли ва ўртача шамол эсувчи минтақаларда шамолнинг зарарли таъсирини бартараф қилиш учун боғлар атрофига иҳота дарахтзорлари, боғлар ичида эса шамол кучини камайтирадиган дарахтзорлар барпо этиш керак. Иҳота дарахтзорларини эса мевали дарахт ва ток кўчатларини экишдан 2-3 йил илгари ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, суғориладиган ерларда экилган иҳота дарахтзорлар 2-3 йил ичида бўйлари 3-4 м баландликда бўлиб, оралиқ масофаларга экилган ёш нихолларни кучли шамол таъсиридан муҳофаза этиб бўлади, улар ҳосилга кирганда ҳосилдорлигини оширишга ёрдам беради.
Иҳота дарахтзорларининг фойдали томонлари қуйидагилардан иборат. Кучли шамоллар боғлар токзорлар атрофига экилган иҳота дарахтзорларига урилиб, ўз кучини йўқотади. Натижада оралиқ масофада микроиқлимлар вужудга келади, яъни шамолнинг кучи 60-70 фоизга камаяди, ёққан қорлар бир текисда тақсимланади, ер сатҳидаги ва ўсимликлардаги бўғланишлар озаяди, нисбий намлик ошади, ер ости намликлари ортади, ҳаво ҳарорати ҳам ўзгариб мева ва ток кўчатларининг нормал ривожланишига имконият яратилади ва юқоридаги ижобий омилларга асосан ҳосилдорлик ортиб боради. Шуни эътиборга олган ҳолда боғ ичида ҳам шамол кучини камайтириш учун ҳар 300-400 м да 2 қаторли баланд бўйли иҳота дарахтзорлари ўтказилиши керак.
Иҳота дарахтзорлар боғларнинг шамол уриладиган томонига жойлаштирилади. Боғнинг ҳамма томонида иҳота дарахтзорлар барпо қилиш мумкин эмас, чунки, бу боғ ҳавосининг алмашиниб туришига ноқулайлик туғдиради ҳамда қишда, эрта баҳорда боғ ичида совуқ ҳаво тўпланиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Боғлар атрофига экиладиган иҳота дарахтзорлар маҳаллий табиий шароитга мослашган дарахт ва бута дарахт турлари танлаб олинади.
Боғлар атрофига экиладиган иҳота дарахтзорлар маҳаллий табиий шароитга мослашган дарахт ва бута дарахт турлари танлаб олинади.
Улар тез ўсадиган, узоқ яшайдиган мева дарахтларини зараркунанда ва касалликлардан асрайдиган, хўжалик учун катта аҳамиятга эга (асал берадиган, тирговуч, асбоб-ускуна тайёрлаш, соват туқиш ва бошқа мақсадларда ишлатиш учун ярайдиган) бўлиши лозим. Шу мақсадда боғлар атрофига терак, тол, гледичия, яшил шумтол, қайрағоч, чинор, маклюра ва шароитга мос бошқа дарахтлар ўтказиш ўринлидир.
Суғориладиган ерларда дарахтларни қуйидаги тартибда жойлаштириш тавсия этилади:
4 қаторли иҳота дарахтзорларига:



Биринчи қатор

- Майда баргли қайрағоч

Иккинчи қатор

- оқ, кўк тераклар

Учинчи қатор

- Оддий гледичия

Тўртинчи қатор

- Яшил шумтол

5 қаторли иҳота дарахтзорларига:
Биринчи қаторга - терак, иккинчи қаторга - чинор, учинчи қаторга - майда баргли қайрағоч, тўртинчи қаторга - оддий гледичия, бешинчи қаторга -қоратол дарахти экилади.
Иҳотазорларнинг иқтисодий самарадорлиги қ/х экинларининг ҳосилдорлигини ортиши билан баҳоланади. Ҳосилдорликни ортишидан олинадиган ҳосил қуйидагича аниқланади:
U=К * S
Бу ерда
U – қўшимча ҳосил, ц;
К – 1 гектардан олинадиган қўшимча ҳосил, ц;
S – экин майдони, га; одатда 1 гектар иҳотазор 30 гектар майдонни ҳимоялайди.
Қўшимча маҳсулот миқдори қуйидагича аниқланади:
P = S* К - S1 * К1
Бу ерда:
Р – қўшимча маҳсулот, ц;
S1 –иҳотазор майдони, га;
S – экин майдони, га.
К1 – ҳимояланмаган майдондаги қ/х экини ҳосилдорлиги, ц;
Қўшимча маҳсулот қиймати қуйидагича аниқланади:
С = Р * а;
а – маҳсулот нархи.
Қўшимча маҳсулотни йиғиб олиш ва бошқа ишлар натижасида маҳсулот нархи 10% га ортади (Z1)
Накладной харажатлар (N):
N = Z1*25% / 100%;
Амортизация ажратмалари
А = Z2*K2/100;
Z2=S1*q;
Бу ерда
Z2 – иҳотазор барпо этиш харажатлари;
К – иҳотазор учун амортизация ажратмаси коэффициенти;
S1 – иҳотазор майдони, га.
q – иҳотазор барпо этиш харажатлари
Қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришнинг умумий харажатлари
R = (Z1+N)*P+A;
Иҳотазор барпо этишнинг соф фойдаси (Д)
Д=С-R;
Ўртача йиллик фойда (F)
F=Д*0,54;
Иқтисодий самарадорлик
е = F/Z2
Харажатни қоплаш муддати
Т1 =Z2/F
Харажатни умумий қопланиш муддати
Т2 =Т1+t,
Бу ерда
t – иҳотазорнинг ҳимоя функциясини бошлаш муддати. Ушбу муддат дарахт турига боғлиқ бўлиб, ушбу муддатни камайтириш мақсадида тез ўсадиган дарахт турари (терак, тол, қайрағоч, гледичия, шумтол, жийда ва бошқалар) дан фойдаланиш муқсадга мувофиқдир. Чунки, ушбу турлардан барпо этилган иҳотазорлар 3 йилда ўзининг ҳимоя функциясини бажара олади.
Download 104,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish