Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


биронтангизнинг кечки овқати



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

биронтангизнинг кечки овқати (олдига) қўйилганда намозга иқомат айтилса, аввал овқатдан 
бошласин, ундан фориғ бўлгунича шошилмасин” (Бухорий, Термизий, Ибн Можа ривоят қилган). 
Маълумки, муборак рамазон ойида кун ботгач, аввал ифторлик қилинади, оғиз очиб, ул-бул 
тамадди қилинганидан кейин шом намози ўқилади. Зеро, одам егулик ейишни жуда хоҳлаб турса ѐки 
қаттиқ ташналик безовта қилса, намозида хушуъ бўлмайди. Шунинг учун намоз ўқишдан олдин 
нафснинг энг зарур истаклари инобатга олинади. Бунда намозни ўтказиб юборадиган даражага 
борилмайди. Агар вақт тиғизлиги сабаб намоз қазо бўлиш хавфи туғилса, олдин намоз ўқилади. 
َرَمُع ِنْبا ْنَع
ا َيِضَر
ُىْهَع ُلل
َؿ َق

َ َّلَسَس ِىْهَلَع ُىَّللا ىَّلَص ُِّبَِّهلا َؿ َق

َف َك اَذِإ
َلَف ِـ َعَّطلا ىَلَع ْ ُكُدَحَأ
َّتََّح ْلََْعَػي
ِقُأ ْفِإَس ُىْهِم ُىَتَج َح َيِضْوَػي
َلَّصلا ْتَمه
ُة.
َر َس
ُوا 
.ُّيِر َخُبْلا
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар 
биронтангиз овқатланаѐтган бўлса, гарчи намозга иқомат айтилса ҳам, эҳтиѐжини қондириб 
олгунича шошилмасин”, деганлар” (Бухорий ривоят қилган). 
Бу масалада қуйидаги шартлар мавжуд: 
1. Овқат тайѐр бўлиши. 
2. Намозхон қорни роса очгани учун таом ейишни қаттиқ хоҳлаши. Агар таом сузилганда қорин 
тўқроқ бўлса, хаѐл унга кетиб қолмаса, намоз ўқилаверади. 
3. Киши ҳиссий, шаръий жиҳатдан таом ейишга қодир бўлиши. Ҳиссий жиҳати шуки, таом 
жуда иссиқ бўлмасин, уни бемалол ейиш иложи бўлсин. Шаръий жиҳати эса, киши рўзадор 
бўлмаслигидир. Чунки, рўза тутган одам кун ботгунича овқат емайди, ичимлик ичмайди. Кун бўйи оч-
наҳор юрган соим эса шом вақти киргач, аввал бироз егулик еб, нафсини қондиргандан кейин намоз 
ўқийди. 
Саҳобаи киромлар мазкур ҳадисларга оғишмай амал қилишган. Масалан, Ибн Умар розияллоҳу 
анҳу олдига таом қўйилганида намозга иқомат айтилса ҳам, таом еб бўлмагунича намозга турмасди, 
овқатланаѐтганида имом қироатини эшитарди
166
. Бир куни Ибн Аббос ҳамда Абу Ҳурайра розияллоҳу 
анҳумо олдига таом, қовурилган гўшт қўйилди. Шунда муаззин иқомат айтишга келди. Ибн Аббос эса: 
“Шошмай тур, мана бу қовурилган гўштни еб олайлик. Токи намоздалигимизда ичимизда бирон нарса 
(яъни, эҳтиѐж) бўлмасин”, деди
167

Шу ўринда яна бир гап: Қоринни ҳаддан ташқари тўйдириб овқат ейиш, доим тўқ юриш, 
очқамасдан овқатланиш қалбни қотиради. Бу гап ростлигини билмоқчи бўлсангиз, аввал оч қоринга, 
кейин тўқ қоринга намоз ўқиб кўринг. Албатта, аввалги ҳолатда топганингиз хушуъни кейинги 
ҳолатда топа олмайсиз. 
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган: “Сизлар ҳаддан зиѐд тўйиб овқат ейишдан, 
ичимлик ичишдан сақланинглар. Чунки бу жисмни бузади, касаллик келтириб чиқаради, кишини 
намозга дангаса қилиб қўяди. Таомни ҳам, ичимликни ҳам камроқ истеъмол қилинглар. Зеро, бу нарса 
166
Бухорий “Саҳиҳ”да, Бағавий “Шарҳус сунна”да ривоят қилган. 
167
Бағавий “Шарҳус сунна”да, Ибн Жаъд “Муснад”да ривоят қилган. 


81 
танани ислоҳ этади. Шундай қилинса, исрофдан сақланилади. Албатта, Аллоҳ таоло семиз олимни
168
ѐмон кўради. Киши динидан кўра шаҳватини устун қўймагунича ҳалок бўлмайди
169
(яъни, нафс 
хоҳишларига қул бўлиш одамни ҳалокатга бошлайди)”. 
َس
ِءاَدْرَّدلا وُبَأ َؿ َق
ُىْهَع ُللا َيِضَر

َج َح ىَلَع ُىُل َبْػقِإ ِءْرَمْلا ِىْوِف ْنِم
َلَص ىَلَع َلِبْوُػي َّتََّح ِىِت
ٌغِر َف ُىُبْلَػقَس ِىِت

ُواَسَر
.ُّيِر َخُبْلا
Абу Дардо розияллоҳу анҳу шундай деган: “Намозга қалби хотиржам ҳолда кириш учун 
(аввал) эҳтиѐжини қондириб олиш кишининг фақиҳлигидандир” (Бухорий ривоят қилган). 
Мўмин банда намозни бошлашдан олдин энг зарур эҳтиѐжларини қондириши, хаѐлни 
чалғитадиган нарсаларни бартараф этиши унинг донолигини, шариат моҳиятини яхши билишини 
кўрсатади. 
Масалан, таом, ичимлик каби хаѐлни олиб қочадиган бошқа эҳтиѐжлар бўлса, аввал уларни 
қондириб олинади, кейин намозга кирилади. Шунингдек, кимдир билан телефонда 
гаплашаѐтганингизда бир нарсани айтиб юбориши керак бўлиб қолди, “Ҳозир беш дақиқада сизга 
телефон қилиб, жавобини айтаман”, деди. Сиз унинг телефон қилишини кутасиз. Намозга киришдан 
олдин у билан гаплашиб, натижаларни билиб, кейин ибодат қиласиз ѐки намоздан сўнг 
қўнғироқлашишга келишасиз. Бўлмаса, намоз ўқиѐтганингизда телефон жиринглаб қолиб, сизни 
чалғитиши мумкин. 
Яна бир ҳолат: сизга жуда муҳим хабар (хат ѐки СМС шаклида) келди. Унда нима ѐзилган экан, 
деб роса қизиқяпсиз. Аввал ўша хатни ўқийсиз, нима ҳақида хабар берилганини биласиз. Кейин 
намозни бошлайсиз. 
Шунга ўхшаш яна бир ҳолат: сиз рўзғорга керакли бир жиҳоз сотиб олдингиз. Унинг ишлаш 
тартиби ҳақидаги йўриқномани ўқишга қизиб кетяпсиз. Шунда жиҳозни очиб, унинг 
маълумотномасини ўқийсиз, қандай ишлатиш йўл-йўриқларидан хабардор бўлиб, кўнгилни хотиржам 
қилиб, кейин ибодатга киришасиз. Хаѐлни бир ерга жамлашда, хушуъ ҳосил қилишда бунинг 
аҳамияти катта. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish