Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


202
Мендан қанчалик чиройли, мукаммал бўлмасин, у менга боғланиб
қолганди. Худди мен унга боғланиб қолганим каби. Мен доим унга
тегишли бўлганим каби у ҳам фақат менга тегишли эди. Балки онгим
менга шуни айтмоқчи бўлгандир.
― Ҳаммаси тушунарли, тушундим!
― Нимани тушундинг? — сўради у сабр билан жавобимни кутаркан.
― Сен мени севасан, ― дедим бу кашфиёт кўнглимни равшан қилди.
У ҳамон хавотир аралаш тикилиб турсада, мен яхши кўрадигандек лабини
бир томонга жимириб табассум қилди: Хақиқатдан ҳам яхши кўраман.
Юрагим қинидан чиққудек уриб кетди. Нафасим бўғзимга тиқилди. У
ростдан ҳам бир умр мен билан бўлишни истарди, худди мен доим унинг
ёнида бўлишни хоҳлагандек. Фақат менинг одамликдан воз кечишимни
истамасди, шу сабаб қаттиқ қайғуга ботган ва мени одам шаклида
қолишим учун мендан узоқ юришга ҳам рози бўлган. Лекин менга
қалбимдан воз кечишдан ҳам кўра, ундан воз кечиш қийинроқ эди. У
менга узоқ тикилиб турдида, кейин қаттиқ бағрига босди.
― Биласанми, сен мендан кўра яхшироқ эплаяпсан.
― Нимани?
― Қийинчиликларни енгиб ўтишни айтяпман. Ҳар ҳолда сен ҳаракат
қилгансан. Эрталаб уйқудан туриб, даданг учун бўлса ҳам ўзингни
хурсанд
тутишга урингансан. Мен эса... Мен Викторияни изидан
тушмаган пайтимда
бутунлай дунёдан юз ўгиргандим десам ҳам бўлади.
Ҳатто оила аъзоларим учун
ҳам очилиб юра олмасдим. Ҳеч кимни кўргим
келмасди. Айтишга ҳам уяламан,
лекин уззукун ўкрагимни ерга бериб,
ўзимни қўлга ололмай, бесамар бир
нуқтага тикилиб ётганларимни
эсласам... Билганингдек, мен ҳам товушларни эшитиб турардим...
У менга аҳмоққа қарагандек қарамаганидан енгил тортдим. У менга...
муҳаббат билан тикилиб турарди.
― Мен фақат сенинг товушингни эшитардим, — гапини тўғриладим.
У жилмайганча қўлимдан судради. Узоқдан оқариб уй кўриниб турарди. У
мени қоронғу уйга олиб кириб чироқни ёқди. Меҳмонхона бир пайтлар
мен
кўргандек, ўзгармаганди. Эдвард секингина оила аъзоларини
чақирди. Тўсатдан
ёнгинамда пайдо бўлган Карлайлни кўриб чўчиб
тушдим.
― Сени яна кўриб турганимдан хурсандман, Белла, ― жилмайди у. —
Сенга
бирор ёрдамимиз керакми? Эрта тонгдан фақат бизни кўриш учун
келмагандирсан?
Мен бош силкидим.
― Мен ҳаммаларингиз билан гаплашиб олмоқчиман. Муҳим масала
хусусида.
Гап орасида Эдвардга кўз қирим билан қараб улгурдим, Карлайл ҳам
мендек
ўгирилди.
― Албатта, — деди Карлайл. — Бошқа жойда гаплаша қолайлик. — У
шундай дея йўл-йўлакай чироқларни ёқиб ошхона томон йўл бошлади.
Овал
шаклидаги стол ёнига келганимда, мен учун стулни суриб берди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish