Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


унга битта ҳасана ѐзади, ундан битта гуноҳни ўчиради, мартабасини бир поғона юқори кўтаради



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

унга битта ҳасана ѐзади, ундан битта гуноҳни ўчиради, мартабасини бир поғона юқори кўтаради. 
Шундай экан, саждани кўпайтиринглар!” (Ибн Можа, Абу Нуайм ривоят қилган. Ҳадис санади 
ҳасан). 
Абу Фотимадан ривоят қилинади: “Мен бир куни: “Эй Расулуллоҳ, менга бир амални ўргатинг, 
токи унда мустаҳкам бўлай”, дедим. Шунда у зот: “Сен (кўп) сажда қил. Чунки Аллоҳ учун бир марта 
сажда қилсанг У Зот мартабангни бир поғона кўтаради, битта гуноҳингни кечиради”, деб марҳамат 
қилдилар
14
”. 
Самодаги, ердаги барча жониворлар, фаришталар Аллоҳга сажда қилади, У Зот нақадар 
буюклигига тан беради. Тирик мавжудотлар ичида энг шарафлиси бўлмиш инсон Яратган Эгасига 
бўйин эгиш билан ўз мавқеига мос, бандалик мақомига хос иш қилган бўлади. Бир нарсани доим ѐдда 
сақлайлик: бу фоний дунѐда ўқиладиган намоз боқий оламда бахт-саодатга эришиш учун асосий 
воситадир. Тоат-ибодат қилмасдан нажот топиш, жаннат калитини қўлга киритиш имкони йўқ. 
ИЛК НАМОЗ, ИЛК САЖДА 
(Ибратли ҳикоя) 
Бу ҳикоя АҚШдаги Канзас университети математика ўқитувчиси, профессор Жефри Лангнинг 
“Мен мусулмон бўлган кун” номли китобидан олинди. Унда профессор Ислом динини қабул қилгач, 
биринчи ўқиган намози ҳақида ѐзади: 
“Мусулмон бўлган куним масжид имоми менга намоз ўқиш тартиб-қоидалари ҳақидаги китобча 
ҳадя қилди. Буни кўрган баъзи мусулмон ўқувчилар: “Нафсингизга оғир келадиган ишларда 
шошилманг, секин-аста ўрганиб оласиз”, дейишди. Мен эса ҳайрон бўлдим: намоз ўқиш шунчалик 
қийин ишми? Шу ўй билан бир нарсага қарор қилдим – беш вақт намозни ўрганиб, бугунданоқ ўқишга 
киришаман! 
Ўша куни ним қоронғи хонамда ўтириб олиб, китобчадаги суратларни, дуоларни ўқиб чиқдим, 
намоздаги амалларни ўзлаштиришга, сураларнинг арабча ўқилиши билан бирга инглизча маъноларини 
тушунишга ҳаракат қилдим. Намозга тайѐр эканимга ишонч ҳосил қилганимда тун яримлаб қолганди. 
Демак, хуфтон намозидан бошлайман. 
Таҳорат олиш учун ювиниш хонасига кирдим, китобга қараб-қараб тартиб бўйича шошилмай 
таҳорат олдим. Кейин хонага кирдим. Қиблани тахмин қилиб, хона ўртасига жойнамоз солдим. Лекин 
шу пайт эшик очиқмасмикан, деган хавотир хаѐлимдан ўтди. Бориб қарадим, ѐпган эканман. Намозга 
турдим, чуқур нафас олдим. Кейин қўлларимни кўтардим. “Аллоҳу акбар” деб такбир айтдим-у
овозимни ҳеч ким эшитмаяптими, деган хаѐл билан деразага қарадим. Парда очиқ эди. Ўша заҳоти 
дераза олдига бордим, мени кузатишмаяптимикан, деб ташқарига қарадим, ҳеч ким йўқ. Пардани 
яхшилаб ѐпиб, намозга қайтдим. Аввал Фотиҳани, ортидан қисқа суралардан бирини ўқидим (Арабча 
ўқишга жуда қийналдим. Агар ўшанда бирон араб мени эшитса, ҳеч нарсани тушунмасди). Сўнг паст 
овоз билан такбир айтдим, рукуъ қилдим, қўлимни тиззам устига қўйдим. Шу пайтгача белим ҳеч 
кимнинг қаршисида бунчалик қайишмаганди
15
. Уч марта “Субҳаана роббиял азийм”, кейин қаддимни 
тиклаб, “Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ, роббанаа лакал ҳамд”, дедим. Юрагим уриши тезлашди, ҳаяжоним 
ортди. Энди саждага навбат келганди. Безовта нигоҳларим саждагоҳга қадалди: “Наҳотки мен хожаси 
ҳузуридаги қулдай қўлларимни, тиззамни ерга қўйсам?! Наҳотки ўзимни ўзим хор қилиб, бурнимни ерга 
14
Ибн Можа саҳиҳ санад билан ривоят қилган. 
15
“Қайишмоқ”, “майишмоқ” феъллари “эгилмоқ”, “бўй бермоқ”, “тер тўкмоқ”, “жон куйдирмоқ” маъноларида 
қўлланади. 


12 
ишқасам?! Йўқ, бундай қилолмайман!” Шу ўйлар билан жойимда михлангандек ўтириб қолдим. Туриб 
кетай десам, оѐқларим қотиб қолгандек эди. Вужудим ўзимга бўйсунмади. Хўжайини олдида бош эгган 
хизматкордек пешонамни саждага қўя олмасдим. Чунки бундай қилишни хорлик деб билардим. Бу 
ҳолатимни кўрса, яқинларим мени масхаралашини ўйладим, қулоқларим остида дўстларимнинг 
қаҳқаҳалари эшитилаѐтгандек бўлди: “Сан-Франсискода араблар кўпайиб, шўрлик шу аҳволга тушиб 
қолибди” деганга ўхшаш сўзларни ўйлаб, ночор ҳолатда турардим. Бироз тараддудлангач, пароканда 
хаѐлларни бир четга суриб, “Йўқ!” дедим ўзимга, “Бошладимми, ортга қайтмайман! Ёрдам бер, Аллоҳ!” 
дея ўзимни мажбурлаб эгилдим, бошимни саждага қўйдим, бурним ерга тегди. Уч марта “Субҳаана 
роббиял аълаа” дедим. Саждадан бошимни кўтариб ўтирдим. Кейин яна саждага бордим. “Аллоҳу 
акбар” дея ўрнимдан турарканман, ғурурим билан тинмай баҳслашардим... 
Кейинги ракатлар, саждалар анча осон кечди. Икки ѐнимга салом бераѐтганимда вужудимда 
қаттиқ ҳорғинлик ҳис этдим. Воажаб, намоз ўқиш шунчалик мушкул ишми? Ўтирган жойимда нафсим 
билан кечган жангни ўйладим. Ўзимни гўѐ катта бир жанггоҳда ғолиб чиққан паҳлавондек тасаввур 
қилдим. Шу ўйлар хаѐлимга келиши билан борлиғимни уят, пушаймонлик ҳислари қамраб олди, бошим 
эгилди. Кейин йиғлай бошладим: “Ё Аллоҳ, жоҳиллигимни, манманлигимни авф эт. Ўзингга маълум, 
мен узоқ йўл босиб келдим. Бу ѐруғ йўл бошидаман. Олдимда яна босиб ўтишим зарур узоқ йўл 
турибди. Ўзинг мададкор бўл...” 
Шу тариқа титроқ ичида қолган танамга ѐйилган роҳатбахш ҳаловат виждонимгача етиб келди, 
гўѐ Аллоҳ таолонинг раҳмати танамдаги кичик зарраларгача қамраб олди. Қалб тубидан чиққан, васф 
этиш қийин бир эпкин вужудимни эгаллади. Сесканиб кетдим. Кўз ўнгимда гўѐ чексиз раҳмат уммони 
мавж урарди. Шунда ўзим билмаган ҳолда кўзларимдан ѐш оқа бошлади. Жуда тотли йиғи эди бу. 
Кўзѐшларим оққани сари ичимга сизиб кираѐтган раҳмат уммонига ғарқ бўлаѐтгандек сезардим ўзимни. 
Гўѐ баланд бир тўсиқ очилиб, ичимдаги ғам-қайғу сел каби оқиб кетарди. Ўша пайтдаги ҳиссиѐтларим 
изоҳини энди топгандекман: биз чин дилдан тавба қилганимизда Аллоҳ азза ва жалла гуноҳларимизни 
кечирар, қалбимизга шифо берар экан... 
Бошим эгик ҳолда узоқ ўтирдим. Бутун танамда ажиб бир тароват ҳукм сурарди. Шу дамда 
Аллоҳ таолога, намозга жуда муҳтожлигимни, энди уларсиз яшаш имконсизлигини тушундим. 
Ўрнимдан турарканман, дуога қўл очдим: “Эй Аллоҳ, агар мен Сенга яна куфр келтиришга журъат 
этсам, жонимни ол, токи ҳузурингга имоним билан борай. Хато-камчиликсиз яшаш жуда қийинлигини 
биламан. Шу дақиқалардан ишондимки, Сенинг борлигингни инкор этадиган бўлсам, ҳаѐтнинг менга 
кераги йўқ. Сенсиз ҳатто бир кун ҳам яшай олмайман
16
!” 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish