Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


“Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун чиқар йўл



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

“Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун чиқар йўл 
(пайдо) 
қилади, уни 
ўйламаган томонидан ризқлантиради”
(“Талоқ” сураси, 2-3-оятлар).
Қайси банда Аллоҳ таолога тақво қилса, Парвардигори буюрган амалларни ихлос билан бажарса, 
қайтарганларидан сақланса, Аллоҳ уни ҳар қандай ғам-андуҳдан чиқаради, дунѐ ва охират машаққатидан 
халос этади, хаѐлига келмаган тарафдан ризқини етказади. 
3. Тоат-ибодатга бел боғлаш, намозда мустаҳкам бўлиш. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: Аллоҳ таоло 
айтади: “Эй одам боласи, ибодатимга фориғ бўл. Шунда қалбингни бойликка тўлдираман, фақирлигингни 
кетказаман. Акс ҳолда қўлингни иш билан банд қилиб қўяман, фақирлигингни кетказмайман” (Термизий, 
Ибн Можа, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ривояти. Ҳадис
санади ҳасан). 
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Агар Набий соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам оилаларига ризқдан танглик етса, уларни намоз ўқишга буюрардилар, “Аҳлингизни намоз ўқишга 
буюринг, ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!” оятини қироат қилардилар” (Табароний, Абу 
Нуайм, Зиѐ Мақдисий ривояти. Табароний ровийлари ишончли кишилар). 
4. Кўп истиғфор айтиш. 
Каломуллоҳда Нуҳ алайҳиссалом тилидан шундай дейилган:
“Кейин мен: “Парвардигорингиздан 
мағфират сўранг. Албатта У ўта мағфиратли Зотдир. 
(Шунда)
У Зот устингизга осмондан ѐмғир 
қуйдиради, сизларга мол-дунѐ, бола-чақа билан мадад беради, сизларга боғу бўстонлар, оқар дарѐлар 
(ато)
 қилади”, дедим”
(“Нуҳ” сураси, 10-12-оятлар).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан 
чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, 
Ҳоким ривояти). 
5. Кўп салавот айтиш. 
Ҳиббон ибн Мунқиздан ривоят қилинишича, бир киши: “Ё Расулуллоҳ, салавотимнинг учдан бирини 
сизга бағишлайман”, деди. У зот: “Ҳа, агар хоҳласанг (шундай қил)”, дедилар. “Учдан иккисини сизга 
бағишлайман”, деди. У зот: “Ҳа, (қилавер)”, дедилар. Ҳалиги одам: “У ҳолда салавотимнинг ҳаммасини 
сизга бағишлайман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У ҳолда дунѐю охират 
ташвишларида Аллоҳ сен учун кифоя қилади”, дедилар (Табароний ҳасан санад билан ривоят қилган). 
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ким менга бир кунда 100 
марта салавот айтса, Аллоҳ унинг 100 та ҳожатини – охиратидан 70 тасини, дунѐсидан 30 тасини раво 
қилади”, дейилган (Ибн Мандаҳ ривояти. Ибн Қаййим уни “Жалоул афҳом”да келтирган). 
6. “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”ни кўп айтиш. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким 
“Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”, деса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Улар ичида энг енгили 
ғам-ташвишдир” (Ҳоким, Табароний ривояти. Ҳокимга кўра, ҳадис санади саҳиҳ). 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ 
кимга бир неъмат берган бўлса, Аллоҳга ҳамд айтишни кўпайтирсин! Кимнинг гуноҳлари кўпайиб кетса, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


113 
Аллоҳга истиғфор айтсин! Кимнинг ризқи кечикса, “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”ни кўп айтсин” 
(Табароний ривояти. Ҳадис санади заиф). 
7. Садақа бериш, силаи раҳм қилиш. 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Ризқи кенг бўлиши, ажали кечиктирилиши (яъни, умри узоқ бўлиши) кимни хурсанд қилса, қариндошлик 
алоқаларини боғласин!” деганларини эшитганман” (Бухорий, Аҳмад ривояти). 
8. Ёлғондан тийилиш, рост гапириш, омонатдор бўлиш. 
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
шундай деганлар: “Сотувчи билан харидор магар (келишув жойидан) йироқлашмаса, (савдони бузиш) 
ихтиѐри ўзларида (бўлади). Агар улар (молнинг сифатини, баҳосини айтишда) тўғри гапирса, (молидаги 
нуқсон-камчиликни рўй-рост) баѐн этса, иккисига савдода барака берилади. Агар (маҳсулот камчилигини) 
беркитса, алдаса, иккиси савдосидан барака кетади” (Бухорий, Муслим ривояти). 
Бир ривоятда: “Омонатдорлик ризқни, хиѐнат эса камбағалликни жалб қилади”, дейилган (Қузоий 
“Муснадуш шиҳоб”да Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ҳасан санад билан ривоят қилган). 
9. Тунда Воқеа сурасини ўқиш. 
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким ҳар 
кеча Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор камбағалликка дучор бўлмайди” (Абу Яъло, Байҳақий ривояти). 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Воқеа сураси бойлик (келтирувчи) сурадир. Уни ўқинг, фарзандларингизга ўргатинг” (Ибн Мардавайҳ 
ривояти). 
10. Тонгда Ёсин сурасини ўқиш. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво 
этилади”, деб айтганлар (Доримий заиф санад билан ривоят қилган). 
Кимда-ким тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан 
ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади. 
Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот 
беради, мурод-мақсадига етади. 
Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар 
арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар 
анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади. 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни 
енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади” (Доримий ҳасан санад билан ривоят 
қилган). 
Биз мўмин-мусулмонларга фақат охират саодати эмас, дунѐда ҳам муваффақият қозониш йўллари 
ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин. 
Яҳѐ ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. 
Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга 
хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир” (Ибн Зурайс ривояти). 
11. Иш юришмаслигига, бўлар-бўлмасга асабийлашиш, дангасалик, уйқучилик, масъулият ҳиси 
йўқолишига кўз тегиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу муаммо шаръий дам солиш билан ҳал этилади. 
“Фотиҳа”, “Оятул курсий”, “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” суралари билан дам солинса, мазкур суралар доим 
ўқиб юрилса, Аллоҳнинг изни билан наф беради. 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish