Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


197
Унинг гапларига ишонгим келарди. Лекин менинг ҳаётим ҳам шундай
таърифлардан мустасно эмас.
― Кўзларинг кўникади, ― шивирладим.
― Ҳамма муаммо шунда, кўника олмаяпти.
― Балки ақлдан озгандирсан?!
― Ақлдан озганим йўқ, бу муҳаббат. — у аччиқ жилмайди:
― Чунки фақат озор беряпти. Сен билан юрагим салкам тўқсон йилдан
сўнг яна уришни бошлади, лекин бу жуда ёқимли эди. Худди яна менинг
юрагимни олиб қўйишгандек. Худдики мен боримни сен билан шу ерда
қолдиргандек эдим...
― Ажойиб, — дедим нима дейишни билмай.
― Ажойиб дейсанми? — унинг чиройли қошлари яна чимирилди.
― Назаримда сен ўзинг ҳақингда эмас, мен ҳақимда гапираётгандексан.
Мен ҳам худди ўзимни йўқотиб қўйгандек бўлдим, — ўпкам тўлиб,
чуқур-чуқур нафас олдим. — Мен ҳам юрагимни бой бергандек ҳис
қилдим ўзимни.
У кўзларини юмиб юрагимга қулоғини қўйди, сочларидан таралаётган
ифордан бошим айланди.
― Унда қидириш жиннилик эмасми? — сўрадим тушунмай. Юрагим
кўксимда куйларди.
― Йўқ, ― деди у. ― Буни жинниликка қиёслаб бўлмайди. Бу мажбурият.
― Қанақасига?
― Масалан, Виктория сенга хавф солмай қўйган тақдирда ҳам, мен унинг
изига тушгандим. Аввал Американинг Техасида изидан тушгандим, лекин
мен адашиб Бразилияга ўтиб кетганимда у бу томонларга келибди...
― Сен Бразилияга Викторияни пойлаш учун борганмидинг? — қичқириб
юбордим.
― Ҳа, лекин изқуварлигим муваффақиятсиз якун топди, — деди менинг
ҳовлиққанимни тушуна олмай. — Лекин бу гал уни қўлдан чиқармайман.
У шаҳримиз ҳавосини ва тинчлигини бузишига йўл қўймайман.
Агар у Жаспер ёки Эмметдан илтимос қилса, улар рад этишмайди. Бу
олдинги тасаввурим — Жейкоб ва Элис бир-бирига еб қўйгудек тикилиб
турганини тасаввур қилганимдан ҳам ёмон. Эдвардни уларнинг ёнида
тасаввур қила олмасдим,
― Энди у тамом бўлди, балки бир оз вақтни чўзгандирман, лекин энди
ҳам, кейинроқ ҳам...
Мен яна унинг гапини бўлдим: Ҳозиргина кетмасликка ваъда бердинг-ку!
Ахир унинг изидан кетсанг...
― Ваъдамда тураман, Белла. Лекин Викториянинг умри поёнига етди.
― Шошилма, — дедим ваҳимани босиш учун. — Балки у қайтмас.
Жейкоб уни қўрқитиб қўйди. Энди уни қидиришга ҳожат йўқ. Қолаверса,
менда Викториядан бошқа ҳам муаммолар мавжуд.
― Тўғри айтасан, турланувчилар ҳам катта муаммо.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish