Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


95
бўлаётгандир? Энди тушундим, балки уни тинч қўйишим керакдир?
Худди шундай қиламан, шуниси тўғри.
― Кечир, Жейкоб... Илгарироқ сенга муносабатимни ўзгартира
олмаганим учун. Балки... балки мен ўзгаришим керакдир, —
умидсизланиб шивирлай бошладим. — Балки вақт берарсан... Лекин
ҳозир мени ташлаб кетма, Жейкоб!
Бунга чидай олмайман.
Жейкобнинг юзидаги ғазаб азобга ўрнини бўшатди. Титраган қўлларини
мен томон чўзди:
― Бундай хаёлларга борма, илтимос. Ўзингни айблама, Велла. Ҳамма гап
менинг ўзимда! Онт ичаман, сенинг айбинг йўқ.
― Мен айбдорман ҳаммасига. Бошқа қанақа сабаб бўлиши мумкин?
― Шуни назарда тутяпманки, мен... — унинг ўзи билан ўзи курашаётгани
сезилиб турарди. Исённи босиш учун бор кучини ишга солиб овози
хириллаб чиқди: — Мен сенга энди дўст бўла олмайман. Энди илгариги
Жейкоб эмасман!
Мен сенга муносиб эмасман...
― Нима?! — бунақасини кутмаганим учун қотиб қолдим. — Нималар
деяпсан? Сен мендан яхшироқсан! Сен жудаям яхшисан. Ким сенга айтди
бу гапни? Бу ёлгонни улар миянгга қуйишдими? — уй томон ишора қилиб
бақирдим.
― Ҳеч ким миямга қуйгани йўқ! Ўзим биламан! ― унинг юзи яна тошдек
қотди.
― Сен менинг дўстимсан, Жейк. Илтимос, ундай қилма!
У ортига тисарилди.
― Кечир, Белла, — деди ва ўгирилиб уйига қараб югурди.
Мен жойимда қотиб қолдим. Унинг уйи олтита давангир йигит учун
кичиклик қиларди. Лекин уйда қилт этган ҳаракат сезилмасди. Худди бўм-
бўшдек. Ёмғир майдалаб ёға бошлади. Мен эса уйдан кўз узмай
туравердим.
Жейкоб қайтади. У қайтиши керак!
Кўп ўтмай ёмғир кучайиб, шамол турди. Ёмғир селга айланиб, челаклаб
қуйишга ўтди. Сочларим ҳўл бўлиб юзимга, бўйнимга ёпишиб қолган
бўлса-да, жойимдан жилмай кутардим. Ниҳоят эшик очилганини кўриб,
енгил тортиб олдинга интилдим. Лекин остонада аравачада ўтирган Билли
пайдо бўлди, ортидан ҳеч ким кўринмади.
― Белла, ҳозиргина даданг қўнғироқ қилди. Унга сени йўлга тушди деб
айтдим, — кўзлари тўла афсус эди.
Унинг ачингани мени буткул адо қилди. Жавоб бермай, судралгудек
бўлиб, машинамга ўтирдим.
― Бундан баттар бўлиши мумкин эди! Ҳали ҳаммаси яхши бўлади! —
овоз чиқариб ўзимни тинчлантира бошладим. Ростдан ҳам бу ҳаёт тугади
дегани эмас-ку! Бу шунчаки сўнгги ойларда мен яшаган дунёнинг тугаши
эди. Бор-йўғи шу!

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish