Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


61
— Гарчи у мени калака қилаётган бўлсада, овозидан асабийлашаётгани
сезилиб турарди.
― Қоядан сакраш кўнгилочар ишми?! - ишонқирамай йигитларга
қарадим.
Шу пайт иккинчи йигит ҳам қоя четига яқинлашди ва чиройли ҳаракат
билан бўшлиққа қараб учиб кетди. Назаримда у туби йўқ ўпқонга
тушаётгандек туюлди, ҳозир парча-парча бўлиб кетади, деб кўзимни
юмиб олдим.
― Тавба, бу ер жуда баланд-ку, дедим мен ҳайратимни яшира олмай
қайтиб жойимга ўтирарканман. — Камида юз фут чиқса керак.
― Тўғри, шу сабаб бошқа болалар пастроқдаги қоядан сакрашади. Булар
эсини еган, олифталар! Ўзларининг қанчалик кучли эканликларини
намойиш этиб, мақтанишмоқчидир-да! Қолаверса, бугун ҳаво совуқ, сув
ҳам ёқимли бўлмаса керак, — Жейкоб йигитлар томонга норози қараб
қўйди. Унинг жаҳли чиққанини сира кўрмаганим учун ҳайрон бўлдим.
― Сен ҳам қоядан сакрай оласанми?
― Албатта! — У беписанд лабини бурди. — Бу зўр машғулот, албатта бир
оз қалтис, лекин маза қиласан!
Мен бунақа қалтис ишни умрим бино бўлиб кўрмагандим.
― Жейкоб, — дедим кўзларимни катта-катта қилиб. — Мени ҳам
сакрагим келяпти!
Унинг юзи норозиликдан буришиб кетди.
― Ҳозиргина Сэм учун "Тез ёрдам" чақирмоқчи бўлиб тургандинг-ку! -
эслатди у менга. У шунча узоқ масофадан Сэмни таниганига қойил
қолдим.
― Барибир сакраб кўрмоқчиман! - дедим яна машинани тўхтатиб эшикни
очарканман. Жейкоб шошиб қўлимдан тутиб қолди.
Бугун эмас, майлими? Кунлар исисин, кейин келамиз...
― Майли, келишдик, — дедим океандан келган совуқҳаводан жунжикиб. 

Лекин тезроқ сакраб кўргим келяпти.
― Тезроқ дейсанми? — пешанасини тириштирди у. — Баъзида жуда
ғалати гапларни гапирасан-а, Белла? Ўзингга ҳам сезиладими?
Мен хўрсиниб "сезилади" деб қўйдим.
― Лекин биз бу қоядан сакрамаймиз.
Учинчи йигит бошқалардан ҳам узоқроққа сакраганини, бўшлиқ бўйлаб
парвоз қилаётганини кўриб энтикдим. У ҳавода қайта-қайта айланар, худи
парашюти бордек бехавотир ҳаракат қиларди. Назаримда у ўта беташвиш,
эркин туюлди, унга ҳавасим келди.
― Майли, — рози бўлдим. — Биринчи марта пастроқдан сакраймиз.
Энди Жейкоб хўрсинди:
― Аслида бу ерга мотоциклларни синовдан ўтказишга келгандик, ёки
фикринг ўзгардими? — деб эслатди.
― Ҳа, албатта, ― дедим охирги йигитнинг сувга сакрашидан зўрға кўз
узарканман, машина эшигини ёпдим.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish