75
― Майли, гапир...
― Жуда бахтсиз эканингни биламан... Балки бу ёрдам бермас, лекин доим
ёнингда бўлишимни билиб қўйишингни истайман. Сени ҳеч қачон ташлаб
кетмайман, сўз бераман. Доим менга суянишинг мумкин... Сийқаси
чиққан гапга ўхшайди-ю, лекин гапим
чин юракдан эканини биласан,
тўғрими? Тирик эканман, сенга озор бермайман...
― Ҳа, Жейк, биламан. Сенга қаттиқ суяниб қолганман, сен ўйлагандан
ҳам кўпроқ ишонаман.
Жейкобнинг юзи қуёш чиққан борлиқдек ёришиб кетди.
Тия олмаган тилимни чайнаб ташлагим келди. Гапларим ёлғон эмасди,
лекин мен уни алдадим. Ҳақиқат оғир ботиши мумкин эди ва мен унга
панд берган бўлардим. У машинани учириб кетгач,
анчагача ортидан
қараб қолдим. Ич-ичимдан Жейкоб Блэк менинг акам ёки укам бўлишини
жуда-жуда истардим, у билан бемалол гаплашиш учун, ўзимни айбдор ҳис
қилмаслик учун, у ўз биродарим бўлишини жуда истардим. Худо ҳаққи,
мен Жейкобдан ўзимни овутиш учун фойдаланмаяпман,
лекин нимани
ҳис қилаётганимни тушунтириб
бера олмасдим. Қолаверса, мен ҳеч қачон
уни севишни хоҳламаганман... Бир нарсани аниқ билардим: мен сочимдан
тирноғимгача, бутун жисму жоним билан, бўшаб қолган юрагим билан
бошқасини севардим. Кучли муҳаббатинг бировга қувват берса, ўзингни
синдириши мумкинлигини ҳам билардим. Мен сингандим, қайта
таъмирга эса яроқли эмасдим.
Лекин Жейкоб менга таянч эди, у билан муносабатимиз ўзим истагандан
кўра чуқурлашганди. Унга боғланиб қолишни истамасдим, лекин ўзимни
олиб қочиб унга азоб беришни ҳам хоҳламайман. У вақт
менга даво
бўлади деб умид қиларди, мен унинг адашаётганини билардим, лекин уни
қайтаришга кучим етмасди.
Жейк менинг энг яқин дўстим, уни доим яхши кўраман, лекин бу унга
камлик қилади.
Дадам билан кўришгач, соатга қарадим. Жейкобнинг кетганига ўн беш
дақиқа бўлди, машинани мендан тез ҳайдашини ҳисобга олганда у
аллақачон етиб борган бўлиши керак. Яна бир оз сабр қилиб кейин
рақамларни тера бошладим.
Гўшакни ҳеч ким кўтармади, хавотирланиб яна тердим, бир неча марта
қўнғироқ қилганимдан кейин Билли
амакининг овози эшитилди
― Амаки, бу мен, Белламан, ― дедим ёмон хабар эшитадигандек юрагим
ҳапқириб. Жейкоб уйдами, кетганига анча бўлди...
― Ҳа, уйда, ― деди Билли амаки аллақандай ташвишли.
― Менга қўнғироқ қилмоқчи эди. Тоби йўқлиги учун хавотирландим.
― У... жуда чарчабди, шу сабаб қўнғироқ қила олмаган, — Билли амаки
худди бегонадек гапирарди; Балки ўғлининг ёнида бўлишни
истаётгандир.
— Бирор ёрдам керак бўлса айтинг. Дарров етиб бораман.
Do'stlaringiz bilan baham: