Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


ДУНЁДА ПОЙМОЛ ЭТИЛГАН ҲАҚЛАР ҚИЁМАТДА ЎЗ ЭГАЛАРИГА



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ДУНЁДА ПОЙМОЛ ЭТИЛГАН ҲАҚЛАР ҚИЁМАТДА ЎЗ ЭГАЛАРИГА 
ҚАЙТАРИЛАДИ 
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Одамлар орасида биринчи (бўлиб) қонлар хусусида ҳукм чиқарилади” (Бухорий, Муслим, Термизий 
ривояти). 
Қиёмат куни одамлар ўртасида биринчи бўлиб қон ҳақида (бировни ўлдириш билан боғлиқ 
масалада) ҳукм чиқарилади. Бу, мазкур масала ўта муҳим, айни пайтда хатарли (яъни, ноҳақ одам 
ўлдириш, бировга зулм қилиш, обрўйини тўкиш, молини талон-тарож қилиш жуда оғир гуноҳ) эканини 
билдиради. 
Шу ерда савол туғилади: “Машҳур ҳадисга кўра, қиёмат куни энг аввал банданинг намози ҳақида 
сўралади. Бу ерда эса қон ҳақида ҳукм чиқарилиши айтилмоқда. Буни қандай тушуниш керак? 
25
Манба: Ибн Жавзий, “Зодул муяссар”. 
26
Манба: Бадриддин Айний, “Умдатул қорий”. 


77 
Жавобимиз қуйидагича: “Бу икки ҳадис бир-бирига зид эмас. Зеро, Аллоҳ билан банда ўртасидаги 
амаллар ичидан биринчи беш вақт намоз ҳисоб қилинади. Бандалар ўртасидаги муомалаларда энг 
биринчи қон хусусида сўралади. Намоз қатъий таъкидланган фарз амали, ўта фазилатли ибодат бўлса, 
бировни ноҳақ ўлдириш жудаям оғир гуноҳдир”. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда 
(диндош) биродарининг зулм сабабидан ҳақи бўлса, тезда ундан розилик сўрасин. Зеро, у ерда динор, 
дирҳам бўлмайди. Биродари учун (золимнинг) савобларидан олиб берилишидан олдин (мазлум ҳақини 
адо этсин). Агар (золимнинг) савоблари бўлмаса, (мазлумнинг) гуноҳлари олиниб, унинг зиммасига 
юкланади” (Бухорий ривояти). 
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, мўминлар 
жаҳаннамдан халос бўлиб (яъни, сирот кўпригидан ўтиб), жаннат билан дўзах ўртасидаги жойда ушлаб 
турилади. Кейин дунёда бир-бирига ўтказилган зулмлар учун ўзаро қасос олиб берилади. Покланиб, 
тозаланганларидан кейин жаннатга киришга рухсат этилади (Бухорий “Саҳиҳ”да ривоят қилган). 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Муфлис кимлигини биласизларми?” деб сўрадилар. Улар: “Бизнингча, муфлис дирҳами, ҳеч вақоси йўқ 
кишидир”, дейишди. Шунда у зот: “Умматимдан (бўлган) муфлис қиёмат куни намоз, рўза, закот билан 
келади. Шу билан бирга буни сўккан, бунга туҳмат-бўҳтон қилган, бунинг молини еган, бунинг қонини 
тўккан, буни урган ҳолида келади. Шунинг учун бунга ҳам, унга ҳам унинг савобларидан (олиб) 
берилади. Агар (зулм қилган киши) зиммасидаги (қарзлари) тўланишидан аввал савоблари тугаб қолса, 
(даъвогарлар) гуноҳи унга юкланади. Кейин жаҳаннамга ташланади”, дедилар (Муслим, Термизий, 
Аҳмад ривояти). 
“Муфлис” деганда мол-мулкидан айрилган, касодга учраган одам тушунилади. Бундай киши бор 
будидан айрилгани ёки иқтисодий инқироз туфайли жудаям танг аҳволда қолади. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Муфлис кимлигини биласизларми?” дея савол 
берганларида саҳобалар “Муфлис пули, мол-мулки йўқ камбағал одам”, деб жавоб қайтаришди. Шундан 
сўнг Расулуллоҳ алайҳиссалом охиратда ўта ночор ҳолга тушадиган киши ҳақиқий муфлислигини 
айтдилар. 
Қиёмат куни уммати муҳаммадия аъзоларидан бири ҳисоб-китоб қилиниш учун Аллоҳ ҳузурига 
келади. Унинг номаи аъмолида намоз, рўза, закотнинг тоғдек улкан савоблари бўлади. Сиртдан 
қараганда, бундай одамнинг ҳисоби енгил ўтадигандек, номаи аъмоли ўнг тарафдан берилиб, жаннатга 
кирадигандек кўринади. Бироқ ҳали иш ниҳоясига етгани йўқ. Чунки унинг одамлар билан ўзаро олди-
бердиси турибди: у кимнидир сўккан, ҳақоратлаган, кимнингдир ҳурматини оёқ ости қилган, аллакимга 
бўҳтон тошларини отган, бировлар ҳақини еган, тарозидан урган, яна кимнингдир қонини ноҳақ тўккан, 
одам ўлдирган, бошқаларга қўли билан азият етказган, урган, калтаклаган. Хуллас, бировлардан анча-
мунча қарзи бор (У қўлида 5000 динори бор одамга ўхшайди. Кишилар уни бой деб ўйлашади. Шунча 
пули бўлса-да, лекин бўйнида 8000-9000 динорлик қарзи бор. Ундаги маблағ қарзни тўлашга етмайди. 
Қиёматдаги муфлис ҳолати ҳам шундай. Солиҳ амаллари савоби мазлумларга етказилган зарарни 
қоплашга камлик қилади). Шунда намози, рўзаси, закоти савобидан ҳалиги ишлари учун бадал тўланади. 
Яъни, қилган жиноятлари эвазига унинг савоблари мазлумларга олиб берилади. Агар қарзлари тўлаб 
бўлинишидан олдин савоблари тугаб қолса, мазлумлар гуноҳи унинг бўйнига юкланади. Шундан кейин – 
гуноҳига яраша жазоланиши учун – дўзахга ташланади... 
Чиндан ҳам, бундай одам ҳақиқий муфлисдир. Молидан айрилган, инқироз кўчасига кириб қолган 
одам чинакам муфлис эмас. Нега десангиз, бундай қийинчиликлар дунё ҳаёти тугаши билан ниҳоясига 
етади. Бироқ охиратдаги муфлислик том маънодаги инқироздир. У ерда зиммадаги қарзлар пул билан, 
узр айтиш билан эмас, фақат савоблар билан тўланади. Инсон фарзанди дунёда минг машаққат билан 
ибодат қилса-ю, ҳузурини бошқалар кўрса, заҳмат чекиб ишлаган савобларидан бир зумда айрилса... Бу 
ҳам етмаганидек жаҳаннамга ташланса... Бундан ҳам ортиқ ҳалокат, мағлубият бўладими? 
Демак: 
1. Қуруқ намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш ёки ҳажга бориб-келиш билан иш битмайди. Солиҳ 
амаллар қилишдан ташқари гуноҳлардан, айниқса, ўзгалар ҳақи билан боғлиқ оғир гуноҳлардан: ғийбат, 
туҳмат, ҳақорат, уриб-сўкиш, ўғрилик, одам ўлдириш ва ҳоказолардан тийилиш ҳам зарур. Зеро, 


78 
тириклигида қилган жиноятлари сони кўпайиб кетса, намоз ҳам, рўза ҳам, закот ҳам фойда бермай 
қоларкан. Чунки қинғир ишлар гуноҳини ювиш учун эгзу амаллар савоби етмай қолиши хавфи бор. 
2. Охиратда ҳар бир иш Аллоҳ тарафидан ҳисоб қилинади. Агар бирон киши дунёда зулм кўрган 
бўлса, унинг ҳақи золимдан олиб берилади. Ҳеч бир ҳолат, ҳатто икки тараф аллақачон унутиб юборган 
майда масалалар ҳам назардан четда қолмайди. Дунёда топталган ҳақ-ҳуқуқлар қиёмат куни эгаларига 
олиб берилади. 
3. Банда тириклигида кимдан қанча қарзи бўлса, ҳаммасини тўлагани, кўнглини ўкситган 
одамлардан узр сўраб, розилигини олгани, бировнинг ҳақини еган бўлса, молни эгасига қайтаргани 
маъқул. Чунки ўзаро ҳисоб-китобларни охиратга қолдирмасдан, кўз очиқлигида ҳал этиб олинса, қиёмат 
куни иши енгилроқ бўлади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish