Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса, осон ҳисоб билан ҳисоб қилинади



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса, осон ҳисоб билан ҳисоб қилинади, 
ўз
(ининг жаннатдаги) 
аҳли-оиласига шод-хуррам ҳолда қайтади. Энди кимнинг номаи аъмоли орқа 
томонидан берилса, ўлимни чақириб қолади, дўзахга киради. Дарвоқеъ, у 
(дунёда)
аҳли-оиласида 
(куфр-исёни билан)
шод-хуррам эди. Албатта, у ҳеч қачон 
(Парвардигори ҳузурига)
қайтмаслигига 
ишонарди. Йўқ, Парвардигори уни, шубҳасиз, кўриб турувчи эди”
(“Иншиқоқ” сураси, 7-15-оятлар).
“Енгил ҳисоб қилиниш” солиҳ амаллар учун мукофот берилиши, гуноҳлар кўрсатилиб, Аллоҳ 
тарафидан кечириб юборилишидир. 
Яъни, кимнинг амаллар ёзилган дафтари ўнг тарафидан берилса, Аллоҳ таоло уни енгил ҳисоб 
қилади: солиҳ амалларини ҳусни қабул этиб, хато-камчиликларини кечиради. Ким шундай ҳисоб 
қилинса, жаннатдаги оила аъзолари олдига хурсанд бўлиб боради, севинчи ичига сиғмай: “Мана, 
китобимни ўқиб кўринглар!” дейди. Чунки у азобдан қутулди, ютуққа эришди. Лекин, кимнинг номаи 
аъмоли таҳқирлаш маъносида орқа тарафдан берилса, саҳифасини чап томондан олади. Шунда оқибати 
яхши эмаслигини, ҳалок бўлишини билиб, “Эй воҳ, ҳолимга вой!” деб қолади. Кейин жаҳаннам оташига 
ташланади. Чунки у тириклигида охиратни ўйламасди, бурни осмонда эди, гуноҳ-маъсиятлар уммонига 
ғарқ бўларди, дунё лаззатлари ортидан ҳасрат-надомат эргашиб келишини, нафс хоҳишларига берилиш 
жаҳаннам қаърига тортишини хаёлига келтирмасди, “Аллоҳга қайтиш йўқ, ҳисоб-китоб йўқ”, деб 
биларди. Энди Аллоҳ таоло дунёдаги ўткинчи роҳат эвазига охиратдаги доимий азобни алмаштириб 
берди. Охиратга ишонмаслик, Аллоҳ айтганини қилмаслик оқибати шундай бўлади. 
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни 
ҳисоб қилинадиган банда ҳалок бўлади”, дедилар. Шунда мен: “Ахир Аллоҳ “Кимнинг номаи аъмоли ўнг 
тарафдан берилса, осон ҳисоб қилинади”, демаганми?” дедим. Шунда у зот: “Бу (ҳисоб қилиш эмас,) 
кўрсатишдир. Аммо кимнинг ҳисобида тортишилса, ҳалок бўлади”, дедилар” (Бухорий, Муслим, 
Термизий ривояти). 


70 
Имом Бухорий келтирган ҳадисда айтилишича, Аллоҳ таоло қиёматда мўмин бандани Ўзига 
яқинлаштиради, ҳатто уни ўз пардаси билан (халқдан пана қилиб) ёпади. (Сўнг) “Мана шу, мана шу 
амалларни қилганмисан?” деб гуноҳларини санайди. Банда айбини тан олади. Кейин Аллоҳ: “Шу 
гуноҳларингни дунёда беркитгандим. Бугун эса сени кечираман”, деб марҳамат қилади. 
Аллоҳ таоло гуноҳларини санаганида мўмин банда ҳаммасига иқрор бўлади, “Ҳалок бўлдим!” деб 
ўйлайди. Шунда Меҳрибон Аллоҳ: “Мен дунёда гуноҳларингни яширгандим. Бугун сени мағфират 
қиламан”, деб лутф кўрсатади. Кофирлар, мушриклар, мунофиқлар Аллоҳнинг раҳматидан бенасиб 
қолишади. 
Яна Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
баъзи намозларида: “Ё Аллоҳ, мени енгил ҳисоб қил!” деб дуо қилганларини эшитдим. Намоз ўқиб 
бўлганларидан кейин: “Эй Расулуллоҳ, енгил ҳисоб қилиниш қандай бўлади?” деб сўрадим. У зот: 
“(Енгил ҳисоб қилиниш Аллоҳ) банда номаъи аъмолига қараб, гуноҳларини кечиришидир. Зеро, кимнинг 
ҳисобида тортишилса, ҳалок бўлади”, дедилар” (Аҳмад, Ҳоким, Ибн Жарир ривояти. Ривоят санади 
саҳиҳ). 
Аллоҳ раҳм қилмаса қийин. Агар банданинг каттаю кичик гуноҳлари ҳисобга олинса, ҳолига раҳм-
шафқат қилинмаса, ҳар қандай одам ҳалок бўлиши тайин. Меҳрибон Аллоҳ мўмин бандага номаи 
аъмолини кўрсатиб, фазли ила гуноҳларини кечиради. Мана шу енгил ҳисоб қилинишдир. 
Қиёматда енгил ҳисоб қилинган банда жаннатдаги ота-онаси, аёли, фарзандлари олдига хурсанд 
бўлиб қайтиб келади. Гуноҳга ботган, зулм-ситам ўтказган кофирлар ўнг қўли бўйнига боғланиб, чап 
қўли орқасига қилиб қўйилади. Шунинг учун номаъи аъмолларини орқадан – чап томондан қабул қилиб 
олади, ундаги ёмон амалларини кўриб, ўзига ўлим сўраб, “Эҳ, ҳолимга вой бўлсин!!!” деб нола чекиб 
қолади. Сўнг жаҳаннамнинг қайноқ оловига ташланади. Кирганда ҳам тириклайин киради. Дўзах ўтида 
куяверади, куяверади. Жаҳаннамда ўлиб, азобдан қутулиш имкони йўқ. Абадул абад жазо олади, 
қийноқларнинг ниҳояси бўлмайди. Чунки у дунёда кибрли эди, лаззатларга кўмилиб яшаганди, охират 
ҳақида ўйламасди, ҳеч қанақа гуноҳдан тап тортмасди, ўткинчи лаззатлар, ҳою ҳаваслар кетидан ҳасрат-
надомат эргашиб келишини хаёлигаям келтирмасди, ҳаётини беҳуда ўтказарди. Натижада Аллоҳнинг 
азобига гирифтор бўлди. У қиёмат куни Аллоҳга қайтарилмаслигига, ҳисоб-китоб учун қайта 
тирилмаслигига шубҳа қилмасди. Охиратга ишончсизлик оқибатида шундай ҳолга тушди. Йўқ! У 
нотўғри ўйлабди. У Парвардигори ҳузурига қайтади, барча амаллари ҳақида ҳисоб беради. Зеро, Аллоҳ 
унинг дунёда қилган ҳамма ишларини кўриб турганди. 
Бундан чиқди, кимнинг яхши амаллари кўп бўлса, унга ҳавас қилса арзийди. Ким дунёда имон 
йўлини четлаб ўтса, тўғри йўлдан юрмаса, охиратда аҳволи чатоқ бўлади. Қуръони каримда бу ҳақида 
шундай дейилган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish