Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


52
айвонга олиб чиқишга тўғри келди. Ўрмон ёқасида, хушчақчақ даврада
спагетти ейишнинг ўз гашти бор эди. Ҳамма бараварига гапирар, ҳеч ким
бир-бирини эшитмасди. Шунча одамнинг орасидан дадам ҳар замонда
менга зимдан қараб қўяётганини сезардим. Овқатланиб бўлсак-да, бу
қувноқ даврани тарк этгим келмасди. Лекин томчилашни бошлаган ёмғир
қуйиб юбормасидан йўлга чиқиш кераклигини билиб, ҳамма тарқала
бошлади. Қайтишда дадам куни бўйи нима қилганимни сўради. Мен
деярли рост гапирдим, "Кун бўйи машина деталларини
сотиб олиб, кейин
уларни гаражга олиб келиб кўздан кечирдик", дедим.
― Яна қачон келмоқчисан уларникига? - сўради дадам ўзини бепарво
кўрсатишга уриниб.
― Эртага дарсдан кейин келсам керак... Хавотирланманг, дарсларимни шу
ерда қиламан.
Унда яхши, — деди дадам сўзларни чертиб-чертиб.
Уйга етиб келганимизда яна ўз-ўзидан асабийлаша бошладим.
Жейкобнинг ёнида ўзимни бахтли ҳис қилганим эртакдек ниҳоясига етиб,
уйимиз остонасидан ўтишим билан совуқ қўрқув босди. Бу кеча ҳам
ухлай олмасам керак. Вақт ўтказиш учун почтамни текширдим, онамдан
хат келибди. У ҳаётига доир гапларни батафсил ёзганди.
Онамга анчадан буён хат ёзмаганимга виждоним қийналди. Шунчалик
ҳам худбин бўламанми, фақат ўз муаммоларимни ўйлабман, онам
хавотирлангандир деб хаёлимга ҳам келтирмабман. Тезда жавоб ёздим,
ҳаётимдаги ўзгаришларни ёзишни ҳам унутмадим. Бу хатим охирги
ойлардаги мактубларимдан кескин фарқ қиларди. Онам хурсанд бўлиши
аниқ. Энди тез-тез хат ёзиб тураман. Кейин бир оз
дарс қилдим. Кун бўйи
хурсанд кайфиятда юришим тунда яхши ухлашимга кафолат бўла
олмаслигини билардим...
Қанча ухлаганимни билмайман, қўрқувдан чинқириб уйғониб кетдим.
Ўзимга келиш учун қимирламай ёришиб келаётган осмонга тикилиб
ётдим.
Бу кеча кўрган тушим аввалгиларига ўхшамасди, бу гал ўрмонда ёлғиз
эмасдим. Негадир тушимда мени ўрмондан топиб олган Сэмни ҳам
кўрдим. У мендан даҳшатли сирни яширмоқчидек қараб турар, гапирмаса
ҳам негадир ундан қўрқардим... Нонушта маҳали дадам яна мени зимдан
кузатди. Уни ҳам тушунса бўлади, бир неча ой тарки дунё қилгандек
яшаб, бугун бирдан ҳаётга қайтганимга ишонгиси келмасди. Бунга
кўникиш учун вақт керак. Қолаверса, икки кунда тузалиб қолганимга
ўзимнинг ҳам ишонгим келмасди. Мактабда эса ҳаммаси
аксинча эди. У
ерда ҳеч ким менга эътибор бермас, биринчи марта мактабга келганимда
ҳеч кимнинг эътиборини тортмасликни шунчалик хоҳлагандимки, ҳозир
айнан шу ниятимга етгандим. Ўқувчилар ҳам, ўқитувчилар ҳам худди
мени кўрмаётгандек эътибор беришмасди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish