55
― Бу мактабга келганимга кеча бир йил бўлибди.
― Кўп нарса ўзгармади, назаримда, — деди Анжела Лорен ва Жессика
томонга ишора қилиб.
― Ҳа, мен ҳам шуни ўйлаб тургандим, — жилмайдим.
VII боб. Қайтарилиш
Бу ерда нима қилаётганимни ўзим ҳам билмасдим. Яна ўзимни қийноққа
солмоқчиманми? Тезроқ Ла-Пушга қайтиб, Жейкобнинг ёнида бўлишим
керак.
Фақат ўша ерда ўзимни енгил ҳис қиламан. Бу ерга келиш энг нотўғри
фикр.
Лекин барибир йўлимни тўсган майсаларни ёриб ўтиб
олдинга
интилавердим.
Қўлларим титраб, рулни маҳкамроқ қисдим. Мен билан рўй бераётган
ўзгаришларнинг сабаби тунги даҳшатли тушларим эканлигини билардим,
ҳатто уйғоқлигимда ҳам даҳшатлар юрагимни кемирарди. Тушимда
кимнидир
қидираман, топмоқчи бўламан. Қўлим етмаслигини, имконсиз
ишлигини сезсам- да, лекин унинг аллақаерларда борлигини билардим.
Мен ҳақиқатни тан олгим келмай ўрмон оралаб баҳона қидирардим.
https://telegram.me/e_kutubxona
56
Аслида унинг овозини яна эшитмоқчи эдим. Ўшанда унинг овозини худди
ёнгинамда тургандек эшитдим. Лекин бу фараҳбахш лаҳзалар узоқ давом
этмади. Тезда азобли оғриқ яна бостириб келишини билардим. Шунга
қарамай уни яна бир бор эшитиш учун бу ерга келгандим. Энди ўша
Жессика билан кинога борган оқшомимдаги ҳолатни қайтаришим керак
эди. Ўхшаш шароит калит вазифасини ўтайди деб ўйлардим.
Шу сабаб унинг уйига йўл олдим. Туғилган куним ўтган ўша машъум
оқшомдан кейин бу ерга қайтиб келмагандим.
Худди чакалакзордек
тўсилган йўл чўзилгандан чўзилди. Ўт босиб кетгани учун сўқмоқ таниб
бўлмас даражага келганди.
Уйни топа олмасам нима бўлади? Ўз хаёлимдан ўзим қалтираб кетдим.
Балки уй ҳам жойида бўлмаса-чи? Ниҳоят сайҳонлик кўринди. Лекин
табиат уй эгалари қайтишини кутмаганди, уй атрофини баланд ўт-
ўланлар, қирққулоқлар босиб кетганди. Ҳатто уй йўлаги ҳам чакалакзорга
айланганди. Уй жойида эди-ю, лекин таниб бўлмас даражага келганди,
атрофида ҳеч нима ўзгармаган бўлса-да,
ойналаридан бўшлиқ
қичқирарди. Ҳашаматли уйни неча марта кўрган бўлсам-да,
биринчи
марта уни вампирлар маконига ўхшатдим. Уйга яқинлашишга қўрқиб
тормозни босдим. Овоз эшитилармикан деган умидда қулоқ тугдим, лекин
атрофда ваҳимали сукунат ҳукмрон эди. Балки ўша тундагига ўхшаб бир
қадам олдинга юрсам овози эшитилар.
Секин машинадан тушиб,
қирққулоқлар орасига
қадам босдим. Оёқларим қалтираб, секин уй томон
юрдим. Лекин у ерда ҳеч ким йўқ эди, уй жойида турар, лекин энди у
менга бегона эди. Ойнадан ичкарига қарагим келмади. Бўм-бўш уйни
кўриб чидай олмаслигимни билардим.
Бувим вафот этганда, ойим уйда ёлғиз қолишга қўрқиб қолганди. Ойнадан
қараб жиҳозларнинг ўша мен оҳирги марта кўрган
жойида турганини,
девордаги картиналар, айниқса роялни кўрсам соғинчдан, ёлғизликдан
адо бўлишим тайин.
Бу уйдагилар ундаги қувончни ҳам ўзлари билан олиб кетишган, энди у
жонсиз эди. Уйдаги нарсалар худди менга ўхшаб унутилган ва ташландиқ
ҳолга келганди.
Худди мендек жонсиз... Йиғлаганча пикапимга қараб югурдим. Худди
одамлар орасига қайтишга шошилгандек югурардим. Ўзимни бўшашиб
қолгандек ҳис қилиб, тезроқ Жейкобни кўргим келарди. Энди бошқа
дардга мубтало бўлдим, шекилли, яъни бефарқликдан қутилиб, ким
биландир гаплашишга эҳтиёжим кучайиб кетганди. Лекин ҳозир буни
ўйлагим келмас, йиғи аралаш машинамни учириб борардим. Худди ўз
хаёллларимдан қочмоқчидек...
Жейкоб мени кутиб турарди. Уни кўриб
бирдан енгил тортдим, нафас
олишим ҳам енгиллашди.
― Салом, Белла, — деди у мени кўрибоқ.
― Салом, — дедим мен ҳам нафасимни ростлаб жилмайдим. Кейин
деразадан қараб турган Билли амакига қўл силтаб қўйдим.
― Кетдик, ишлаймиз, - деди у сабрсизлик билан.
Do'stlaringiz bilan baham: