Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Улар  (яъни, кофирлар) : “Унга



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Улар 
(яъни, кофирлар)
: “Унга 
(Муҳаммадга)
ҳам Парвардигори томонидан оят-мўъжиза 
тушганида эди”, дедилар. Айтинг: “Оят-мўъжиза Ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридандир. Мен эса фақат 
(осийларни Аллоҳнинг азобидан)
очиқ огоҳлантирувчиман холос”. Ахир уларга тиловат 
қилинаётган шу Китобни Биз Сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?! Албатта, бунда 
имон келтирадиган қавм учун раҳмат ва эслатма бор”
(“Анкабут” сураси, 50-51-оятлар). 
Кофирлар ўйламасдан гапираверади, хаёлига нима келса, тилига чиқаради. Улар Пайғамбаримиз 
алайҳиссаломга бирон мўъжиза тушишини сўрашди. Бунга жавобан Аллоҳ таоло Ўз Расулига: “Мўъжиза 
Ёлғиз Аллоҳ ҳузуридандир. Мен эса фақат очиқ огоҳлантирувчиман”, деб айтишни ўргатган. 
Мўъжиза фақат Аллоҳ ҳузуридан келади: қачон керак бўлса, ўшанда туширади. Кимга керак бўлса, 
ўшанга туширади. Пайғамбар эса огоҳлантирувчи холос. У Парвардигори топшириғини бажаради, 
одамларни огоҳлантиради. 
Улар нима учун мўъжиза талаб қилишади? Ваҳоланки, қаршиларида энг катта мўъжиза – Қуръон 
турибди. Қуръондан ҳам ортиқ мўъжиза борми?! 
Ҳақиқатан, Қуръоннинг ҳар бир ояти, ҳар бир сўзи мўъжиза! Аллоҳнинг ягоналигига, 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақ пайғамбар эканларига бундан ортиқ яна қандай 
мўъжиза керак?!. 
ПАЙҒАМБАРЛАР ОДДИЙ ИНСОН ФАРЗАНДИДИРЛАР 
Пайғамбарлар алайҳимуссалом Аллоҳ таоло танланган элчилар бўлишлари билан бирга оддий 
инсон фарзанди ҳисобланишади. Лекин ҳаммаям бу ҳақиқатни англаб етавермайди. Қуръони каримда 
шундай дейилган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Одамларга ҳидоят келганида “Аллоҳ 
(фаришталарни эмас,)
одамзотни пайғамбар қилиб 
юбордими?!” деган сўзлари уларни имон келтиришдан тўсди”
(“Исро” сураси, 94-оят).
Аллоҳ ҳидоятга бошлаш учун инсон наслидан пайғамбар юборганида кўп одамлар бундан 
ажабланишди, “Аллоҳ одамзотдан пайғамбар юбордими?!” деб ҳайрон бўлишди. Мана шу таажжуб 
уларни имондан айирди. Улар ўзларига ўхшаган кишига эргашишдан бош тортишди, инсон боласи Аллоҳ 
ҳузурида нақадар олий мартабага эгалигини, энг пок, содиқ зотлар пайғамбар қилиниши одамзот учун 
шарафлигини тушуниб етишмади. 
Келаси оятда шундай дейилган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish