Зиёвуддин Раҳим Дилдаги гаплар СЎзбоши



Download 450,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/48
Sana25.02.2022
Hajmi450,92 Kb.
#282490
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Dildagi gaplar

ЖАМИЯТДАГИ БУЗИЛИШ 
Одамнинг табиати бузилса, имон-эътиқоди заифлашса ёки умуман бўлмаса, уят ишларни 
меъёрий (нормал) ҳолат деб билади. Бу тушунча жамиятда фасод тарқалишини тезлатади, маънавий-
руҳий ҳаётни издан чиқаради. 
ОЛИМ БИЛАН ЖОҲИЛНИНГ ФАРҚИ 
Олим жоҳилдан асосан одоби билан ажралиб туради. Илмли одамнинг хулқи ёмон бўлса, 
жоҳилга ўхшаб қолади. 
ТАҚВОДОРНИНГ БЕЛГИСИ 
Ўзингизни қанча художўй ҳисобламанг, сизнинг нақадар тақводорлигингиз одамлар билан 
муомалада: пул олди-бердисида, ваъдага вафода, омонатга қай даражада вафо қилишингизда билинади. 
ПУЛГА СОТИБ ОЛИНГАН ШАРМАНДАЛИК 
Ямоқ кийим кийиш уят эмас, муҳими либос тоза, авратни ёпадиган бўлсин. Айримлар 
қимматбаҳо кийим кийса-да, либоси очиб юриш уят саналадиган жойларини ёпмайди. Улар, аслида, 
фалон пулга шармандаликни сотиб оладилар. 
МАҚТАНЧОҚЛИК ИЛЛАТИ 
Бир одам неъматга эришганида уни ҳаммага айтиб мақтаниши тўғри эмас. Агар мақтанчоқлиги 
туфайли ўша неъматдан айрилиб қолса, фақат ўзини маломат қилсин. 
ВАЗИЯТ ҚАЧОН ИЗДАН ЧИҚАДИ? 
Гапга қулоқ солиб, амал қилувчилардан насиҳатгўйлар кўп бўлса, иш бажарувчилардан буйруқ 
берувчилар сони ортиб кетса, вазият издан чиқади. 
ТОВУСГА ЎХШАГАН АЁЛЛАР 


Айрим аёллар товусга ўхшайди. Товус патларини ёйиб, чиройини ҳаммага намо­йиш қилади. Ўз 
ҳуснига маҳлиё бўлиб, назоратни қўлдан чиқаради. Натижада орқаси очилиб кетганини билмай қолади. 
Чиройини ҳар кимга кўз-кўз қилиш оқибати шармандалик билан тугайди. Аёлнинг ҳурмати ҳаё-
ибода. Иффатини сақлаган обрўйини сақлайди. 
МАҚТОВГА ЎРГАНИБ ҚОЛИШ ХАВФИ 
Одам ўз нафсини тергаб турмаса, мақтов эшитишга ўрганиб қолади. 
НАҚАДАР БАХТЛИСИЗ! 
Сиз нақадар бахтли инсонсиз: ҳасад ва ғийбат қилишга умуман вақтингиз йўқ. Доим фойдали 
ишлар билан бандсиз. 
ДУОГЎЙ ХАЛҚ 
Бир жойга йиғилсак, “Тинчлик-омонлик бўлсин!” деб дуо қиламиз. Таом еб бўлгач, дастурхон 
йиғиштирилишидан олдин “Берган неъматларингга шукр!” дея дуога қўл очамиз. Тўйимиз ҳам, 
маъракамиз ҳам дуосиз ўтмайди. Биз дуогўй халқмиз. Ҳар қандай ҳолатда фақат Ўзига 
юкинадиганлардан қилгани учун минг шукр! 

Download 450,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish